Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


Download 0.85 Mb.
bet31/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1

Аммиак NH3 — рангсиз, ёнувчан, ўзига хос ўткир ҳидли газ, ҳаводан енгил, захарли, кўз ва нафас олиш йўлларига таъсир қилади (қичитади), одамни бўғади. Ҳаводаги таркибидаги аммиак ҳажми бўйича 15—28 фоизни ташкил этса портлаш хавфига эга бўлган аралашма ҳосил бўлади.
Ҳимоя воситаси — КД маркали фильтрловчи газ ниқоблари.
Водород Н2 — рангсиз, ёнувчи, мазаси ва ҳиди йўқ газ, ҳаводан анча енгил. Водород физиологик инерт газ, бироқ концентрацияси юқори бўлганда ҳаво таркибидаги кислород камайиши оқибатида одамни бўғиб қўйиши мумкин. Таркибида кислота бўлган реагентлар, занглашга қарши қопламаси бўлмаган сиғимларнинг металл деворлари билан бир-бирига текканда водород ҳосил бўлади. Ҳаво таркибида ҳажми бўйича водород 4 — 75 фоизни ташкил этса портлаш хавфига эга бўлган аралашма ҳосил бўлади.
Кислород 02 - рангсиз, ҳидсиз ва мазасиз газ, ҳаводан оғир. Токсик хусусиятларига эга эмас, бироқ узоқ вақт тоза кислороддан (атмосфера босимида) нафас олинса ўпканинг плеврал шишиши ривожланиши оқибатида ўлимга олиб келиши мумкин.
Кислородни ўзи ёнмайди, бироқ моддалар ёнишини қўллаб турувчи асосий газдир. Фаоллиги юқори, кўп элементлар билан бирикади. Ёнувчи газлар билан кислород портлаш хавфига эга бўлган аралашмаларни ҳосил қилади.
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
11-ИЛОВА
Иссиқлик алмашуви аппаратлари ва қувурларга хизмат кўрсатишда техник талаблар
1. Иссиқлик алмашуви аппаратларини (қувурни) икки кетма-кет ўрнатилган сурилма қопқоқлар билан тармоқдан узиш зарур. Уларнинг орасида атмосфера билан бевосита (тўғри) бириктирилган дренаж қурилмаси бўлиши керак.
Айрим вазиятларда фланецсиз арматурали схемаларда, иссиқлик алмашуви аппаратини (қувурни) таъмирлаш учун иккита кетма-кет сурилма қопқоқлар билан тармоқдан узиш имкони бўлмаса, шунингдек 6 МРа (60 kgf/cm2)гача бўлган босимли схемаларида таъмирланаётган участкани битта сурилма қопқоқ билан тармоқдан узишга рухсат эгилади. Бунда таъмирлаш вақтига тармоқдан узилган участкада атмосферага очилган дренаж орқали буғланиш (оқиб чиқиш) бўлмаслиги керак.
2. Таъмирлаш учун тармоқдан узилган иссиқлик алмашуви аппаратлари ва қувурларидан босимни тушириш ва уларни буғ ва сувдан бўшатиш керак. Тармоқдан узадиган арматураларнинг юритмаларидан — кучланишни, электр юритмаларининг бошқариш занжирларидан — сақлагичларни олиб қўйиш керак.
Барча тармоқдан узадиган арматуралар ёпиқ ҳолатда бўлиши шарт. Атмосфера билан бевосита бириктирилган очиқ дренажларнинг вентиллари очиқ бўлиши керак. Ёпиқ турдаги дренажларнинг вентиллари иссиқлик алмашуви аппаратлари (қувурлар) дренаж қилинганидан кейин ёпиқ бўлиши керак; ёпувчи арматура ва иссиқлик алмашув аппарати (қувур) орасида атмосфера билан бевосита бириктирилган арматура бўлиши керак. Тармоқдан узувчи арматура ва дренаж вентиллари занжирлар билан боғланган ёки бошқа мосламалар билан блокировка қилинган ва қулфларга беркитилган бўлиши керак.
Тармоқдан узадиган вентиллар ва арматураларда «Очилмасин-одамлар ишламоқда»; дренажларнинг очиқ вентилларда — «Ёпилмасин — одамлар ишламоқда»; тармоқдан узувчи электр юритмаларнинг бошқариш калитларида «Уланмасин — одамлар ишламоқда»; иш жойида — «Шу ерда ишласин!» хавфсизлик белгиларини осиб қўйиш керак.
Ортиқча босим бўлганда аппаратлар ва қувурларни таъмирлашни бошлаш ман этилади. Сув ва буғни тушириб юбориш тушириб юборувчи арматура орқали амалга оширилиши шарт.
3. Арматураларни эксплуатация қилиш бўйича йўриқномада назарда тутилмаган дастак ёки маховикни узайтирувчи ричагларни қўллаш билан сурилма қопқоқлар ва вентилларни очиш ва ёпиш ман этилади.
4. Юқори босимли иситгичларнинг бирида таъмирлаш ишларини бажариш учун, уларни тармоқдан узиш гуруҳли схема бўйича бўлса, унда иситгичларнинг барча гуруҳи тармоқцан узилиши шарт.
5. Қувурларнинг фланецли бирикмаларидан болтлар ечилаётганда, қувур тўлиқ дренаж қилинмаган вазиятда эҳтимоли бор буғ-сув аралашмаси отилиб чиқилишини олдини олиш учун гайкаларни эҳтиётлик билан аста-секин бўшатиш керак.
Бунда фланецлардан металли қистирма ва ўлчаш шайбалари чиқиб кет ишини ва пастга тушиб кетишини олдини олиш керак (пастда жойлашган участкалар: тўсиш, тўшамалар ўрнатиш, тагликлар ўрнатиш билан).
6. Одамлар иссиқлик алмашуви аппаратларининг ичида ишлаётганда, шунингдек, тармоқдан узувчи фланецли арматура етарлича зич бўлмаганда таъмирланаётган ускуналар ишлаб турганлардан тиқинлар ёрдамида ажратилган бўлиши керак, уларнинг қалинлиги ишчи муҳит параметрларига мос бўлиши керак. Тиқинлар ўрнатилганлиги текширилишини осонлаштириш учун улар яхши кўринадиган қуйруқларга эга бўлиши керак.
Иссиқлик алмашуви аппаратларини ишчи босими атмосферадагида н юқори бўлмаган ва иссиқлик ташувчининг ҳарорати 45°С дан ортиқ бўлмаган оқимлаp бўйича битта сурилма қопқоқ (тиқинларсиз) ёрдамида узишга рухсат берилади.
7. Портлаш хавфи бўлган, заҳарли ва агрессив моддали ускуналарни таъмирлашга чиқарилаётганда уларни тармоқдан узиш, бўшатиш, тозалаш (ювиш, пуфлаш) ва ишлаб турган ускуналардан узатилаётган моддаларнинг босими ва ҳароратидан қатъий назар, тиқинлар билан ажратилиши керак.
8. Таъмирлашдан кейин буғ ва сув қувурларини ишлатиб кўриш ва қисишда фланецли бирикмаларнинг болтларини 0,5 МРа (5 kgf/cm2)дан ортиқ бўлмаган ортиқ босимда тортиб қўйиш керак.
Пўлат компенсаторлар сальникларининг болтларини узиб юбормаслик учун эҳтиётлик билан босим 1,2 МРа (12kgf/cm 2)дан ортиқ бўлмаганда тортиб қўйиш керак.
9. Компенсаторлар ва арматураларнинг сальникларини қўшимча зичлашни қувурларда ортиқча босим 0,02 МРа (0,2 kgf/cm2)дан ва иссиқлик элтувчининг ҳарорати 45°С дан юқори бўлмаганда амалга оширишга рухсат берилади.
Компенсаторларнинг сальникли зичламасини қувур тўлиқ бўшатилгандан кейин алмаштиришга рухсат берилади.
10. Барча фланецли бирикмалардаги болтларни аста-секин навбатма-навбат диаметр бўйича қарама-қарши томонларидан тортиш керак.
11. Резьба бузилишининг олдини олиш мақсадида назарот-ўлчаш аппаратларини улаш штуцерлари (резьба орқали сизишни бартараф этиш учун), босим 0,3 МРа (3 kgf/cm2)дан юқори бўлмаганда, фақат тортиб қўйилаётган элементлар қирраларининг ўлчамларига тўғри келадиган гайка калитлари билан тортилиши керак.
Ушбу мақсадлар учун бошқа калитларни, шунингдек, узайтирадиган речагларни қўллаш ман этилади.
Тортиб қўйиш олдидан резьбанинг кўриниб турган қисми, айниқса ҳавони чиқариш штуцерлар ҳолатини текшириш керак.
Резьбали бирикмаларни тортишда ишчи резьба бузилганда сув ёки буғ оқими отилиб чиқиши мумкин бўлган томонга қарши бўлган томонда туриши керак.
12. Буғ қувурларининг иситиш ва ишга тушириш маҳаллий йўриқнома ёки махсус дастур бўйича амалга оширилиши керак.
13. Буғ қувури иситилаётганда олдин дренажларни очиш керак, кейин секин ва эҳтиётлик билан байпасларни (буғ вентилларини) очиш керак. Гидравлик уришлар пайдо бўлган вазиятда, улар йўқ бўлгунча иситишни тўхтатиш ва ушбу уришларни келиб чиқиш сабабларини бартараф қилиш чораларини кўриш керак.
Буғ қувурини иситиш жараёнида компенсаторлар, таянчлар ва осмалар созлиги устидан, шунингдек, ҳаракат силжиши индикаторлар (реперлар) бўйича буғ қувурининг ҳарорат кенгайиши устидан назорат амалга оширилиши шарт.
14. Иссиқлик тармоқлари ишга туширилаётганда, буғ қувурларини иситишдан олдин қўшимча равишда конденсацион туваклар тармоқдан илиши шарт.
15. Буғ қувурини иситиш жараёнида ёки босим кўтарилиши вақтида дренаж штуцери ифлосланиб қолган бўлса, штуцер вентилни тез ёпиш ва очиш билан пуфланиши керак.
Агар ифлосланишни бартараф этиш имкони бўлмаса, буғ қувури тармоқдан тўлиқ узилиши ва штуцер тозаланиши керак.
Дренаж штуцери пуфланишини ўтказаётган ишчи дренаж қилинаётган конденсат ёки буғ чиқадиган томоннинг қарама-қарши томонида туриши ва бу ишни қўлқопларда бажариши керак.
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
12-ИЛОВА
Шлак-кулни чиқариб ташловчи тизими ва култепаларга хизмат кўрсатишда техник талаблар
1. Кулни вагонеткаларда чиқариб ташлашда кул ва шлак затворлари, фақат шлак, кул ва ёнмай қолган ёқилғи парчалари (чанг ва кул учишлари) сув билан ҳўллангандан кейин аста — секин очилиши керак.
2. Кўриш эшикчалари шлакни ҳўллаш ва уни комодлардан сув билан чиқариб ташлаш каналларига тушириб юборилаётганда ёпиқ бўлиши керак.
3. Ювувчи ва қўзғатувчи соплоларнинг учликларини сув босими 20 m дан ортиқ бўлганда фақат улар тармоқдан узилгандан кейин тозалаш ва ечиб олишга рухсат этилади.
4. Деразача-кўриш тешиклари очилаётганда уларнинг қаршисида туриш ман этилади.
5. Шлакни турғун ёниш режимида, ўтхонада ва газ йўлларида сийракланиш ошганда уриб тушириш керак. Нотурғун ёқиш режимида ва кўриш ойначалар-тешикчалардан аланга ва кул урилиб чиқаётганда шлак ва кулни тушириш ман этилади.
Қозон леткасида шлак уриб туширилаётганда шлак ва кул туширилиши ёки қозон пуфланиши ман этилади.
Шлак уриб туширилиши фақат махсус найзалар билан амалга оширилиши керак.
Шлакни уриб туширувчи найзада қувурдан кул оқиб тушишига йўл қўйилмайдиган қувурга пайвандланган учлик бўлиши керак. Шлакни иккала томони очиқ бўлган қувур билан уриб тушириш ман этилади. Уриб туширилаётганда, ён томонда туриб, найзани орқага қайтмайдиган ҳолатда ушлаш керак. Ишлашда найзага таяниш ман этилади. Найзаларни горизонтал ҳолатда комод бўйлаб полда сақлаш керак.
6. Кулни тушириш аппаратларида кул тиқилиб қолганда, уларни қўзғатилаётганда очиқ люкчанинг ён томонида туриш керак. Кул туширилаётганда люкча ёпилган бўлиши керак.
7. Металлушлагични ёки пульпонасоснинг бункерини, фақат каналлар қулфловчи қурилмалари билан узилгандан, пульпонасос тўхтатилгандан кейин ва металлушлагич ва бункерда ортиқча босим бўлмаганда тозалаш керак.
8. Кулни гидрочиқариб ташлаш каналлари тозаланаётганда уларнинг олиб қўйиладиган ёпмалари фақат иш олиб борилаётган зонаси чегарасида олиб қўйилиши керак. Ишдаги танаффусларда каналлар тозалангандан кейин олиб қўйиладиган ёпмалари ўз жойига ўрнатилиши керак.
9. Кулни гидрочиқариб ташлаш каналлари кўриб чиқилаётганда ва тозаланаётганда 12V дан ортиқ бўлмаган кучланишли, дастакли кўчма ёритгичлардан фойдаланиш керак.
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
13-ИЛОВА
Турбоагрегатларига хизмат кўрсатиш
1. Короб ташқарисида жойлаштирилган мой қувурлари қиздирилган юзалардан металл ҳимоя экранлари билан ажратилган бўлиши керак, уларнинг фланецлари эса махсус ғилофлар билан қопланган бўлиши ва улардан мой хавфсиз жойга қуйилиши керак. Фланецли бирикмаларнинг ғилофлари фланецларни, шунингдек, уларнинг ёнидаги пайвандлаш чокларини ва чоклардан узунлиги 100 — 120 mm масофада бўлган қувур участкаларини қоплаб олган бўлиши керак.
2. Роторнинг айланиш частотасини кўпайтириш билан хавфсизлик автоматини текширишдан олдин уни айланишнинг номинал частотасида қўл билан узиши ва стопор, ҳамда ростловчи клапанлар ёпилиши текширилган бўлиши керак. Стопор ва ростловчи клапанлар қониқарсиз ёпилса, хавфсизлик автоматини айланиш частотасини кўпайтириш билан текшириш ман этилади.
3. Агар хавфсизлик автомати текширилаётганда турбина роторининг айланиш частотаси хавфсизлик автомати ишлаши даражасигача етганда автомат ишламаса, турбина зудлик билан қўл узгичи билан тўхтатилиши керак. Кўл узгичи ишламай қолса, турбина тезлик билан ростловчи клапанни ва бош буғ сурилма қопқоғини (байпасни) ёпиш билан тўхтатилиши керак.
Айланиш частотасини кўпайтириш билан хавфсизлик автоматини қайтадан синаш, фақат нуқсонлар аниқлангандан ва бартараф этилгандан кейин рухсат этилади.
4. Ростлаш ва буғни тақсимлаш тизимида нуқсонлар мавжуд бўлса турбинани ишга тушириш ман этилади.
5. Агар қопқоқни кўтариш вақти қийшайиш ёки қадалиш аниқланса, қопқоқ туширилиши керак ва уни илгакка мустаҳкамланиши тросларни тортиш ёки бўшатиш йўли билан текисланиши керак. Тросларни узунлиги гайкалар ёки кўтариш мосламасининг талреплари билан ростланиши керак.
6. Цилиндр қопқоғини кўтаришда у билан бирга зичловчи обоймалар кўтарилмаслигини кузатиб туриш керак, агар улар конструкцияси бўйича цилиндр қопқоғига мустаҳкамланмаган бўлса ва баландлоқ кўтарилганда туртишлардан улар тушиб кетиш эҳтимоли истисно этилмаган бўлса. Агар қопқоқ бироз баландликка кўтарилганда қўрғошин кувалдалари билан қопқоққа уриб обоймаларни тушириш иложи бўлмаса, қопқоқни тагликларга қўйиш ва обоймаларни унга мустаҳкамлаб қўйиш зарур.
7. Диафрагмалар, конструкция бўйича, цилиндр қопқоғига мустаҳкамланган вазиятда ва бироз юқорига кўтарилганда, диафрагманинг юқори ярмини маҳкамловчи шуруплар узилгани аниқланган бўлса, унда кўтаришни тўхтатиш керак.
Бу вазиятда цилиндр қопқоғи диафрагмани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган баландликка кўтарилиши ва тагликка ўрнатилиши керак. Диафрагма мустаҳкамлангандан кейин турбина цилиндри қопқоғини кўтариш ва ташишни давом эттириш мумкин.
8. Кўтарилган диафрагма остида, диафрагма ўрнатиладиган жойларини, шунингдек осиб қўйилган диафрагмаларни тозалаш ва мойлаш ман этилади.
9. Осиб қўйилган цилиндр қопқоғининг остида цилиндрнинг пастки ярмини шаберлаш ман этилади. Бу ишни цилиндр қопқоғи хавфсиз жойга олиб бориб қўйилганда ёки тагликларга ўрнатилганда бажариш керак.
10. Турбина цилиндрига бириктирилган барча буғ қувурлари ва дренажларнинг тешиклари, у очилган заҳоти ёғоч тиқинлар ва қопқоқлар билан ёпилган бўлиши керак, конденсатор бўғизи тешиклари эса мустаҳкам ёғоч шчитлари билан ёпилиши керак.
11. Электрпайвандлашни қўллаш билан турбинанинг нуқсонли куракчалари чиқариб олинаётганда ротор ерга уланган бўлиши керак. Турбинанинг нуқсонли куракчаларини юк кўтарувчи кран ёрдамида чиқариб олиш ман этилади.
12. Подшипникларни очишда ва ёпишда қуйидагилар зарур:
қопқоқлар ва ичқўймаларни тўлиқ бураб киргизилган (тўхтаб қолгунча) ва қопқоқ юзасига зич жойлашган рим-болтларга строплар билан строплаш;
ярим муфталар бўйича марказлаш вақтида подшипникнинг пастки ичқуймасини чиқаришда, роторни бироз кўтариш учун подшипникнинг ажратиш жойида ўрнатилган скобани ишлатиш. Ичқўймани ломча ва рим-болтлар ёрдамида бураб чиқариш лозим. Ичқуйманинг четларини қўл билан ушлаш ман этилади. Корпус расточкасини артиш фақат ичқўйма сирғаниб тушишига қарши чоралар кўрилгандан кейин рухсат этилади. Ичқўймани тегишлича маҳкамламасдан таянч подшипнигининг ичқўймаси остидаги қистирмани алмаштириш ман этилади.
13. Турбина роторини чиқариш ва ўрнатишни махсус мослама билан бажариш керак. Кўтаришни бошлашдан олдин қўшни роторларнинг ярим муфталари шунгача сурилиши керакки биринчи ярмининг туртиб чиққан жойи иккинчисининг заточкасидан чиқсин.
Кўтарилаётганда кран тросларни тортганидан кейин ротор горизонтал ҳолатда бўлиши керак, бу кўтаришни бошлашда ротор бўйинларини ичқўймалардан бир вақтда ажралиши бўйича аникланади, бироз кўтарилгандан кейин эса — вал бўйинларининг бирига ўрнатиладиган сатҳ бўйича аниқланади.
Қийшайганда, қадалганда ва тегиб қолганда роторни кўтариш дарҳол тўхтатилиши керак.
14. Ростлаш ва ҳимоя қурилмаларини қисмларга ажратишда қуйидагилар зарур:
автоматик стопор клапани қисмларга ажратилаётганда колонка разъемида икки диаметрал қарама-қарши болтларни бураб чиқариш, уларнинг ўрнига иккита бутун узунлиги бўйича ўйиқли узунлаштирилган чизиқли шпилькаларни ўрнатиш ва фақат шундан кейин, эҳтиётлик билан ўйиқли узун шпилькалар билан пружинани бўшатиб, бошқа болтларни бураб чиқариш;
охиригача бураб киритилган бириктирилган ярим муфтага строрежагандан кейин дроссел клапанини чиқариб олиш; клапаннинг штоки ва четларини ушлаш ман этилади;
марказдан қочма ростлагич қисмларга ажратилаётганда пружиналарини икки томондан бир текисда бўшатиш.
15. Станокда турбина ротори балансирлаштирилганда тасмали узатмани қўллаш ман этилади. Двигателнинг ротори балансирлаштирилаётган ротор билан ҳаракатда, енгил ажратиладиган силжувчи муфта орқали, уланган бўлиши керак. Намунавий юклар маҳкамланадиган жойларнинг қаршисида тўсувчи шчитлар ўрнатилган бўлиши керак.
Турбина роторларини станокда ёки ўзининг подшипникларида балансирлаштрилаётган вақтда балансировка жойи тўсилган бўлиши керак.
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
14-ИЛОВА
Оловбардош мойлари билан ишлашда хавфсизлик чоралари
1. Оловбардош мойида ишлайдиган ростлаш тизимига, монтаж ва эксплуатация қилиш даврида фланецлар ва вентиллар зичлигини контроли борасида оширилган талаблар қўйилиши керак.
Оловбардош мойларни узатувчи қувурлар учта сариқ ҳалқали жигарранг рангига бўялган бўлиши шарт.
Ростлаш ва мойлаш тизимларининг ва подшипниклар картерларининг мой баклари, турбина бўлими хонасига аэрозоллар ташланишининг олдини олувчи тортиб олувчи вентиляциясига эга бўлишлари керак.
Эксгаустердан кейинги чиқариш қувури (вихлоп) турбина бўлимининг томидан 1 m юқорига чиқарилган бўлиши керак.
Мойсовутгичлардаги совутувчи сувнинг босими мой босимидан 0,1 МРа (1 kg/cm2) ортиқ бўлиши ёки совутиш схемаси икки контурли бўлиши керак.
Мой насослари ишга туширилиши билан бир вақтда эксгаустер ҳам ишга туширилиши керак. Ишлаб турган эксгаустер тўхтаб қолса, захирали эксгаустер уланиши шарт.
Мой насослари тўхтатилганда камида 15 min кейин эксгаустер узилиши керак. Фақат эксгаустер тўхтатилгандан кейин мой тизими узелларини очишга рухсат берилади.
2. Деталлар ва асбоблар оловбардош мойдан, тринатрийфосфатнинг 5 % ли эритмаси ёки ОП-7 эмульгатори билан ювилиши керак.
3. «Иввиоль-3» оловбардош мойи одамнинг терисига тушганда, ушбу жойни салфетка билан артиб ташлаш кейин эса бир неча маротаба илиқ сув ва совун билан ювиб ташлаш зарур.
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
15-ИЛОВА
Энергетика корхоналарида қўлланадиган асосий кимёвий моддаларнинг тавсифлари ва улар билан ишлашда хавфсизлик чоралари
Сувли техникавий аммиак
Электр станцияларига аммиак сувли эритма ҳолатида келиб тушади, унинг таркибида 22 — 25 фоиз NH3 (15 °С да зичлиги 0,9 g/sm3).
Аммиакнинг сувли эритмаси кучли ишқорли хусусиятига эга. Аммиак эритмасининг 1 фоизли рН қиймати 11,7 қийматни ташкил этади. Аммиакнинг сувли эритмалари одам организмини заҳарланишига олиб келиши мумкин. Таркибида 5 фоиз аммиак бўлган ҳаводан нафас олинганда кескин бўғилиш, кўз ёши оқиши, кўзларга оғриқ, кучли йўталиш, бош айланиши, ошқозон оғриғи, қайт қилиш бошланади. Аммиакнинг юқори концентрацияси кўзнинг шиллиқ пардаси куйишига ва кўр бўлиб қолишига олиб келиши мумкин.
Шахсий ҳимоя воситалари: резинали кислота ва ишқорбардош қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, резиналаштирилган фартук, К, КД ёки М маркали фильтрловчи газниқоблари.
Сульфат кислотаси
Кимёвий тоза сульфат кислотаси рангсиз мойсимон суюқлик, 10 °С да кристал массасига айланиб қотиб қолади. Техникавий концентрацияланган сульфат кислотаси 1,84 g/sm3 зичлигига эга ва унинг таркибида 98 фоиз H2SO4; сув билан исталган пропорцияда аралашади ва катта миқдорда иссиқликни чиқаради 1 mol кислотасига 92 kJ гача (1 грамм молекулага 22 kcal)]. Шунинг учун сачрашнинг олдини олиш учун кислотани сувга қўйиш керак, сувни кислотага қуйиш мумкин эмас.
Сульфат кислотаси иситилганда сульфат ангидридининг буғлари ҳосил бўлади. Улар ҳаводаги сув буғлари билан бирикиб кислота туманини ҳосил қиладилар.
Сульфат кислотаси одам терисига тушганда кучли куйдиришлар пайдо бўлишига олиб келади, у жуда қаттиқ оғритади ва қийин даволанади. Сульфат кислотанинг буғи нафас олиш йўлларига тушганда юқори нафас олиш йўлларининг шиллиқ пардаларига таъсир қилади ва куйдиради.
Кучли сульфат кислотаси кўзга тегса кўр бўлиб қолиш мумкин, шунинг учун у билан ишлаётганда алоҳида эҳтиёт бўлиш керак.
Кислотани қуйиш билан банд бўлган ходимлар кислотабардош матодан тикилган кийимда, резиналаштирилган фартукларда, резина этикларида, резинали кислота ва ишқорбардош қўлқопларда ёки рукавицаларда, ҳимоя кўзойнакларида ёки органик шиша шчитчаларида ишлаши керак В, БКФ маркали фильтрловчи газ ниқоблари ва ПШ-1, ПШ-2 шлангли газ ниқобларига эга бўлишлари керак.
Сульфат ёки қандайдир бошқа кислота полга тўкилганда уни зудлик билан нейтраллаш керак, шу жойга сода ёки сўндирилмаган оҳак сепиш керак ва белкурак билан олиб ташлаш керак, ундан кейин шу жойни кучли сув оқими билан пухта ювиш керак. Кислотадан тозаланаётганда бурун ва оғизни сода эритмаси шимдирилган повязка билан ёпиш, кўзларни махсус кўзойнаклар билан ҳимоялаш керак.
Кислота кийимга тушганда уни катта оқимли сув билан ювиш керак, 2 — 3 фоизли сода эритмаси билан нейтраллаш керак ва яна сув билан ювиш керак.
Хлорид кислота
Кимёвий тоза хлорид кислотаси сариқ рангли бўғувчи ҳидли суюқлик, зичлиги 1,19 g/sm3, таркибида 37% га яқин хлорли водород, очиқ ҳавода «тутунланади».
Хлорид («тутунловчи») кислота бўғувчи ҳидга эга ва ундан нафас олинганда юқори нафас йўлларини қичиштириб таъсир қилади, йўталишга, тамоқда қичиш ва хириллашни пайдо қилади. Терига узоқ вақт таъсир қилганда учинчи даражали куйишга олиб келади.
Техникавий хлорид кислотаси — сариқ рангли суюқлик бўғувчи ҳидли, таркиби 27, 5 фоизли хлорид кислотани ташкил этади.
Техникавий ингибировланган кислотаси зичлиги 1,1 — 1,12 g/sm3 , тўқжигар ранг суюқлик бўлиб у тутунланмайди. Техникавий ва ингибировланган кислоталарнинг одам организмига физиологик таъсири, кимёвий тоза кислотаси таъсирига ўхшаш.
Шахсий ҳимоя воситалари: В маркали фильтрловчи газниқоби ёки ПШ-1, ПШ-2 шлангли газ ниқоблари; қолган воситалар, сульфат кислотаси билан ишлашдаги воситаларни ўзи.
Ўювчи натр
Ўювчи натр — оқ рангли, шаффоф эмас, жуда гидроскопик модда. Кучли асосли. 1% ли сув эритмасининг рН қиймати 13.
Унинг қаттиқ моддаси ҳамда концентрацияланган эритмалари терини қаттиқ куйдиради. Ишқорнинг кўзга тушиши оғир касалликка ва куйиш қобилиятини йўқотишга олиб келиши мумкин.
Ўювчи натр билан ишлаётган ходимлар ҳимояловчи кўзойнаклар, резинали кислота ва ишқорбардошли қўлқоплар, пахта матоли махсус кийим, резиналаштирилган фартук ва резина пойафзали билан таъминланган бўлиши керак.
Ўювчи натр кийимга тушганда уни сув билан ювиш керак, кейин сирка кислотасининг 1 фоизли эритмаси билан нейтраллаш ва яна сув билан ювиш керак.
Кальцинацияланган сода ва натрий фосфати
Кальцинацияланган сода ва натрий фосфат — оқ кристалли моддалар, сувда яхши эрийдилар. Сув эритмалари ишқор реакциясига эга. Кристаллик ҳолатида одам организмига ўзига хос таъсирга эга эмас. Чанг ҳолатида сода ва натрий фосфати, нафас олиш йўлларига ва кўзларга тушса шиллиқ пардаларини бузади.
Иссиқ концентрацияланган эритмалари хавфли бўлиши мумкин, айниқса томчилари кўзларга тушганда. Чангланиш билан кузатиладиган ишлар бажарилаётганда чангга қарши респиратор, ҳимоялаш кўзойнакларини кийиш керак.
Сўндирилмаган оҳак ва каустик магнезит
Сўндирилмаган оҳак ва каустик магнезит — оқ рангли кукун. Оҳакнинг чанги ва томчилари нафас олиш йўлларига тушганда йўтал ва ачитишга олиб келади, терига тушганда эса яллиғланишига олиб келади.
Кўрсатилган реагентлар билан ишлар ўтказилаётганда, ишчилар брезент костюм кийиши керак, ҳимояловчи кўзойнаклар, қўлқоплар ёки резинали қўлқоплар, чангга қарши распиратор кийиши керак.
Каогулянтлар
Олтингугуртачиллик алюминий ва олтингугуртачиллик темир нордон реакцияга эга.
Пахта матолари каогулянт эритмалари таъсирида емирилади, шунинг учун эритма бундай матога тушганда уни тез сув билан ювиш керак ёки 24% ли кальцияланган сода ёки натрий фосфатининг эритмаси билан ҳўллаш керак.
Одам терисига ёки кўзига тушган эритмалар яллиғланишга ва вақтинчалик меҳнат қилиш қобилиятини йўқотишга олиб келиши мумкин. Каогулянтлар билан ишлаганда резиналанган фартук ва резина пойафзалини кийишлари керак. Каогулянтлар чангланиш билан кузатиладиган ишларда чангга қарши распиратор қўлланиши керак.
Полиакриламид
Полиакриламид — желесимон модда. Унинг юмшаш ҳарорати 180°С. У сувда эрийди. Камтоксидли. Полиакриламид 100°С дан юқорига қизитилганда аммиак ажралиб чиқади.
Шахсий ҳимоя воситалари: резинали қўлқоплар, ҳимояловчи кўзойнаклар, «Лепестик» , «Астра-2» ёки РУ-60 М туридаги распираторлар.
Трилон Б
Трилон Б — оқ кристалл кукун. Унинг сувда эриши 20°С да 10%ни ташкил этади.
Одам организмига Трилон Б кўринарли физиологик таъсир қилмайди. Б трилони чангланиши билан кузатиладиган ишларда қўлқоплар, ҳимояловчи кўзойнаклар, чангга қарши респираторлар кийилиши керак.
Гидразингидрат ва унинг тузлари
Гидразингидрат — рангсиз суюқлик, ҳиди бўйича аммиакни эслатади. Енгил алангаланади. Заҳарли.
Гидразингидрат сувда ва спиртларда яхши эрийди. Унинг қайнаш ҳарорати плюс 118,5, музлаш ҳарорати — минус 51,7, чақнаш ҳарорати 73°С. Гидразингидраднинг зичлиги 1,03 g/cm3, нисбий молекуляр массаси 50.
Гидразингидратнинг таркибида 64 фоиз гидразин. Гидразингидрат ҳаводан намликни, кислородни, карбонат кислотасини ютади, кучсиз асосдир.
Гидразингидратнинг — кучли тиклагич, иситиш катализаторлари таъсирида енгил парчаланади. Кислород билан аралашмасининг портлаш хавфи бор. Айрим металларнинг оксидлари, туташганда гидразингидрат ўзидан — ўзи ёниши мумкин.
Одам организмига турли йўллар билан тушганда токсидли.
Гидразин тузлари: гидразинсульфат ва фосфорнокислий гидразин — оқ рангли кристалли моддалар, совуқ сувда ёмон эрийди, иссиқ сувда яхши эрийди.
Уларнинг сувли эритмалари нордон реакцияга эга. Гидразинсульфат ва фосфорнокислий гидразин тиклагичлардир, заҳарли.
Гидразингидратнинг бирикмалари одам организмига тушганда жигар ва қонда ўзгаришларга олиб келади.
Гидразингидратнинг буғлари ва унинг тузларининг чанглари нафас олиш йўллари ва кўзнинг шиллиқ пардаларига таъсир қилади. Гидразин эритмаларининг терига таъсири хусусий таъсирчанликка боғлиқ бўлиб дерматит касаллигига олиб келиши мумкин.
Хусусий ҳимоя воситалари: резинали қўлқоплар, ҳимояловчи кўзойнаклар, КД ёки А маркали фильтрловчи газниқоби.
Октадециламин
Октадециламин — мумга ўхшаш, ўзига хос ҳидли модда. Октадециламиннинг зичлиги 0,83 g/sm3, эриш ҳарорати 54 — 55, қайнаш ҳарорати 349° С.
Ҳарорати 350°С дан юқори бўлган ҳаво кирмасдан октадециламин пастмолекулярли углеводоротлар ва аммиак ҳосил қилиш билан парчаланади.
Октадециламин совуқ ва иссиқ сувда эримайди, бироқ ҳарорати 75°С дан юқори бўлганда сув билан 100 g/cm3 дан ортиқ бўлмаган концентрацияли эмульсияни ҳосил қилади; спиртларда, сирка кислотасида, эфирларда ва бошқа органик эритувчиларда эрийди.
Октадециламин одам учун амалда зарарли эмас, бироқ у билан тўғри контактга тутишдан ўзини тортиш керак, чунки шахсий қабул қилишларга боғлиқ равишда терида қизариш ва қичишлари пайдо бўлиши кузатилади, улар одатда реагент билан контакт тўхтатилгандан кейин бир неча кун ўтгач улар одатда йўқ бўлиб кетади.
Шахсий ҳимоя воситаси — резинали қўлқоплар.
Адипин кислотаси
Адипин кислотаси — кристалли модда, у икки асосли нисбатан кам кучли кислота.
Адипин кислотасининг эриш ҳарорати 150°С, 15°С да эриши 1,42 фоизга тенг, 100°С да — 61,53 фоиз (масса бўйича).
Бу кислотанинг ҳавода муаллақ чангини портлаш хавфи бўлган, ўтириб қолган чанги — ёнғинга хавфли. Кислотанинг чанги шиллиқ пардаларини қичитади.
Чангдан шахсий ҳимоя воситалари: респираторлар, ҳимояловчи кўзойнаклар.
Адипин кислотасининг эритмалари амалда хавфли эмас, шунинг учун махсус ҳимоялаш чоралари талаб қилинмайди.
Плавик кислотаси ва унинг тузлари
Фторли водороднинг сувдаги эритмаси плавик кислотаси деб аталади. Техникавий кислота таркибида 40 — 70% фторли водород. Плавик кислотаси кремний икки оксиди билан енгил реакцияга киради.
Плавик кислотасининг тузлари: фторли водород ёки фторли аммоний.
Фторли натрий кристалли модда, эриш ҳарорати 997°С. Сувда эриши қийин: 15°С да сувда эрувчанлиги 3,5 фоиз, 25°С да эса — 4 фоиз.
Фторли аммоний — бу рангсиз кристаллар. Нисбий молекуляр массаси 37,04.
Кристалли фторли аммоний гигроскопикдир ва шунинг учун ҳавода эрийди, сувда яхши эрийди.
Фторли аммонийнинг нордон тузи — аммоний гидрофториди нисбий молекуляр массаси 57,05; у рангсиз ҳавода эрийдиган кристаллар; сувда яхши эрийди.
Плавик кислотаси ва унинг тузлари кучли захарли. Кислота буғларидан нафас олинса нафас олиш йўллари яллиғланишини ҳосил қилади ва тишларни емирилишига олиб келади. Одам ичига тушган кислота ва унинг тузлари ичак ва ошқозон касалликларини ҳосил қилади. Фторли тузлар шикастланмаган терига таъсир қилмайдилар. Агар янги кесилган, тимдаланган жойга ёки тирноқ остида тушганда газак ва қийин тузаладиган яралар ҳосил қилиши мумкин.
Плавик кислотасидан шахсий ҳимоя воситалари: фартук, резинали кислота ва ишқорбардош қўлқоплар, резина этиклари, ҳимояловчи кўзойнаклар, В маркали фильтрловчи газниқоби.
Плавик кислотаси тузларидан шахсий ҳимоя воситалари: чангга қарши респираторлар, ҳимояловчи кўзойнаклар ва резинали қўлқоплар.
Фталь ангидриди
Фталь ангидриди — оқ тангасимон кристаллар. Унинг нисбий молекуляр массаси 148, эриш ҳарорати 130,8, қайнаш ҳарорати 284,5°С. Совуқ сувда эриши қийин, иссиқ сувда эриши яхши. Фталь ангидридининг буғлари ва чанги кўзлар ва нафас олиш йўлларининг шиллиқ пардаларига кучли яллиғлаб таъсир кўрсатади. Фталь ангидриди таъсир қилганда терида қизил доғлар, айрим ҳолларда куйганда ҳосил бўладиган қавариқларга ўхшаган қавариқ чиқади.
Шахсий ҳимоялаш воситалари: ҳимоялаш кўзойнаклари, резинали қўлқоплар, буғ ва аэрозолдан нафас олишдан ҳимоялаш учун респиратор ёки А маркали фильтрловчи газ ниқоби.
Малеин ангидрид
Малеин ангидриди — қаттиқ модда. Унинг нисбий молекуляр массаси 98, эриш ҳарорати 54, қайнаш ҳарорати 202°С. Ангидрид ацетонда, хлороформда эрийди. Сув мавжуд бўлганда малеин кислотасига айланади.
Токсик хусусиятлари бўйича фталь ангидридига ўхшаш.
Шахсий ҳимоя воситалари, фталь ангадриди билан ишлагандек.
Натрий нитрити
Натрий нитрити — рангсиз ёки сариқроқ кристаллар. Унинг эриш ҳарорати 271°С. Натрий нитрити сувда яхши эрийди, оксидловчидир, эритмаларда 70оС дан юқори ҳароратда парчаланади ва қўнғир рангли азот оксидларини чиқаради. Натрий нитрити концентрланган эритмаларини нордонлаштирилганда ҳам у парчаланиб азот оксидларини чиқаради.
Натрий нитрати эритмаларида ҳаводаги кислород билан секин нитратга оксидланади.
Азот оксидлари нафас олганда йўтални, бурунтомоқ ва ўпкаларни яллиғлантиради, улар кам миқдорда ҳам нафас олганда организмга йиғилиб қолади. Натрий нитрати заҳарли модда.
Шахсий ҳимоя воситалари: резинали қўлқоплар, ҳимояловчи кўзойнаклар, В, БКФ маркали фильтрловчи газ ниқоблари.
ОП-07,011-10.
ОП — 0 ва ОП - 10 — мойсимон ёпишқоқ суюқликлар ёки осон эрийдиган жигаррангли пасталар, сувда яхши эрийди. Ушбу моддаларга 1 — 2 g/1 сув қўшилганда юқори намлаш қобилиятига эга бўлган эритмалар ҳосил бўлади. Сув эритмаларини силкитганда турғун кўприк ҳосил бўлади, минерал ва ўсимлик мойлари билан эритмалар силкитилганда турғун эмульсиялар ҳосил бўлади. Ювиш хусусиятларига эгадирлар. Ўзига хос ҳидини сезиш чегараси ОП - 7 ни 0,45 , ОП - 10 ни 1,8 mg/g сувда. Суюқлантирилган сув эритмасининг реакцияси кучсиз ишқорли, концентрацияланганники эса — нейтраль.
ОП — 7 аэрозолини нафас олганда юқори нафас йўлларини кучсиз яллиғлантиради. Оғизга тушганда ачиштириш бошланади. Махсус ҳимоялаш чегаралари талаб қилинмайди.
Каптакс
Каптакс — сариқ рангли кукун. Унинг нисбий молекуляр массаси 167,26, эриш ҳарорати 179 °С. Амалда сувда эримайди, спиртда эрийди. Нафас олиш йўлларига тушганда контакс яллиғланишни, терига тушганда — дерматитларни ҳосил қилади.
Шахсий ҳимоя воситалари: «Леписток», «Астра — 2» ёки РУ — 60М респираторлари таркибида тезлаштирувчи, стабилизатор, оксидланишга қарши ва б. бўлмаган материалдан қўлқоплар; кўл учун силиконли ҳимояловчи крем.
«Қора кислота»
«Қора кислота» — пастмолекулярли органик кислоталарнинг эритмаси. Шахсий ҳимоя воситалари: А маркали фильтрловчи газ ниқоби, резинали кислота — ва ишқорбардошли қўлқоплар, резинали этиклар ва фартук.
Уротропин
Уротропин — рангсиз гигроскопик кристаллар. У спиртда эрийди. Кучсиз нордон эритмасида уротропин аммиак ва формальдегидга парчаланади. Махсус ҳимоялаш чоралари талаб қилинмайди.
Водород перексиди
Водород перексиди — рангсиз сиропсимон суюқлик, зичлиги 1,45 g/sm3. У исталган нисбатда совуқ сув билан аралашади; оксидланиш — тиклаш хусусиятларига эга. Водород перексиди — кучсиз кислота. Ёриқда катализаторлар мавжудлигида у парчаланади.
Шахсий ҳимоя воситалари: полиэтилен, полихловинил, полиэфир пластикларидан қўлқоплар ва ҳимояловчи кўзойнаклар.
Кальций карбиди
Кальций карбиди — кулранг қаттиқ модда, зичлиги 2,22 g/sm3. Кальций карбиди оз миқдордаги намлик билан ўзаро таъсирланганда ва оксидловчилар билан контактда бўлганда ацитилен ажралиб чиқади ва карбит исийди.
Карбит билан ишлаганда терида яллиғланиш ва яралар пайдо бўлади. Кальций карбиднинг кўзга тушиши хавфли.
Шахсий ҳимоя воситалари: чангга қарши респиратор, ҳимояловчи кўзойнаклар, резинали қўлқоплар. Қўл терисини ҳимоя қилиш учун ҳимояловчи кремлар ва пасталарни ҳам қўллаш керак.
Дихлорэтан
Дихлорэтан — рангсиз, енгилучувчан, енгил алангаланадигн суюқлик, зичлиги 1,253 g/sm3. Сувда буғларини эриш коэффициенти 20°С да — 26,3, 30°С да— 17,5.
Дихлорэтан наркотикдай таъсир қилади, у одамнинг жигарида, буйрагида ва бошқа органларида дистрофик ўзгаришларга олиб боради; тери орқали киради, кўз қорачиғини хиралашишига олиб келади.
Шахсий ҳимоя воситалари: А ёки БКФ маркали газ ниқоби, резинали қўлқоплар, резинали этик ва резиналаштирилган матодан фартук.
Тўртхлорли карбон
Тўртхлорли карбон —рангсиз, учувчи суюқлик, зичлиги 1,253 g/sm3. буғларни сувда эриш коэффициенти 20°С да 1,04 ва 30°С да 0,73. аланга ёки қиздирилган нарсалар билан туташганда фосген ажратиш билан парчаланади.
Шахсий ҳимоя воситалари: А маркали фильтрловчи газниқоби ёки ПШ-1 ва ПШ-2 шлангли газниқоблари, резинали кўлқоплар, енглар, полихлорвинил билан қорежаган фартуклар.
Энергетик мойлар
Асосий энергетик мойлар — турбина ва трансформаторлар мойлари, улар нефтни қайта ишлаш маҳсулотидир. Мойларнинг эксплуатация хусусиятларини яхшилаш учун қўшилмалар, шу ҳисобда фенол туридаги (топонол) қўлланилади.
Мой билан шунингдек, қўшилмалар билан ишлаганда шахсий тери таъсирланишга қараб дерматитлар ва ҳаттоки экзема касаллиги пайдо бўлиши мумкин.
Ҳимоя воситалари: қўллаш учун ҳимоялаш кремлари, мойбардош материаллардан қўлқоплар.
Синтетик оловбардош турбина мойлари («Иввиоль — 3» , ОМТИ) токсидли. Улар асосан ошқозон — ичак трактига тушганда заҳарланишга олиб боради.
Шахсий ҳимоя воситалари: текстовинит билан қорежаган фартуклар, енглар, бош кийимлар, табиий каучук ёки квалитекст асосида ишлаб чиқарилган резинали қўлқоплар, резинали этиклар, БКФ маркали фильтрловчи газ ниқоби; кимё лабораториясида ишлашда — табиий каучук ёки квалитекс асосида ишлаб чиқарилган резинали қўлқоплар.
Бензол
Бензол — рангсиз, учувчан, олов хавфи бор, ўзига хос ҳидли суюқлик. Унинг нисбий молекуляр массаси 78,12 , зичлиги 0,879 g/cm3(15°Сда); бензол хона ҳароратида буғланади, унинг буғлари ҳаводан 2,69 марта оғир. Бензол буғларининг ҳаводаги ҳажм бўйича 1,5 — 8 фоиз бўлганда портлаш хавфи бор.
Бензол одам организмига нафас олиш органлари орқали тушади. Бензол заҳарли модда, энг аввал марказий асаб тизимига таъсир қилади. Паст концентрацияда ҳам кўп марта бензол таъсир қилса сурункали касалликлар ривожланиши мумкин.
Шахсий ҳимоя воситалари: ҳимояловчи кремлар ва пасталар, А маркали фильтрловчи газниқоби, резиналаштирилган матодан фартук, резинали этик, резинали қўлқоплар.
Лок-бўёқ материаллари
Энергетика корхоналарида қуйидаги лок — бўёқ материаллари қўлланади: ПХВ локлари, лок — этиноль ВЛ — 515, эпоксид смола ва бошқалар, шунингдек, уларга турли эритувчилар (Р-4, Р-60, этилцеллозолв ва б.) — ўзининг таркибида токсик хусусиятга эга бўлган моддаларга эга.
Ушбу моддалар билан ишлаганда турли тери касалликлари, эпоксид смолалар билан ишлаганда эса —асаб тизими ва жигар касалликлари пайдо бўлиши мумкин.
Шахсий ҳимоя воситалари: шлангли газ ниқоби ва респиратор, ҳимоялаш костюми, қўлқоплар. Қўл терисини ҳимоялаш учун ҳимояловчи ИЭР — 1 ФС 42-1402-80 ва ХИОТ-6 фс 42-1532-80 пасталарини ва қўлларни ҳимоялаш воситаси «Невидимка» ТУ 6-15-32-02-76 кремини қўллаш керак, уларнинг таркиби % да қуйидагича: %

Паста ИЭР-1 ФС 42-1402-80:

махсус суюқ совун

12

техник глицерин

10

каолин

40


Сув ва лойга нисбатан жоизлиги лойнинг намга бардошлигига боғлиқ



сув

38

Паста хиот-6 ФС 42-1532-80:

Озуқали желатин ёки фотожелатин

2,4

буғдой ёки картошка крахмали

5,6

тиббиётли глицерин

7,2

Буров суюқлиги

20

сув

64,8

Қўлларни ҳимоялаш учун восита «Невидимка» ТУ 6-15-32-02-76



казеин

14

сувли техникавий аммиак

0,6

глицерин дистилланган

14

этил техникавий спирт

41

диэтил эфир

0,2

эозин Н

0,4

отдушка «ОАЛ-1»

0,2

дистилланган сув ёки буғ конденсати

29,6

Иш бошлашдан олдин 5 — 10 пастани ёки кремни қўл терисига қўйиб юпқа қатлам ҳосил қилингунча суркайдилар. Иш тугатилгандан кейин паста ёки кремни сув ва совун билан ювиб ташланади.
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
16-ИЛОВА
Саноат газ ниқоблари учун фильтрловчи — ютувчи коробкалари

Маркаси

Коробканинг тури ва танитадиган ранги

Коробка ҳимоя қиладиган зарарли моддаларнинг номи

А,А8

Аэрозоль фильтрсиз, жигарранг

Органик бирикмаларнинг буғлари (бензин,керосин,ацетон, бензол, толуол, ксилол, углерод сульфати, спиртлар, эфирлар, анилин, галоидоорганик бирикмалар, бензол ва гомологларнинг нитробирикмалари, тетроэтил қўрғошин) фосфор, хлорли органик захарли химикатлар.

A

Аэрозоль фильтрли, жигар ранг, оқ вертикал чизиқли

Шуларнинг ўзи, шунингдек, чанг, тутун, туман,

В, В8

Аэрозоль фильтрсиз, сариқ

Нордон газлар ва буғлар (олтингугурт гази, хлор, сероводород, ционид кислота, азот оксидлари, хлорли водород, фосген), фосфор, хлорли органик заҳарли хими-катлар.

в

Аэрозоль фильтрли, сариқ рангли, оқ вертикал чизиқли

Шуларнинг ўзи, шунингдек, чанг, тутун, туман,

г,г8

Аэрозоль фильтрсиз, икки хил рангли қора ва сариқ (вертикал бўйлаб)

Симоб буғлари, симобли органик заҳарли химикатлар этилмеркурхлорид асосида

г

Аэрозоль фильтрли, икки хил рангли қора ва сариқ (вертикал бўйлаб), оқ вертикал чизиқли

Шуларнинг ўзи, шунингдек, чанг, тутун ва туман, симоб ва хлор буғларининг аралашмаси

E1, Е8

Аэрозоль фильтрсиз, қора

Мишьякли ва фосфорли водород

Е

Аэрозоль фильтрли, қора ранг, оқ вертикал чизиқли

Шуларнинг ўзи, шунингдек, чанг, тутун, туман

кд, кд8

Аэрозоль фильтрсиз, кул ранг

Аммиак, сероводород ва уларнинг аралашмалари

кд

Аэрозоль фильтрли, кул ранг, оқ вертикал чизиқли

Шуларнинг ўзи, шунингдек чанг, тутун, туман

CO

Аэрозль фильтрли, оқ рангли

Углерод оксиди

м

Аэрозоль фильтрсиз, қизил рангли

Органик буғлар иштирокидаги углерод оксиди (амалий жиҳатдан ютилмайдиган моддалар, масалан метан, бутан, этан, этилен ва бошқалардан ташқари) нордон газлар, аммиак, мишъяк ва фосфорли водород оксиди.

БКФ

Аэрозоль фильтрсиз, ҳимоя рангли оқ вертикал чизиқли

Нордон газлар ва буғлар, органик моддаларнинг буғлари, мишъякли ва фосфорли водород, чанг, тутун, туман

Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
17-ИЛОВА
Реагент хўжалиги ва сувга гидразинли ишлов бериш қурилмасига хизмат кўрсатишга техник талаблар
1. Кислоталар ва ишқорларни сақлаш баклари ва темир йўл цистерналаридан юқори бўшатиш қурилмаси орқали сифон ёрдамида ёки 0,068 МРа (0,7 kg/cm )дан ортиқ бўлмаган сиқилган ҳаво билан босим яратиш йўли билан тушириш керак. Қабул қилувчи сиғимда сийраклашишни вакуум-насос ёки эжектор билан яратиш керак. Кислота ва ишқорни цистернанинг пастки крани орқали қуйиб олиш ман этилади. Қуйиб олиш учун кислота ва ишқорларнинг таъсирига бардош бермайдиган материаллардан тайёрланган шланглардан фойдаланиш ман этилади.
2. Бочкалардан гидразингидратни зангламас пўлатдан ясалган сифон орқали, ярмигача сув тўлдирилган қабул қилувчи бакка қуйиб олиш керак. Гидразингидратдан бўшатилган бочкаларни бир неча марта сув билан ювиш зарур (метилен қизил индикатори бўйича ювувчи сувларни нейтрал реакциясигача), бу сувларни гидразинни қабул қилиш бакига тушириш керак.
3. Гидразингидраднинг қувурларидаги ва эритма бакларидаги арматурани тасодифий очилишини олдини олиш керак, бунинг учун уни қулфлаш ёки маховикларини ечиб олиш керак.
4. Тасодифий тўкилган гидразингидрат (концентрацияланган ёки суюлтирилган) дренаж чуқурчасига сув билан ювиб ташланиши ва хлор оҳаги билан нейтралланиши керак.
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
18-ИЛОВА
Кимё лабораторияларида ишлашда хавфсизлик техник талаблар
1. Зарарли моддаларнинг эритмаларини фақат тортиб олувчи вентиляция остида қўл насос, сифон ёки ҳавони чиқариб ташлайдиган қувурчали ва сақловчи шчиток билан таъминланган махсус воронкани қўллаб идишдан идишга қуйиш керак.
2. Сульфат кислотаси эритмасини тайёрлаш учун уни ингичка оқим билан сувга қуйиш ва тинмай аралаштириб туриш керак, чунки кислотани суюлтиришда иссиқлик ажралиб чиқиши ва кейинчалик кислота сачраши кузатилади. Сульфат кислотага сувни қўйиш ман этилади. Эритма тайёрлаш учун қўлланадиган идишлар иссиқбардош шишадан бўлиши керак.
3. Зарарли моддаларнинг ишлатиб бўлинган эритмаларини, фақат улар дастлабки нейтраллангандан кейин қуйиб ташлаш мумкин.
4. Зарарли моддаларнинг тўкиб юборилган эритмаларини фақат улар дастлабки нейтраллаштирилгандан кейин олиб ташлаш зарур. Зарарли газлар ёки буғлар ажралиб чиққан вазиятларда ишларни газ ниқобида бажариш керак.
5. Хром қоришмаси билан ишлаганда уни бадан терисига, кийимга ва пойафзалга тегишига йўл қўймаслик керак. Бунда резинали қўлқопларда, фартукда ва ҳимояловчи кўзойнакларда ишлаш керак.
6. Заҳарли моддалар билан ифлосланган кийимни зудлик билан алмаштириш керак. Полга ёки ускуналарга тўкилиб юборилган захарли моддалар йиғиб олиниши, ифлосланган жой эса ювиб ташланиши керак. Агар енгил учувчи заҳарли моддалар тўкиб юборилган бўлса ходимлар хонадан чиқарилиши ва хона тўкилган модда тўлиқ буғланиши ва унинг буғлари чиқариб юборилгунча шамоллатилиши керак.
7. Заҳарли моддаларни иситиш ёки захарли газлар ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлган ишлар ҳавони тортиб чиқарувчи шкафларда сув ҳаммомида ўтказилиши керак; бу ишларда бошни шкафга тиқиш ман этилади. Заҳарли моддаларни очиқ оловда иситиш ман этилади.
8. Лаборатория сув оқимли насослари ёрдамида ўтказиладиган вакуум ҳайдашда, насос олдида ҳайдаш маҳсулотларини сўриб олиш линиясида кимёвий ютгичли ушлаб қолувчиларни қўйиш керак, улар сўриб олинаётган зарарли буғлар ва газлар ютилишини таъминлаши керак.
9. Заҳар моддаси шиша идишнинг ташқи қисмига тушганда унинг томчиларини фильтрлаш қоғози билан олиш керак (қўлни сақлаган ҳолда) ва уни ҳавони тортиб чиқарадиган шкафда ёндириб ташлаш керак (ҳаво тортиш остида).
10. Заҳар моддаларини ҳавони тортиб оладиган шкафда тарозида тортиш керак (ҳаво тортиш остида).
11. Шиша идишлар билан ишлаганда, шиша асбобларини йиғишда, шиша қувурчаларини кесишда, шиша буюмларига резина қувурчалари кийгизилаётганда қўлларни кесиб олмаслик учун сочиқ билан ҳимоялаш керак. Қувурчаларнинг четларини сув, глицерин ёки вазелин мойи билан ҳўллаш керак; шиша деталларнинг ўткир қирраларини эритиш ёки эговлаш керак.
12. Четлари синган, дарзи бор, ўткир қиррали ва бошқа шикастланиши бор бўлган шиша идишлардан фойдаланиш ман этилади.
13. Пламефотометрда ҳаво тортилиши остида ишлаш керак.
14. Вакуум остида ишлаш учун мўлжалланган идишлар (Бунзен колбалари, табулировланган эксикаторлар ва б.) дастлаб ҳаво насоси ёрдамида тўрли сақлагич қопқоғи остида синалиши керак.
15. Газларни олиш учун хизмат қиладиган асбоблар ва аппаратлар шундай йиғилиши керакки, асбоб ёки аппарат ишлаши тўхтаган вазиятда унда ташкил топаётган газ газ ювгичлар орқали чиқиб кетиши мумкин бўлсин.
16. Енгил парчаланадиган моддалар ва осон учувчи суюқликларни (водород пероксиди, натрий ва калий переоксиди, эфирлар, спиртлар, ацетон, сереуглерод, бензол ва б.) қоронғи салқин жойларда оз миқдорда сақлаш зарур.
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
19-ИЛОВА
Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техник ўлчовлари ва ҳимоя қурилмаларига хизмат кўрсатишда техник талаблар
1. Агар импульс линиялари уланган қувур ёки идиш босим остида бўлса, у ҳолда импульс линияларининг қулфловчи вентиллари ёпиқ бўлиши ва уларда ман этувчи «Очилмасин — одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгилари осилган бўлиши керак.
2. Узилган импульс линиясида босимнинг йўқлиги, линияни атмосферага улаш йўли билан текширилади. Агар импульс линиясида пуфлаб тозалаш қурилмаси бўлмаса, унда босим йўқлигини ушбу линияни датчикдан қуйидагича ажратиб текшириш керак: линияни датчикка уловчи қопқоқли гайка эҳтиёткорлик билан, гайкани тагидан сув пайдо бўлгунга қадар гайка калити билан бураб чиқарилиши керак ва линияда босимнинг пасайиши ва сув оқиши камайишини кутиш керак. 30-40 s кутиб, гайкани яна ярим — бир оборотга бураш ва босимни пасайтириш керак. Босим пасайиши билан гайкани яна бўшатиш керак ва шу ишни босим тўлиқ тушишига қадар, у штуцерга уч-тўрт оборотга айланган бўлишини ҳисобга олган ҳолда, давом эттириш керак. Агар гайка штуцердан бураб олиниши билан линияда босим пасаймаса, гайкани қаттиқ бураб қўйиш ва импульс линиясини янада тўлиқ ёпиш чораларини кўриш керак. Ушбу операцияларни кўлқопда бажариш лозим.
3. Мойли импульс линияларида ишлаганда улардаги мой тўлиқ туширилиши керак. Мойнинг туширилиши, бирламчи вентилнинг олдида линияни ва асбобни пастки нуқтаси орқали ажратилиши билан амалга оширилиши керак. Агар линия, бирламчи вентилнинг олдида пайвандланган бўлса ва ундан мойни тушириб юбориш мумкин бўлмаса, унда манометр тарафидан хлорвинил қувурчаси киритилиши ва у орқали груша билан мой сўриб олиниши керак. Қувурчани узунлиги, импульс қувурининг пайвандланган жойдан 1,5 дан кам бўлмаган участкасини мойдан бўшатилиши ҳисобидан танланиши керак.
Мойни полга тўкилишининг олдини олиш учун у қувурчалардан қандайдир идишга қуйилиши керак.
4. Манометрлар, датчикларни фақат бирламчи (олувчи) вентиллар ёпилгандан сўнг алмаштириш керак. Манометрлар, датчикларнинг қопқоқли гайкасини мазкур Қоидаларнинг мазкур иловасининг 2-бандида кўрсатилганидек аста-секин бураш керак.
5. Назорат қурилмаларини кўрикдан ўтказиш, таъмирлашда тутун газлари билан олиб чиқилган ёқилғининг ёниб улгурмаган манбалари.. (айниқса «чекка бурчаклар»да) йўқлигини эҳтиёткорликка риоя қилган ҳолда текшириш керак. Ёқилғини ёниб улгурмаган манбалари мавжуд бўлса, у ишчиларни карбонад ангидрид билан заҳарланиши ва куйиб қолишига олиб келиши мумкин. Бундай ёниш ўчоқларини зудлик билан бартараф қилиш керак.
6. Назорат ўлчов асбоблари, босими 0,1 МРа (1 kgf/cm2)дан ортиқ бўлган газ қувурларига металл қувурчалар билан бириктирииши керак. Газнинг босими 0,1 МРа (1 kgf/cm2)гача бўлганда бу асбобларни узунлиги 1 m дан ортиқ бўлмаган хомутлар билан маҳкамланган резинка қувурчалар билан бириктириш мумкин. Асбобларга кирувчи шаҳобчаларда ўчирувчи қурилмалар кўзда тутилиши керак.
НУА, автоматика ва ҳимояларнинг датчиклари ечиб олинганда, датчикдан узилган импульс линияларига тиқинлар ўрнатилиши керак.
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
20-ИЛОВА
Симобли асбоблар билан ишлашда техник талаблар
1. Асбобларнинг рангли металли деталлари билан симобни бир-бирига тегишига йўл қўйилмайди.
Асбоблар ва аппаратларни қисмларга ажратишда амальгамированланган деталлар аниқланган бўлса, улар сув солинган махсус идишларда, симобли хоналарда сақланиши керак.
Амальгамированланган деталлардан амальгамани, ҳавони тортувчи шкафнинг ичида вентиляция ишга туширилганда қиздириб ажратиб олишга рухсат этилади.
2. Вакуумметрларнинг идишидан симобни отилиб чиқишини олдини олиш учун бу идишларни атмосфера билан бирлаштирувчи, баландлиги 50 — 60 mm бўлган шиша қувурчали чиқиши резина тиқинлари билан зичлаб ёпилиши керак.
3. Симоб очиқ идишларда турадиган барометрлар ва вакуумметрларда унинг буғланишини олдини олиш учун устига 1 — 2 mm қатламда тоза глицерин қуйиб қўйилиши керак.
4. Мўрт шиша деталли симоб асбоблари ишлаб чиқариш хоналарида ўрнатилганда, асбобларнинг шиша қисмлари тасодифий урилишидан сақловчи кожухлар, панжаралар ва бошқалар билан ҳимояланган бўлиши керак.
5. Ишлаб чиқариш хоналарида ўрнатилган асбоблар ва аппаратлардан симоб чиқиб кетишининг олдини олиш учун, герметиклиги тасодифан бузилганда, улар ушлаб қолувчи идишлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
6. Симоб билан тўлдирилган термометрлар футлярларда сақланади ва ташилади. Иш жойларида ўрнатилган термометрлар металл ғилофлар (қопламалар) билан ҳимояланган бўлиши керак.
7. Симоб билан тўлдирилган асбобларни пуфлаб тозалаш, улаш ва узиш, симобни қувурларга ёки ишлаб чиқариш хоналарига отилиб чиқишини олдини олиб, эҳтиётлик билан бажарилиши лозим.
8. Тўкилиб кетган симоб зудлик билан ва тозалаб герметик баллонга, сирланган ёки чинни идишга йиғиб олиниши керак. Симобни полга сингдирилиши ва бутун хона бўйлаб тарқалишининг олдини олиш учун симоб томчиларини, ифлосланган участканинг четидан марказга йўналиш бўйича йиғиш керак. Тўкилиб кетган симобни резина груша ёрдамида йиғиш мумкин. Симобнинг тўлиқ йиғилгани лупа ёрдамида текширилади.
Қолган симоб калий перманганат (марганцовка) тузининг 0,2 фоизли ачитма эритмаси ёки 20 фоизли хлорли темир эритмаси билан ҳўлланган латта билан полдан артиб олиб ташланади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling