Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
Download 0.85 Mb.
|
116 01.06.2009-1
маъмурий-техник ходимлар — ускуналарни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи раҳбарлар, цех ва район бошлиқлари, корхона участкалари ва лабораторияларининг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, муҳандислар, техниклар ва усталар;
бригада — таркибида иш боши, ҳамда икки ва ундан кўп аъзолари бўлган бригада; юқорида бажариладиган ишлар — ишчи тўшама, том ёки ер юзасидан 5 m ва ундан юқори баландликда конструкциялар, ускуналар, машина ва механизмларда бевосита туриб, улар ўрнатилаётганда, эксплуатация қилинаётганда ва таъмирланаётганда бажариладиган ишлар. Бунда ҳимоя камари ишлаётган ходимни баландликдан йиқилишидан асрайдиган асосий восита бўлиб хизмат қилади; портлаш клапанлари — босим ўрнатилган чегарадан ортиб кетганда қозон ўчоғи элементлари, чангсимон ёқилғи тизимини ишдан чиқишининг олдини олувчи қурилма; айланувчи механизмлар — электр ёки бошқа юритмали, насослар, вентиляторлар ва бошқалар; газ хавфи бор жойлар — ишчи зонасининг ҳавосида зарарли моддалар йўл қўйилган концентрациядан ошиб кетиши эҳтимоли бор ёки портловчи хавфли аралашмалар ташкил топиши мумкин бўлган хоналар (иншоотлар, участкалар ва бошқалар); юк кўтариш машиналари — барча турдаги кранлар, кран-экскаваторлар (ишларни пўлат арқонга осилган илгаклар ёрдамида бажарадиган экскаваторлар), тальлар, юк ва одам кўтарувчи лебедкалар; гуруҳ — электр хавфсизлиги бўйича гуруҳ; навбатчи ходимлар — сменада навбатчилик қилаётган ва ускуналарни тезкор бошқариш ва тезкор алмашлаб-улашга рухсат этилган ходимлар; ижозат бериш — иш жойининг тўғри тайёрланиши, ишларни бажариш учун зарур бўлган хавфсизлик чораларининг етарли бўлиши, ҳамда уларнинг наряд ёки фармойиш бўйича ишнинг хусусиятлари ва жойига мувофиқлигини таъминловчи чора-тадбир; наряд — ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсларни, бригада таркибини, етарли даражада белгиланган хавфсизлик чораларини, иш бошланиши ва тугатилиши вақтларини, иш мазмунини белгиловчи расмий махсус бланкада тузилган топшириқ; ускуналарга хизмат кўрсатиш — ускуналарни эксплуатация қилиш, таъмирлаш, созлаш ва синаш, шунингдек уларда ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш; хавфли юклар — ташилганда, ортиш-тушириш ишлари бажарилаётганда ва сақланаётганда портлаш, ёнғин ёки транспорт воситалари, омборлар, қурилмалар, бинолар ва иншоотлар шикастланишига, шунингдек одамлар ва ҳайвонлар ҳалок бўлишига, жароҳатланишига, заҳарланишига, куйишига ва нурланишига ёки касалланишига сабабчи бўлиши мумкин бўлган моддалар ва буюмлар; Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling