Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


§ 2. Ускуналарга қўйилган талаблар


Download 0.85 Mb.
bet7/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1


§ 2. Ускуналарга қўйилган талаблар
69. Ускуналар, қувурлар, баклар ва бошқа элементларнинг қизиган барча қисмлари, уларга текканда куйиб қолиш мумкин бўлган қисмлари иссиқлик изоляциясига эга бўлиши шарт. Иссиқлик изоляцияси юзасидаги ҳарорат атрофдаги ҳаво ҳарорати 25 °С бўлганда, 45 °С дан ортиқ бўлмаслиги шарт. Қувурларнинг бўёғи ва ёзувлари «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг қоидаларига ва ГОСТ 14202 «Саноат корхоналарининг қувурлари. Белгилаш бўёқлари, огоҳлантирувчи белгилар ва маркалаш шчитлари»га мос бўлиши шарт.
70. Енгил алангаланувчи, ёнувчи, портлаш хавфи бўлган ёки зарарли моддалар тегиб кетиши мумкин бўлган зоналарда жойлашган ускуналар ва қувурларнинг барча қизиган қисмларининг иссиқлик изоляцияси, ушбу моддалар сингишидан сақланиши учун метал қобиқ билан қопланиши шарт.
71. Агрессив, енгил алангаланувчи, ёнувчи, портлаш хавфи бўлган ёки зарарли моддаларни ўтказиш қувурлари герметик бўлиши шарт. Оқиб тушиш эҳтимоли бор жойларда (кранлар, вентиллар, фланецли бирикмалар) ҳимоя қопламалари ўрнатилган бўлиши шарт, зарур бўлган ҳолларда улар - сизиб тушган маҳсулотларни хавфсиз жойларга қуювчи махсус қурилмалар билан жиҳозланиши шарт.
Ускуналарнинг элементлари, арматуралар ва асбоблар, агар уларни вақти-вақти билан кўриб чиқилиши талаб қилинса, хизмат кўрсатиш учун қулай жойларда ўрнатилиши зарур.
72. Ер сатҳидан (иш майдончасидан) 1,5 m дан ортиқ баландликда жойлашган ускуналар элементларига хизмат кўрсатиш, тўсиқли ва зинали стационар майдончалардан туриб амалга ошириш керак.
Зиналар ва майдончалар оралиқ горизонтал элементли баландлиги 1,1 m дан кам бўлмаган панжаралар ва панжаранинг таги бўйича 0,15 m дан кам бўлмаган борт элементлари билан тўсилган бўлиши, ҳамда ГОСТ 23120 «Марш зиналари, пўлат майдончалар ва тўсиқлар. Техник шартлар» талабларига мувофиқ бўлиши шарт. Майдонча сатҳидан юқори қопламагача бўлган масофа 2 m дан кам бўлмаслиги шарт.
73. Очиш учун катта куч талаб қилинадиган задвижкалар ва вентиллар айланма линиялар ва механик ёки электр юритгичлар билан таъминланган бўлиши шарт.
74. Барча ишга тушириш қурилмалари ва арматуралар технологик схемаларга мувофиқ номерланган бўлиши ва ёзувларга эга бўлиши шарт. Задвижкалар, вентиллар ва шиберларнинг штурвалларида, уларни очиш ёки ёпиш учун айланиш йўналишлари кўрсатилган бўлиши шарт.
75. Ишлаб турганлар тегиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш ускуналарининг ҳаракатланувчи қисмлари механик ҳимоялаш тўсиқларига эга бўлиши шарт, улар ГОСТ 12.2.062 «ССБТ. Ишлаб чиқариш ускуналари. Ҳимоя тўсиқлари» талабларига мос бўлиши шарт.
Ҳимоя тўсиқлари очиладиган (ошиқ-мошиқда, шарнирда) ёки алоҳида секциялардан ясалган олиб қўйиладиган бўлиши шарт. Машина ва механизмларнинг ҳимояланган қисмларига қулай хизмат қилиш учун тўсиқларда эшикчалар ва қопқоқлар назарда тутилган бўлиши шарт.
Тўсиқлар, эшикчалар ва қопқоқлар, уларни ёпилган (ишчи) ҳолатида ишончли ушлаб турилиши учун мосламалар билан таъминланган бўлиши шарт ва зарур бўлган ҳолларда тўсиқ олинганда (очилганда) машиналар ва механизмлар юритмалари билан уларни тармоқдан узиш учун блокировка қилинган бўлиши шарт.
Машиналар ва механизмлар каркасига пайвандланган темир чивиқ ва тасмалардан тўсиқларни тайёрлаш ман қилинади.
Ярим муфталарнинг ғилофлари шундай тайёрланиши керакки, бунда ҳар томондан айланиб турган валнинг ёпилмаган қисмлари 10 mm дан кўп бўлмаслиги шарт.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling