Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


§6. Ускуналарни кимёвий тозалашда хавфсизлик чоралари


Download 0.85 Mb.
bet23/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1


§6. Ускуналарни кимёвий тозалашда хавфсизлик чоралари
697. Иссиқлик ускуналарини кимёвий тозалаш бўйича ишлар корхона бош муҳандиси тасдиқлаган тозалаш технологик схемасига мувофиқ махсус дастурлар бўйича амалга оширилади.
698. Электр станциянинг ускуналарида кимёвий тозалаш ўтказилишида схемани тайёрлаш, ускуналарни кимёвий тозалашини ташкил этиш ва ушбу ишга ажратилган ходимлар хавфсизлиги учун, ювиладиган ускуналар қарамоғида бўлган цехнинг бошлиғи жавобгардир.
699. Кимёвий реагентлар билан ишлашда хавфсизлик чоралари бўйича йўриқнома ўтказилиши учун ва кимёвий тозалаш жараёни учун кимё цехи бошлиғи жавобгардир.
700. Ускуналар кимёвий тозаланиши ихтисослаштирилган ташкилот томонидан ўтказилаётганда ишларнинг бажарилиши, кимёвий тозалаш жараёни ва нарядга киритилган ходимлар хавфсизлиги учун ушбу ташкилотнинг иш раҳбари жавобгардир.
701. Кимёвий тозалашни бошлашдан олдин ювиладиган ускуналар ва ювувчи насослар зонасида қуйидагиларни бажариш зарур:
майдончалар ва зиналарда бегона нарсалар йўқлигини текшириш;
ювиш қурилмасига сув етказиб берилишини таъминлаш;
барча иш жойлари, ўтиш жойлари, майдончалар, назорат ўлчов асбоблари, сатҳ кўрсатгичлари, намуналар олиш жойлари етарли даражада ёритилишини таъминлаш;
зонани тўсиш ва огоҳлантирувчи хавфсизлик белгиларини осиб қўйиш;
ювиш контури зичлиги бузилиши вазиятида ювувчи эритмаларни нейтраллаш учун воситаларни назарда тутиш;
ювишни ўтказаётган ходимларни махсус кийим, махсус пойафзал ва кимёвий тозалаш турига мувофиқ ҳимоя воситалари билан таъминлаш.
702. Ювишда иштирок этмайдиган шахсларни хавфли зонада бўлишлари ман этилади.
703. Кимёвий тозалаш тугатилгандан кейин ускунанинг ички кўриги, шамоллатилгандан ва унинг кетидан зарарли моддалар йўқлигига ҳаво таҳлили ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
§7. Кимёвий цехлар ва оқова сувларини тозалаш бўйича иншоотларнинг ускуналарига хизмат кўрсатиш
А. Реагент хўжалиги ва сувга гидразинли ишлов бериш қурилмасига хизмат кўрсатиш
704. Реагентлар омборлари ионит қурилмалари хоналаридан ва сочиладиган материалларни сақлаш жойларидан ажратилган бўлиши шарт.
705. Сочиладиган реагентларни (оҳак, магнезит, фосфатлар, коагулянт, сода) сақлаш хоналари ёпиқ туридаги, қуруқ, «Иссиқлик электр станциялари» СН и П II-58-75 га мувофиқ вентиляция тизими билан ва реагентларни механизациялаштирилган тушириш ва юклаш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Омборларнинг поллари асфальтланган бўлиши керак. Ҳар бир реагент учун алоҳида омбор ёки алоҳида бўлинма назарда тутилиши керак.
706. Реагентлар билан операциялар ўтказилаётган хоналарда водопровод суви ва шифокордан олдин ёрдам бериш учун аптечкалар бўлиши керак.
707. Фильтрловчи ва ион алмашув материалларини сақлаш хоналари қуруқ, иситиладиган ва яхши шамоллатиладиган бўлиши керак.
708. Ионитлари билан буғлари ионитлар билан адсорбцияланувчи учувчи органик бирикмаларни (бензин, бензол, толуол ва б.) бир хонада сақлаш ман этилади.
709. Ионитлар завод упаковкасида ёғоч тўшамаларда турлари ва маркалари бўйича тахланган ҳолда сақланиши керак. Тахланган штабеллардан иситиш асбоблари (радиаторлар) камида бир метр масофада бўлиши керак.
710. Сульфаткўмир ишлаб чиқарувчининг упаковкасида ёпиқ омборхонада штабелларда сақланиши керак. Штабелларнинг ўлчамлари 2 х 2 х 2 m дан ва улар орасидаги ўтиш жойларининг кенглиги бир метр бўлиши керак. Сульфаткўмирни очиқ ҳолда (упаковкасиз) сақлаш ман этилади, чунки ҳаво билан контактга киришганда ўзидан-ўзи ёниш қобилиятига эга.
711. Чангланувчи қуруқ реагентларни (оҳакни, магнезитни, содани, фосфатларни в б.) туширишда, шунингдек оҳакни сўндиришда ва шу реагентларни эритишда банд бўлган ходимлар пахта матоли костюмда, кўкраги берк резинали фартукда, ҳимояловчи кўзойнакларда, брезент қўлқопларида, резинали қўлқопларда, резина пойафзалда ва чангга қарши респираторда ишлашлари керак.
712. Кислоталар, ишқорлар, аммиак, гидрозиннинг концентрацияланган эритмалари зарарли моддаларга тааллуқлидир.
Зарарли моддаларни сақлаш учун омборларнинг тутилиши кучли таъсир қиладиган заҳарли моддаларни сақлаш учун омборларни лойиҳалаш, жиҳозлаш ва тутиш бўйича санитария қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
713. Кислоталар, ишқорлар, аммиак, гидразин ва бошқа зарарли моддаларнинг эритмалари ишчи хоналардан ажратилган омбор-цистерналарда ёки бакларда сақланиши керак, уларда реагентнинг аниқ ёзилган номи бўлиши керак.
Концентрацияланган сульфат кислотаси, «қора кислота» (паст молекулярли органик кислоталар эритмаси), ишқор ва аммиак эритмалари пўлат сиғимларда; хлор кислотаси — герметик пўлат гуммирланган резервуарларда сақланиши керак.
Таркибида 64 % гидразин бўлган гидразингидрат маҳсулоти зангламайдиган пўлатдан ёки алюминийдан ясалган тарада ташилиши ва сақланиши керак.
Гидразингидратнинг суюлтирилган эритмалари (30%ли ва ундан кам) углеродли пўлатдан ясалган сиғимларда ёки полиэтилен банкаларида сақланиши керак.
714. Кислоталар ва ишқорларни сақлаш учун сиғимлар атмосфера билан воздушниклар орқали туташиши ва сатҳ кўрсатгичлари, ҳамда қуйиш қувурларига эга бўлиши керак.
715. Вақти-вақти билан босим остида бўлиб қоладиган, суюқ реагентларни сақлаш учун мўлжалланган цистерналар цех бошлиғида турадиган идишларни ҳисобга олиш ва шаходатлаш китобида рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак. Ҳар ойда цистерналар ва арматураларни ташқи кўриб чиқилиши амалга оширилиши керак. Цистернани ички кўриб чиқилиши ва гидравлик синалиши «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси қоидалари талабларига мувофиқ ўтказилиши керак. Кўриб чиқиш ва синаш натижалари журналда қайд этилиши керак.
716. Кимё цехида арматуралари аниқ номерланган ҳар бир реагентни стационар тўкиш схемаси мавжуд бўлиши керак. Реагентларнинг концентрацияланган эритмаларининг қувурлари ажратиш рангларига бўялган бўлиши керак. Иш жойида ҳар бир реагентни тўкиш ва сақлаш бўйича схема ва йўриқномалар бўлиши керак.
Заҳарли ва агрессив суюқликлар тўкилишини фақат ушбу ишни бажарилишига бириктирилган махсус ўқитилган ходимлар цех (участка) сменасининг катта навбатчиси раҳбарлигида амалга ошириши керак.
717. Гидразингидрат эритмаларини тайёрлаш учун қурилма ҳавони тортиш-чиқариш вентиляцияси билан жиҳозланган, техник суви келтирилган ва дренаж сувларини йиғиш ва нейтраллаш учун чуқурга эга бўлган алоҳида ажратилган хонада жойлаштирилиши керак.
Хонада тўкилиб юборилган гидразингидрат эритмасини нейтраллаш учун хлор оҳакнинг захираси бўлиши керак. Гидразин қурилмасининг хонасида бошқа бирор бир бошқа реагентлар ва материалларни сақлаш ман этилади.
Гидразин қурилмаси хонасининг ташқарисида «Гидразингидрат» деб ёзилиши ва «Эҳтиёт бўлинг! Заҳарли моддалар» огоҳлантирувчи хавфсизлик белгиси осиб қўйилиши керак.
718. Гидразин қурилмасининг хонаси қулфга беркитилган бўлиши керак. Унинг калитлари кимё цехининг сменаси бўйича катта навбатчисида сақланиши керак.
719. Гидразингидрат билан ишлаётганда резиналаштирилган фартукдан, резинали қўлқоплардан, ҳимояланувчи кўзойнаклардан фойдаланиш зарур ва ўзининг ёнида қўллаш учун тайёр бўлган КД ёки А маркали фильтрловчи газ ниқоби бўлиши керак.
720. Гидразингидратни вентиляция ишга туширилганда қуйиш керак.
Иш жойининг яқинида оксидловчи, ёнувчи моддалар ва ғовак материаллари (асбест, активлаштирилган кўмир, қум ва б.) бўлиши мумкин эмас.
Гидразин қурилмасининг ускуналарида таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин улар сув билан ювилган бўлиши керак.
721. Гидразингидратнинг ишчи эритмасини дозировкаси учун қурилма цемент бортли тўсиққа ва тўкилган эритмани йиғиш ва нейтарлаш учун чуқурчага эга бўлиши керак. Қурилманинг тўсиғида «Гидразингидрат» ёзуви ва «Эҳтиёт бўлинг! Заҳарли моддалар» хавфсизлик белгилари осилган бўлиши керак.
722. Энергетика корхоналарида қўлланиладиган асосий кимёвий моддаларнинг характеристикалари ва улар билан ишлашда хавфсизлик чоралари мазкур Қоидаларнинг 14-иловасида келтирилган.
Кимё цехи ускуналарига хизмат кўрсатувчи ходимлар, ушбу моддаларнинг хусусиятларини ва улар билан ишлаганда хавфсизлик чораларини билиши керак.
723. Кислоталар, ишқорлар, аммиак, гидразинларнинг концентрацияланган эритмаларини ўлчаш баклари ва қувурлари «Саноат корхоналарининг қувурлари. Таниш учун бўёқлаш, огоҳлантирувчи белгилар ва маркаловчи шчитоклар» ГОСТ 14202 талабларига мувофиқ бўялиши ва уларда аниқ ёзилган ёзувлар бўлиши керак,
724. Агрессив ва заҳарли моддаларни узатувчи арматуралар, қувурлар ва насослар таъмирлашни бошлашдан олдин бўшатилиши ва ювилиши керак; ювиш маҳсулотлари бунинг учун махсус мўлжалланган жойларга дренаж қилинган бўлиши керак.
Қувурлар ва уларнинг арматураларини узиш ва таъмирлаш мазкур Қоидаларнинг III боби 10-параграфига риоя қилиб ўтказилиши керак.
Қувурларнинг фланецли бирикмаларининг олдиндан тайёрланиб қўйилган челакка ёки тўртбурчакли тунука товага қолган суюқликни қуйиш учун биринчи навбатда пастки қисмлари бўшатилиши керак.
Фланецли бирикмалар очилаётганда иложи борича қисмларга ажратилаётган бирикмалардан четроқда туриш керак. Фланецли брикмаларнинг тортиб қўйилган болтларини гайкаларни икки-учта айлантириш йўли билан бўшатиш керак. Барча болтларни бўшатиш ва демонтаж қилиш фақат суюқлик тўла оқиб туширилгандан кейин рухсат берилади. Демонтаж қилинган арматураларни ташишдан олдин, ичида қолиб кетган суюқликни тўкиб ташлаш учун, олдин бир томонини сўнг иккинчи томонини эҳтиётлик билан пастга қаратиш керак.
725. Заҳарли ва агрессив моддаларни ҳайдаш учун мўлжалланган насос-дозаторларни, ушбу ишни бажариш учун бириктирилган махсус ўқитилган доимий ходимлар таъмирлашлари керак.
726. Сиғимларда ва резервуарлардаги ишлар мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфига талабларига риоя қилиб наряд бўйича ўтказилиши керак.
Фильтрларнинг дренаж қурилмаларини таъмирланиши ва кўриб чиқилиши фильтрловчи материалларни гидравлик усулда махсус сиғимларга туширилгандан кейин ўтказилиши керак.
Қайта гидроюкланиш баклари, механик ва ионит фильтрлари кўриб чиқиш ёки таъмирлаш учун очилишидан камида 3 соат олдин сув билан тўлдирилган бўлиши ва ундан кейин воздушниклар очилган ҳолда ва ҳаво алмаштирилиши билан дренаж қилиниши керак.
Люкларни очишда иложи борича улардан четроқда туриш керак, дастлаб тортилган болтларни люкнинг пастки қисмларини аста-секин бўшатиш керак. Люк қопқоғини фақат бак ёки фильтрда сув йўқлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин очиш мумкин.
Фильтрда ишни бошлашдан олдин уни шамоллатиш, унинг ичидаги ҳавода зарарли моддалар йўқлигига ва фильтрда кислород етарлилигига (ҳажми бўйича 02=20%) текшириш ўтказилиши керак.
Резервуарлардаги люкларни очиш ва уларда ишлаш иш раҳбарининг бевосита назорати остида бажарилиши керак.
Зарарли моддаларни сақлаш бакларини ревизияси ва таъмирланиши фақат улар сув билан ювилгандан кейин ва ювиш сувларининг сифати таҳлил билан текширилган-дан кейин бажарилиши керак. Ушбу сиғимларга одамлар тушишига улар шамоллатилгандан кейин, ичидаги ҳавода зарарли моддалар ва портлаш хавфи бўлган моддалар йўқлигига, ҳамда кислород етарлигига (ҳажми бўйича 02=20 %) текширилгандан кейин ижозат берилади.
Ичида кислота сақланган цистерналар ва бакларнинг люкларини очишда учқун бермайдиган асбоблардан фойдаланиш зарур.
Баклар ва цистерналар таъмирланаётганда ва кўриб чиқилаётганда очиқ оловни қўллаш ман этилади.
727. Баклар ва бошқа сиғимларнинг ёпмалари устида ишлар бажарилиши зарур бўлса, унда тахталардан ясалган тўшамалар ёки траплар қўлланилиши керак.
728. Реагент хўжалиги ва сувга гидрозинли ишлов бериш қурилмасига хизмат кўрсатиш мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси
Б. Кимё лабораторияларида ишлашда хавфсизлик талаблари
729. Кимё лабораториялари кенг, ёруғ ва иситиладиган оқиб кириш-тортиш вентиляцияли, шунингдек, водопровод, канализация ва иссиқ сув билан таъминланган хоналарда жойланиши керак.
Кимё лабораториялари мажбурий вентилизацияли ҳавони тортиб чиқарувчи шкафлар билан жиҳозланган бўлиши керак, у шкаф эшикчалари 15 — 20 сm га очиқ кесимида 0,5 — 0,7 m/s чегарасида ҳавони тортиб чиқариш тезлигини таъминлаши керак.
Зарарли моддалар билан ишлаётганда ҳаво тезлиги 1,0 — 1,2 m/s бўлиши керак.
Тортиб чиқарувчи шкафларнинг эшикчалари улар кўтариб қўйилган ҳолатда тушиб кетилишини истисно қилувчи фиксаторлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
730. Тортиб чиқарувчи шкафлардаги электр ёритгичлар портлашдан ҳимояланган бўлиши керак. Лампаларнинг узгичлари, шунингдек, штепсел розеткалари тортиб чиқарувчи шкаф ташқарисида ўрнатилган бўлиши керак.
731. Иситувчи асбоблар, енгил алангаланувчи ва портлаш хавфи бор моддалар билан ишлашга мўлжалланган иш столлари ва тортиб чиқарувчи шкафлар бутунлай ёнмайдиган материаллар билан қорежаган бўлиши керак, кислоталар ва ишқорлар билан ишлаганда эса коррозияга қарши материаллар билан қорежаган бўлиши ва ёнмайдиган материалдан бортикларга эга бўлишлари керак.
732. Иш столлари ва шкафлардаги газ ва сув кранлари уларнинг олд четларида жойлашган бўлиши ва уларни тасодифан очилишини истисно қиладиган ҳолда ўрнатилиши керак.
733. Зарарли моддалар ажралиб чиқиш вақтида ишлаганда тортиб чиқарувчи шкафлар эшикларини очиқ тутиш ман этилади.
734. Намуналарни олиш жойлари вентиляцияга эга бўлган махсус ёпиқ хонага ёки бевосита экспресс-лабораториясига чиқарилган бўлиши керак.
735. Буғ ва сув намуналарини намунаолгичлар ҳолати текширилгандан кейин олиш зарур. Бирор-бир носозликлар аниқланганда намуналарни олиш ман этилади. Аниқланган нуқсонлар тўғрисида тегишли цех сменаси бошлиғига маълум қилиниши керак.
736. Намуна ҳарорати 40°С дан юқори бўлмаслиги керак. Намунани олиш линиясида назорат қилинаётган муҳитнинг ҳарорат юқори бўлса совутгич ўрнатилиши керак.
737. Буғ ва сувнинг намунасини олиш линияси икки ёпувчи вентиллари билан жиҳозланган бўлиши керак, улар намунасини олиш қурилмасидан кейин кетма-кет ўрнатилиши керак (бири бевосита намунани олиш қурилмасидан кейин, иккинчиси-намунасини олиш жойида) ва совутгичдан кейин ўрнатилган дросселли игнавий вентиль билан жиҳозланган бўлиши керак.
738. Буғ ва сув намуналари ускуналарни турғун ишлаш режимида олиниши керак, бу тўғрисида ушбу ускунага хизмат кўрсатувчи навбатчи ходимлар хабардор бўлиши керак.
Намунаолгичларда буғланиш ёки гидроуришлар мавжуд бўлса буғ ва сув намунасини олиш ман этилади.
739. Кимё лаборатория ходимлари намуналарни олиш учун люклар, кириш тешиклари ва бошқаларни очишга ҳақи йўқ. Намуналарни олиш учун тайёрлаш ишларини талаб қилувчи жойларида (люклар, кириш тешикларини очиш ва б.), шунингдек, намуналарни олувчи ходимлар учун хавфли бўлган жойларда (култепалар, мой баклари, трансформаторлар, мой тизимлари, сувни ташлаш қурилмалари, сув ҳавзалари, ёқилғини узатишда, ёқилғи омборлари ва ш.х.) бу ишларни икки киши бажариши керак: бири, ушбу иншоот ёки қурилма қарамоғида бўлган цех ходими ва иккинчиси кимё цехи ходими.
740. Қаттиқ ёқилғининг намуналарини олиш механизацияланган бўлиши керак. Механизацияланган намунаолгичлари йўқ бўлса намуналарни ёқилғи-транспорт цехининг ходимлари мазкур Қоидаларнинг 407-банди талабларига риоя қилиб олиши керак.
741. Чанг ва кул намуналарини, ушбу мақсадга махсус жиҳозланган жойларда, қозон қурилмаларига хизмат кўрсатувчи шахс иштирокида кимё лабораториясининг ходимлари олиши керак. Намуналарни олиш жойларидаги тиқинларни (пробкаларни) аста-секин очиш керак. Намуна олингандан кейин намуна олгични ёпиб қўйиш зарур.
Кул намуналарни фақат махсус кулолувчи циклончалар орқали олишга рухсат этилади. Кулли стаканни бураб олишдан олдин намуна олиш қурилмасини енгил уриб чиқиш керак.
742. Анализ қилиш учун ҳаво намуналарини кўчма газ анализаторлар билан, тегишли цехнинг смена бошлиғи томонидан тайинланадиган кузатувчи иштирокида олиш керак.
Сиғимлардан, қудуқлардан, коллекторлардан, каналлардан ҳаво намуналари олинаётганда мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфи талабларига риоя қилиниши керак.
743. Намуналарни мустаҳкам, ўткир четлари ва қирралари бўлмаган идишларга олиш керак. Намуналарни ташиш учун махсус қутилар қўлланиши керак. Намуналар солинган шиша колбаларини қўлда олиб юриш ман этилади.
744. Лабораторияларда овқатларни сақлаш, истеъмол қилиш, шунингдек, иш жойида чекиш ман этилади.
745. Сульфат кислотасини эксикаторларда сувни шимувчи воситаси сифатида қўллаш ман этилади.
746. Қаттиқ ишқорларни қўл билан олиш ман этилади. Уларни пинцет ёки чинни қошиқда олиш керак.
Қаттиқ ишқорлар бўлакларини махсус ажратилган жойда қоғозга ўраб майдалашга рухсат этилади. Ишлаётганда ҳимояловчи кўзойнакларни қўллаш керак.
747. Реагтивлар солинган барча шиша идишларда реактив номи ёзилган ёзувлар бўлиши керак. Ишчи хоналарида бирор номаълум моддаларни сақлаш ман этилади.
748. Ишда қўлланадиган енгил учувчи ва гидроскопик моддалар тортиб чиқарувчи вентиляция остида тиқини жипс маҳкамланган шиша идишларида сақланиши керак.
749. Оғиз билан пипеткага суюқликларни олиш ман этилади. Суюқликларни олиш учун махсус грушадан фойдаланиш керак.
750. Барча заҳарли моддалар ва уларнинг эритмалари «Заҳарлар!» деган ёзуви бор калит билан қулфланадиган алоҳида шкафда сақланиши керак. Заҳарли моддалар солинган идишлар зич ёпилган ва моддаларнинг номи ва «Заҳар!» ёзуви ёзилган аниқ ёрқин этикеткаларга эга бўлиши керак. Бундай моддаларга қуйидагилар киради: цианитли тузлар, металл симоб ва унинг тузлари, мишъяк, барий, ваннадий тузлари, бруцин, сероуглерод, олтингугурт эфири ва б.
751. Заҳарли моддалардан фойдаланувчи кимё лабораторияларида, ушбу моддалар билан ишлашда хавфсизлик чоралари бўйича махсус йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиши керак. Янги кимёвий моддаларни, уларнинг физик-кимёвий хусусиятларини ўрганмасдан ва давлат санитария назоратининг маҳаллий органлари рухсатисиз қўллаш ман этилади.
752. Заҳарли моддаларини сақлаш ва фойдаланишини назорат қилиш учун, корхона бўйича буйруқ билан масъул шахс тайинланган бўлиши керак.
753. Заҳарли моддаларни қабул қилиш ва бериш махсус журналда қайд этилиши керак. Заҳарларни фойдаланиши учун масъул шахс, уларни бераётганда йўриқнома ўтказиши керак.
754. Кундалик ишлаш учун зарур бўлган заҳарли моддаларнинг эритмалари «Заҳарлар!» ёзувли алоҳида шкафда сақланиши керак. Заҳарли моддаларни иш столида қолдириш ман этилади.
755. Металл симоби ва унинг бирикмалари билан ишлаганда мазкур Қоидаларнинг III боби 10-параграфи ва мазкур Қоидаларнинг 18-иловаси талабларига риоя қилиш керак.
756. Кимёвий жараёни жўшқин ўтиши, иссиқ ёки зарарли моддалар сачралиши мумкин бўлган, шунингдек вакуум остидаги ишлар ҳавони тортиб олувчи шкафларда тунука това ёки тагликда бажарилиши керак. Ишлаганда ҳимояловчи кўзойнаклар, резинали фартук ва қўлқоплардан фойдаланиш керак.
757. Лабораториянинг ишчи хоналарида ҳар бир номдаги ёнувчи моддаларнинг 1kg дан ортиқ бўмаган миқдорда ва умумий миқдори 4 kg дан ортиқ бўлмаган миқдорда сақлашга рухсат этилади. Ушбу моддаларни герметик ёпиқ идишларда махсус шкафларда ёки «Эҳтиёт бўлинг! Енгил алангаланувчи моддалар» огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ёзилган металл қутиларда сақлаш зарур.
Портлаш хавфи бўлган ва ёнувчи моддаларни хавфсиз сақланиши ва қўлланиши устидан назорат қилиш учун, корхона бўйича буйруқ билан масъул ходим тайинланиши керак.
758. Ёнувчи моддаларни бир идишдан идишга қуйиш ёки қайта ҳайдаш вақтида, шунингдек, ёнувчи моддалардан фойдаланиб экстрагирлашда очиқ оловдан фойдаланиш ман этилади.
Ёнувчи моддаларни иситиш зарур бўлганда сув хаммоми ёки ёпиқ туридаги электр иситгичларни қўллаш керак.
759. Органик эритгичларни қўллаш билан боғлиқ бўлган ишлар ҳавони тортиб чиқарадиган шкафда бажарилиши керак.
760. Тасодифан тўкилиб юборилган ёнувчи моддалар қум билан сепилиши ва ёғоч куракча ёки пласстмасса хокандози билан олиб ташланиши керак. Бу мақсадларда пўлат куракчалар (хокандозлар)ни қўллаш ман этилади.
761. Сувда эримайдиган ёнувчи моддаларни (бензин, скипидар, эфир, мойлар ва б.) сув билан ўчириш ман этилади.
762. Электр ускуналари ва электр асбобларини таъмирлаш ва изоляциясини текшириш ишларини электротехник ходимлар бажаришлари керак.
763. Электр ускуналари ва асбобларининг металл корпуслари (қуритиш шкафлари, муфель печлари, кондуктометрлар, рН-метрлар ва х.), агар улар 220 V электр тармоғидан таъминланадиган бўлса ерга уланган бўлиши керак. Очиқ спиралли электр плиткаларидан фойдаланиш ман этилади.
764. Электр иситиш асбоблари деворлардан камида 300 mm масофада, пўлат тунукаси билан ҳимояланган ва варақли асбест билан қопланган столларда ўрнатилиши керак.
765. 220 ва 12 V электр тармоғининг штепсель розеткалари бир-биридан ажралиб туриши ва тегишли ёзувга эга бўлиши керак. Бир розеткага бир нечта электр иситгич асбобларини улаш ман этилади.
766. Электр симларнинг изоляциясида нуқсонлар, ишга туширгичларда (пускателларда), рубильникларда, штепселларда, розеткаларда, штепсель вилкаларида ва бошқа арматураларида носозликлар, шунингдек ерга улагич ва тўсиқлар бузилиши аниқланса носозликлар бартараф этилгунча иш зудлик билан тўхтатилиши керак.
767. Янги асбоблар ва электр ускуналарини тармоққа улаш, шунингдек ёритгичлар ва электр иситгич асбоблари сонини кўпайтиришга фақат электр цехи раҳбариятининг рухсати билан йўл қўйилади.
768. Тармоққа уланган электр асбобларини назоратсиз қолдириш ман этилади.
769. Электр энергия узилганда барча электр асбоблари зудлик билан тармоқдан узилиши керак.
770. Газ тўлдирилган баллонлар иситиш радиаторлари ва бошқа иситиш ва электр иситиш асбобларидан камида 1 m масофада ўрнатилиши керак. Иситиш асбобларида баллонларни қизиб кетишдан сақловчи экран мавжуд бўлса, баллондан экрангача масофа 10 cm дан кам бўлмаслиги керак.
Очиқ оловни қуйидаги масофалардан (горизонталь бўйича) кам бўлмаганда қўллашга йўл қўйилади:
5 m —газ алангали ишларни олиб бориш учун мўлжалланган баллонлар гуруҳидан (иккидан ортиқ баллонлар);
5 m —кислородли ва ёнувчи газли айрим баллонлардан;
771. Баллонлар ўтиш жойларидан четда ўрнатилиши керак, уларни йиқилишини олдини олиш учун маҳкамлаш керак ва қуёшнинг тўғри нурларидан сақлаш керак.
772. Баллонлар билан ишлаганда уларни уришдан ва мой хамда ёғлар билан ифлосланишидан сақлаш керак.
773. Редукторларнинг вентилларини редукторнинг ён томонида туриб секин ва равон очиш керак. Вентиль очилаётган вақтда бевосита унинг олдида одамлар туриши ва эркин ётган (маҳкамланмаган) нарсалар бўлиши мумкин эмас.
774. Лаборатория хонасида баллонларни сақлаш ман этилади.
775. Кимё лабораторияларида ишлашда хавфсизлик талабларига амал қилиш мазкур Қоидаларнинг 18-иловаси талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling