Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


Download 0.85 Mb.
bet8/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1


§ 3. Ускуналарга хизмат кўрсатиш
76. Ҳар бир иш жойида ушбу лавозим ёки касб учун мажбурий бўлган ҳажмда ишлаб чиқариш, лавозим йўриқномалари ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар бўлиши шарт.
77. Иш бошлангунга қадар, бажарилиши керак бўлган ишга қарашли мазкур Қоидаларнинг барча талаблари бажарилиши шарт. Агар ушбу ҳолатга риоя қилинмаса, уни бажаришга ким кўрсатма берганидан қатъий назар, ходимлар иш бошлашга ҳақли эмас.
78. Ускуналарни айланиб ва кўриб чиқиш фақат ускуналар иш режимини олиб борувчи навбатчи ходим рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
79. Босим остидаги қувурларнинг беркитувчи, ростловчи ва сақлагич арматуралари ва фланецли бирикмалари, шунингдек агрегат майдончасида, люклар, лазлар, сув сатҳини кўрсатувчи ойналар яқинида ишлаб чиқариш заруриятисиз юриш ман этилади.
80. Майдончаларнинг тўсиқларига суяниш ва уларда туриш ва юриш учун мўлжалланмаган қувурлар, конструкциялар ва қопламалар устида юриш ман этилади.
81. Босим остидаги ускуналар ва қувурларни ишга туширишда, тармоқдан узишда, пресслашда ва синашда фақат бу ишларни бевосита бажарувчи ходимларга уларнинг олдида бўлишга рухсат берилади.
Ускуналарни гидравлик синашда босим синаш босимигача кўтарилганда, унинг устида одамлар бўлиши ман этилади. Синалаётган қувурлар ва ускуналарнинг пайвандланган чокларини кўриб чиқиш фақат синаш босими ишчи босимигача пасайтирилгандан кейин рухсат берилади.
Қозон шлакдан тозаланаётганда ва пуфланаётганда, пастки нуқталар пуфланаётганда, нотурғун ва авариявий режимлар вақтида ходимлар хавфсиз жойларга чиқарилиши шарт.
82. Қувурларнинг қизиш юзаси, буғ қувурлари, коллекторлар, таъминловчи қувурларда, арматуралар корпусида тешиклар аниқланганда ишлаётганларни зудлик билан авариявий ускуналардан четга олиб чиқиш, хавфли зонани ўраш ва «Эҳтиёт бўлинг! Хавфли зона» хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши шарт.
Одамларнинг четга чиқарилишини электр станция цехининг бошлиғи ёки иссиқлик тармоғидаги иш раҳбари (ишни олиб борувчи) амалга ошириши шарт.
83. Тўсиш қурилмалари бўлмаган ёки носоз ҳолатда бўлган механизмлар ва қурилмаларни ишга тушириш ва қисқа муддатда ишлаши ман қилинади. Сақловчи тўсиқларсиз ёки ёмон мустаҳкамланган тўсиқлар билан механизмларнинг яқинида тозалаш ишларини олиб бориш ман этилади.
84. Айланиб турган ёки ҳаракатланаётган механизмларнинг қисмларини тозалаш, артиш ва мойлаш, шунингдек тўсиқлар устидан ошиб тушиш ёки улар орасидан мойлаш ва тозалаш учун қўлларни узатиш ман этилади. Ишлаб турган механизмларнинг ташқи юзасини артишда қўлга ёки бармоқларга артиш материалларини ўраш ман этилади.
85. Артиш материаллари сифатида пахта ёки каноп латталарни қўллаш керак.
86. Юриб турган пайтда юритма камарларини кийдириш, ечиш ва тузатиб қўйиш, шунингдек буксланаётган камарлар ва конвейер ленталарига канифоль ва бошқа материалларни сепиш ман этилади.
87. Айлаётган ёки ҳаракатланаётган механизмларни қўл билан тўхтатиш ман этилади.
88. Ҳар бир 1000 V дан юқори кучланишли электр двигателларнинг ишга тушириш қурилмаси олдида (масофадан бошқариш қурилмаларидан ташқари), шунингдек 1000 V гача кучланишли электр двигателларнинг ишга тушириш қурилмаси олдида, агар улар юқори хавфли ёки алоҳида хавфли хоналарда ўрнатилган бўлса, диэлектрик гиламчалар, нам хоналарда эса - изоляцияловчи тагликлар бўлиши шарт.
89. Узиб ташланган, осилиб турган ёки ерда ва полда ётган симларни, шунингдек уларга тегиб турган сим бўлаклари, арқонлар, тросларни босиш ёки уларга тегиш ман этилади.
90. Носоз ускуналарни, шунингдек авариявий узиш, блокировка, ҳимоя ва сигнализация қурилмалари носоз бўлган ёки узилган ускуналарни эксплуатация қилиш ман этилади.
Бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин бўлган ускунанинг нормал ишлаш режимидан четга чиқишлар содир бўлганда, ходимлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган бўлиши шарт.
91. Ускуналарни хато қилиб ишга тушириш (двигательни ишга тушириш, буғ ёки сув ва б. бериш), ўз-ўзидан силжиши ёки ҳаракат қилишига қарши техникавий тадбирлар бажарилмасдан таъмирлаш ман этилади.
Ускунани тозалаш ёки таъмирлаш тугагандан сўнг, унда одамлар ва бошқа бирон-бир предметлар қолмагани тўғрисида ишонч ҳосил қилиниши зарур.
92. Ускуналарни капитал ёки ўрта таъмирлаш ишлари бажариш лойиҳалари (бундан кейин — ИБЛ) бўйича ва таъмирлашга техник шартлар ёки технологик карталар бўйича бажарилиши шарт.
93. Ҳаво ҳарорати 33°С дан юқори бўлган участкаларда таъмирлаш ишлари ўтказилаётганда ҳаво берувчи кўчма қурилмалар назарда тутилган бўлиши шарт.
94. Ускуналар ва қувурларни монтаж ёки демонтаж қилиш, шунингдек ускуналар элементларини алмаштириш билан боғлиқ бўлган таъмирлаш ишлари бажарилаётганда ишларни бажариш лойиҳаси ёки технологик картада назарда тутилган операциялар кетма-кетлигига риоя қилиш шарт, улар қолган ёки қайта ўрнатилаётган ускуналарнинг қисмлари ёки элементлари турғунлигини ва унинг демонтаж қилинаётган қисмлари йиқилишининг олди олинишини таъминлайди.
Ускуналар ва қувурларнинг қолган элементлари устидан узлуксиз кузатиш олиб бориш зарур.
95. Фланецли бирикмалар йиғилаётганда болт тешикларининг бир-бирига тўғри келиши ломчалар ёки оправкалар ёрдамида текширилиши шарт.
96. Ускуналарнинг қизиган қисмлари яқинида одамлар бўлиши зарур бўлганда, уларни куйишдан ва юқори ҳарорат таъсиридан ҳимоялаш бўйича чоралар кўрилган бўлиши шарт (ишлаб турган ускуналарни тўсиш, вентиляция, махсус кийим ва б.).
97. Деталлар ва ускуналарни ювиш ва мойсизлантириш учун керосин, бензин, бензол, ацетон ва бошқа ёнувчан ва енгил алангаланувчи моддаларни, шунингдек трихлорэтилен, дихлорэтан ва бошқа хлор ҳосил қилувчи углеводородларни қўллаш ман этилади.
98. Музлаб қолган ёнувчи, портлаш хавфи бўлган ва зарарли моддаларнинг қувурларини, шунингдек уларнинг арматураларини нам буғ ёки иссиқ сув билан иситиш керак. Очиқ оловли иссиқлик манбаини, фақат ёнғин хавфли хоналар ташқарисида ва очиқ ҳавода жойлаштирилган сув, буғ ва пульпа қувурлари ва арматураларини иситиш учун қўллашга рухсат берилади.
99. Одамлар ўтиши ва уларда туриш хавфли бўлган жойлар арқонлар ёки мустаҳкамланган, уларда мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ хавфсизлик белгилари ўрнатилган кўчма шчитлар билан тўсилган бўлиши шарт.
100. Ёритгичларни тозалаш ва куйиб қолган лампаларни алмаштиришни электротехник ходимлар, ёритгичларга қулай ва хавфсиз етишни таъминловчи қурилмалар устида туриб бажаришлари шарт.
101. Ускуналарга стационар ёритгичларига эга бўлмаган жойларда хизмат кўрсатилаётганда етарли миқдорда ишга яроқли кўчма электр фонарлари бўлиши шарт, улар сменалар бўйича топширилади.
102. Кўчма қўл электр ёритгичлари 42 Vдан ортиқ бўлмаган кучланиш тармоғидан таъминланиши шарт. Алоҳида ноқулай шароитларда, тор, юқори намлик, чангланиш, металли, ерга уланган юзаларга тегиб кетиш оқибатида электр токидан шикастланиш хавфи ошиб кетадиган бўлса, тармоқдаги кучланиш 12 Vдан ошмаслиги шарт.
103. Газ хавфи бор хонага киришдан олдин, ундаги ҳаво таркибида газ борлигини таҳлил қилиш лозим. Газ мавжудлиги портлашдан ҳимояланган газоанализатор асбоби ёрдамида аниқланиши шарт. Газ борлиги аниқланса, хонага фақат у вентиляция қилингандан ва қайтадан ундаги ҳавода газ йўқлиги текширилгандан кейин ва кислород етарли бўлганда (ҳажм бўйича 02=20%) кириш мумкин. Агар вентиляция натижасида газни чиқариб ташлашга иложи бўлмаса, унда газ хавфли хонага фақат шлангли газ ниқобида, мазкур Қоидаларнинг II боб 9-параграфи талабларига риоя қилган ҳолда кириш ва ишлашга рухсат берилади. Ёритиш ва вентиляторнинг электр двигателини тармоққа улаш аппаратураси газ хавфи бор хонасидан ташқарига чиқарилган бўлиши шарт.
104. Газ хавфли ишлар бажарилаётганда, шунингдек қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши шарт:
кўчма ёруғлик манбаи сифатида фақат портлашдан ҳимояланган турдаги ёритгичлардан фойдаланиш шарт. Газ хавфи бор жойларда ёритгичларни улаш ва узиш, шунингдек очиқ оловдан фойдаланиш ман этилади;
асбоблар учқун пайдо бўлишини истисно қилувчи рангли металлардан бўлиши шарт. Қора металли асбоблардан фойдаланишга рухсат этилади, бунда унинг ишчи қисми мўл қилиб солидол ёки бошқа мой билан қуюқ мойланиши шарт;
электр дрелларни ва бошқа учқун чиқарувчи электрлаштирилган асбобларни, ҳамда мосламаларни қўллаш ман этилади;
ходимларнинг пойабзали пўлат тақасиз ва михсиз бўлиши шарт, акс ҳолда калиш кийилиши лозим.
105. Доимий хизмат кўрсатувчи ходимларга эга бўлмаган газ хавфи бор хоналарнинг эшиклари қулфланган бўлиши шарт. Калитлар цехнинг смена бошлиғида сақланиши шарт ва иш вақтида бош муҳандиси томонидан тасдиқланган рўйхатда кўрсатилган шахсларга имзо остида берилиши ва иш тугаши билан, ҳар куни қайтариб олиниши шарт.
106. Ёнғин пайдо бўлганда зудлик билан ёнғинни ўчириш командасини чақириш, одамларни ва иложи борича ёнувчи моддаларни хавфсиз жойга кўчириш, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган ҳолда, мавжуд бўлган ёнғинни ўчириш воситалари билан оловни ўчиришни бошлаш керак, ҳамда корхонанинг смена бошлиғи (диспетчери), цех (участка) бошлиғига ва корхона қоровул хизматига хабар бериш керак.
107. Бахтсиз ҳодиса юз бериши хавфи пайдо бўлганда, яқин орада турган ҳодимлар унинг олдини олиш чораларини кўришлари шарт (ускуна ёки тегишли механизмларни тўхтатиш, кучланишни узиб қўйиш, буғ ёки сув берилишини тўхтатиш, хавфли зонани тўсиб қўйиш ва х.к.), бахтсиз ҳодиса содир бўлганда жабрланганга шифокордан олдинги биринчи ёрдамни бериш, иложи борича ходиса содир бўлган жойдаги ҳолатни сақлаш керак. Содир бўлган ҳолат тўғрисида катта навбатчига (иш раҳбарига) хабар берилиши шарт.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling