Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
иш зонаси — ишловчиларнинг доимий ёки вақтинчалик ер сатҳидан ёки майдончадан 2 m гача баландлик оралиғида бўлиш жойи; иш жойи
Download 0.85 Mb.
|
116 01.06.2009-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- «шарт», «зарур», «керак» сўзлари
иш зонаси — ишловчиларнинг доимий ёки вақтинчалик ер сатҳидан ёки майдончадан 2 m гача баландлик оралиғида бўлиш жойи;
иш жойи — ишловчиларнинг меҳнат фаолияти жараёнида доимо ёки вақтинча бўлиш жойи; баландликда бажариладиган ишлар — ишчи тўшама, том ёки ер юзасидан 1,3 m ва ундан юқори баландликда ва баландлик бўйича фарқ чегарасидан 2 m дан кам масофада туриб ишчи бажарадиган ишлар; таъмирловчи ходимлар — иссиқлик механика ускуналарини таъмирлаш билан шуғулланувчи муҳандислар, техниклар, усталар, ишчилар; иш раҳбари — наряд ёки фармойиш бўйича бажариладиган ишларнинг раҳбари; «шарт», «зарур», «керак» сўзлари — мазкур Қоидалар талаблари бажарилиши мажбурийлигини билдиради; «рухсат этилади» сўзлари — мазкур кўрсатма маҳаллий шароитларни ҳисобга олиб истисно тариқасида қўлланишини билдиради; иссиқлик механика ускуналари — иссиқлик қувватли, механик ва сувни тайёрлаш ускуналари, шунингдек ушбу ускуналарда ўрнатилган иссиқлик автоматика ва иссиқлик техник ўлчаш қурилмалари. II боб Умумий қоидалар § 1. Қоидаларни қўллаш соҳаси ва тартиби 2. Мазкур Қоидалар ишлаб турган ва реконструкция қилинаётган электр станциялар, шунингдек иссиқлик тармоқлари, иссиқлик пунктлари ва иссиқлаштириш қозонларининг уларнинг қайси идорага қарашлиги ва мулкка эгалик шаклидан қатъий назар уларнинг иссиқлик қувватли, механик ва сувни тайёрлаш ускуналарини, ёқилғи-транспорт, қозон-турбина ва кимё цехларининг иссиқлик автоматикаси ва ўлчаш қурилмаларини эксплуатация қилиш, таъмирлаш, созлаш ва синаш билан банд бўлган ходимлар учун мажбурийдир. Иссиқлик автоматика ва иссиқлик техник ўлчаш ва ҳимоя қурилмаларининг электр қисмларига хизмат кўрсатувчи ходимлар, шунингдек «Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг» мос бўлимларига риоя қилишлари шарт (2006 йил 18 август, рўйхат рақами 1614 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 33-сон, 331-модда). 3. Иссиқлик механика ускуналари учун асосий ва ёрдамчи ускуналарни механизациялаштириш ва автоматлаштириш воситаларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишни ташкил этилиши «Қурилиш меъёрлари ва қоидалари» (бундан кейин — ҚМҚ) ва «Шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари» (бундан кейин — ШМҚ), «Электр станцияларининг ёқилғини беришда портлаш-ёнғин хавфсизлиги қоидалари», «Чангсимон ҳолатдаги ёқилғини тайёрлаш ва ёқиш учун қурилмаларнинг портлаш хавфсизлиги қоидалари», «Қозон қурилмаларида мазутдан ва табиий газдан фойдаланишда портлаш хавфсизлиги қоидалари», «Иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик тармоқларини лойиҳалашнинг санитария меъёрлари», «Технологик жараёнларни ташкил этиш бўйича санитария қоидалари ва ишлаб чиқариш ускуналарига санитария-гигиена талаблари», «Саноат корхоналари ва аҳоли турар жойларини қуриш лойиҳаларининг ёнғинга қарши меъёрлари», «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси қоидалари, меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими талаблари, «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари», Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун ва мазкур Қоидаларга мувофиқ бўлиши шарт. 4. Электр ускуналари «Электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларига» мувофиқ бўлиши ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ эксплуатация қилиниши шарт. 5. Иссиқлик автоматика, иссиқлик техник ўлчовлари ва ҳимоя қурилмалари мазкур Қоидаларга ва «Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига» мувофиқ бўлиши ва уларга мувофиқ эксплуатация қилиниши шарт. 6. Ишда қўлланиладиган механизмлар ва юк кўтариш машиналари, мосламалар ва асбоблар синалган бўлиши ва меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, «Саноатконтехназорат» инспекциясининг қоидалари, ҳамда «Асбоблар ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизлик қоидалари», шунингдек ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаларининг талабларига мувофиқ эксплуатация қилиниши керак. 7. Мазкур Қоидалар мажбурийдир ва ишлаб турган, ҳамда ишга янги киритилаётган ускуналарда хизмат кўрсатилаётганда улардан четлашишга йўл қўйилмайди, бундан меҳнатни муҳофаза қилиш ва ускуналарни техникавий эксплуатация қилиш бўйича янги нормативлар амалга киритилиши ҳолатлари истисно. Ишлашда ёнувчи, портлаш хавфи бўлган ва зарарли моддалардан фойдаланилганда «Энергетика корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари» (2004 йил 22 апрель, рўйхат рақами 1341 —Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 16-сон, 194-модда), ГОСТ 12.1.004 — 91 «ССБТ. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар», ГОСТ12.1.0Ю — 76 «ССБТ. Портлаш хавфсизлиги. Умумий талаблар» ва ГОСТ 12.1.007 — 76 «ССБТ. Зарарли моддалар. Таснифи ва хавфсизликнинг умумий талаблари»га, ва шунингдек рўйхати мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида ҳавола этилган ГОСТ ларга риоя қилиш керак. Меҳнат муҳофазаси бўйича лавозим йўриқномалари «Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш бўйича Низом»га (2000 йил 7 январь, рўйхат рақами 870 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил) мувофиқ ишлаб чиқилиши шарт. 8. Корхона маъмурияти касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ишчилар ва хизматчилар (бундан кейин «ишчилар ва хизматчилар» сўзлари ўрнига қисқа ифодалаш учун «ходимлар» сўзидан фойдаланилади) учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши керак; «Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига» (2002 йил 4 октябрь, рўйхат рақами 1178 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 19- сон) мувофиқ ходимлар билан ишлашни ташкил этиши керак; ускуналар хавфсизлик талабларига мувофиқлиги, ходимлар томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиши, сақлагич мосламалари, махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситаларни қўллаши устидан мунтазам назоратни таъминлаши керак. 9. Электр станциялари ва иссиқлик тармоқлари, ихтисослаштирилган таъмирлаш-созлаш ташкилотларининг раҳбар ходимлари, цех бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, таъмирлаш участкаларининг раҳбарлари зарур ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга мажбурдирлар. Маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, зарур бўлганда, ишлар хавфсизлигини оширувчи ва мазкур Қоидаларга зид бўлмаган қўшимча чора-тадбирлар назарда тутилиши керак. 10. Ҳар бир ходим мазкур Қоидаларни талабларини қатъий бажариши лозим ва ўзининг бевосита раҳбарига, агар у йўқ бўлса юқори турган раҳбарга содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида ва ўзи кўриб қолган Қоидалар бузилиши, шунингдек иншоотлар, ускуналар ва ҳимоя қурилмаларидаги носозликлар тўғрисида зудлик билан хабар бериши шарт. Мазкур Қоидаларга зид келадиган фармойиш ва топшириқларни бажариш ман қилинади. 11. Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва касбий заҳарланиш учун хавфсизлик техникаси қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя қилишни таъминламаган ва бахтсиз ҳодисаларни ва касбий заҳарланиш 12. Ҳар қайси ходим томонидан хавфсизлик техникаси қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларининг бузилиши меҳнат интизомини бузиш деб қаралиши керак ва маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан албатта текширилиши шарт. 13. Мазкур Қоидалар талабларини бажарилишини таъминламаган мансабдор шахслар интизомий жазоланади ёки қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади. 14. Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига ва «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисида Низомга» (1999 йил 14 август, рўйхат рақами 273 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил) мувофиқ, меҳнат муҳофазаси бўйича қонунчиликка риоя қилиш ва меҳнат муҳофазаси бўйича талаблар бузилгани учун, шу ҳисобда унинг хавфсизлиги учун ҳам корхона раҳбари (иш берувчи) жавобгардир. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling