Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
§ 7. Пайвандлаш ишлари ва кавшарлаш лампаси билан ишлаш
Download 0.85 Mb.
|
116 01.06.2009-1
§ 7. Пайвандлаш ишлари ва кавшарлаш лампаси билан ишлаш 249. Электр пайвандлаш, газалангали ва бошқа оловли ишлар бажарилаётганда қуйидаги ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши шарт: «ССБТ. Электр пайвандлаш ишлари. Хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.3.003, Ацетилен, кислород ишлаб чиқаришда ва металларга газалангали ишлов беришда хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари, газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари, босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари, халқ хўжалиги объектларида пайвандлаш ва бошқа олов ишлари ўтказилаётганда ёнғин хавфсизлиги қоидалари, металларни пайвандлашда, суюлтириб қоплашда ва кесишда санитария қоидалари, «Қурилишда хавфсизлик техникаси» КМК 3.01.02 ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари» (2004 йил 9 июль, рўйхат рақами 1383 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2004 йил, 27- сон, 317 - модда). 250. Пайвандлаш ускуналари қуйидаги ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт: «ССБТ. Металлларга газалангали ишлов бериш ва термик чанглатиш билан қоплаш учун ускуналар ва аппаратлар. Хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.008, «ССБТ. Плазмали ишлов бериш учун электрпайвандлаш қурилмалари. Хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.007.8, «ССБТ. Ацетилен қувурлари. Хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.060, «ССБТ. Газсимон кислород билан ишловчи ускуналар. Умумий хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.052 ва «Электр қурилмаларнинг тузилиш қоидалари» . 251. Ишлаб турган ускуналар зонасидаги ва ишлаб чиқариш хоналаридаги ускуналарда оловли ишлар мазкур Қоидаларда назарда тутилган наряд бўйича бажарилиши шарт. Наряднинг «Хавфсизлик чораларини таъминлаш учун» сатрида иш жойини тайёрлаш ва хавфсизлик чоралари бўйича тадбирлардан ташқари ёнғин хавфсизлиги талаблари кўрсатилиши шарт. Бу вазиятда наряд бир вақтнинг ўзида пайвандлаш ишларини ўтказишга ҳам рухсат бўлади. Ёнғин хавфини даражаси бўйича иш жойининг тавсифига боғлиқ ҳолда наряд ёнғин хавфсизлиги хизматининг вакили ёки корхонанинг ёнғин хавфсизлиги учун масъул қилиб тайинланган вакили томонидан имзоланади. Оловли ишларни бажариш учун цех бошлиғи (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс), ёнғин хавфи бор ускуналарда эса бош муҳандис (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) наряд бериш ҳуқуқига эга. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling