Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


§ 11. Айланадиган механизмларни таъмирлаш


Download 0.85 Mb.
bet15/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1


§ 11. Айланадиган механизмларни таъмирлаш
287. Айланадиган механизмларни таъмирлашга тайёрланиши нарядда кўрсатилган иш бажариш шартларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Бунда механизм тўхтатилган бўлиши шарт, механизмнинг электр двигателидан ва арматуранинг электр юритмасидан кучланиши олиб қўйилиши керак, электр двигателнинг таъминловчи кабели «Электр ускуналарни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига» мувофиқ ерга уланган ёки бириктирувчи муфта ажратилган бўлиши керак.
Айланадиган механизм ва электр двигателда бир вақтда ишлаганда муфта ажратиб қўйилган бўлиши керак. Муфтани ажратишни айланадиган механизмни таъмирлашга берилган наряд бўйича таъмирловчи ходимлар амалга оширади.
Механизмнинг ёпиш арматурасини (сурилма қопқоқлар, асбоблар, тўсма қопқоқлар, вентиллар ва б.) ишлар хавфсиз бажарилишини таъминловчи ҳолатга ўрнатиш керак.
Арматурани бошқариш юритмаларининг штурваллари занжир ёки бошқа қурилмалар ва мосламалар ёрдамида қулфга беркитилиши керак.
Механизмнинг узилган юритмалари ва ишга тушириш қурилмаларидан кучланиш берилишини ва ёпиш арматураларни очиш-ёпишни ман этувчи хавфсизлик белгилари, ишлар бажариладиган жойда эса — «Шу ерда ишлаш» хавфсизлик белгиси осиб қўйилиши керак.
288. Электр юритмали айланувчи механизмлар таъмирлашга чиқарилаётганда электр двигателдан ва электр юритмаларидан кучланишни олиб қўйишни электротехник ходимлар бажариши керак.
289. Айланувчи механизмни ишлатиб кўриш ёки мувозанатлаштириш даврига тармоққа улашда механизмнинг электр двигателини авариявий узиш кнопкаси ишга туширилган бўлиши керак.
Тармоқдан авариявий узиш кнопкаси олдида, кузатувчи қўйилган бўлиши керак. У иш раҳбарининг сигнали бўйича механизмни тармоқдан узиши керак.
290. Айланувчи механизмни ишга туширишдан олдин, шу жумладан ишлатиб кўришдан олдин ҳам, бириктириш муфтаси йиғилган бўлиши, ҳаракат қилинадиган барча қисмларнинг тўсиқлари ўрнатилиши, хавфсизлик белгилари олиб қўйилиши, асбоб ва материаллар йиғиб олиниши ва одамлар иш жойидан чиқарилган бўлиши керак.
Иш раҳбари нарядни цехнинг смена бошлиғига топшириши керак. Оралиқ наряд бўйича ишлаганда наряд уни берган шахсга топширилиши керак.
Механизм ишлатиб кўрилгандан кейин (унда ишларни давом эттириш зарур бўлса) иш жойи, нарядда кўрсатилган ишларни бажариш шартларига мувофиқ янгидан тайёрланади.
291. Айланувчи механизм роторини мувозанатлашда, фақат ротор айланишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилгандан кейин, юкларни осиш мумкин.
292. Махсус мувозанатлаш станокларида тутунсўрғичлар ёки вентиляторлар роторларини статик мувозанатлаштиришдан олдин ротор йиқилишига тўсиқлик қилувчи тиргаклар ўрнатилган бўлиши керак.
293. Пастга тушувчи газ йўлига чиқишга эга бўлган вентилятор, тутунсўрғич ичида ишлашга фақат ушбу газ йўлини мустаҳкам тўшама билан ёпилгандан ва ротор айланиб кетишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилгандан кейин рухсат берилиши мумкин.
294. Тортиш-пуфлаш машиналарининг роторларини чиқариб олиш учун қўлланадиган мосламалар «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг талабларига мос бўлиши керак. Тортиш-пуфлаш машиналарининг роторларини чиқариб олиш зонасидан одамлар четга чиқарилиши керак.
295. Тортиш-пуфлаш машиналарида 1,3 m ва ундан юқоридаги таъмирлаш ишлари мазкур Қоидаларнинг III бобининг 6-параграфи талабларига мувофиқ ҳавозалар ва тўшамалардан амалга оширилиши шарт.
296. Тортиш-пуфлаш машиналарининг броняси алмаштирилаётганда ва куракчаларни металл билан суюлтириб қоплашда корпус қопқоқлари очиқ бўлиши керак.
297. Ишчи ғилдиракларнинг обечайка фаскаларининг юзаларини ва куракчаларни пайвандлашдан олдин тозалаш учун силлиқлаш машиналари қўлланилганда тегишлича «ССБТ. Пневматик қўл машиналари. Умумий хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.010 ва «ССБТ. Қўл электр машиналари. Ишчи асбоби айланиш ҳаракатли силлиқлаш, дискали ва силлиқлаш ва ялтиратиш машиналарини синаш усуллари ва умумий хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.013.3 талабларига риоя қилиш керак.
Куракчалар прихваткасини ишчи ғилдирак обечайкасида ўрнатилган кондуктор ёрдамида амалга ошириш шарт.
298. Тортиш-пуфлаш машиналарининг роторида бевосита барча пайвандлаш ишлари ерга уланган роторда бажарилиши керак.
299. Тортиш-пуфлаш машиналари куракчаларини металлни суюлтириб қоплашда металл куйишидан ва электропайвандловчига эритилган металл тушишидан эҳтиёт бўлиш керак.
Роторни чиқармасдан тегирмон ичидаги болғалар ва тортиш-пуфлаш машиналарининг куракчаларини суюлтирилган металл билан қоплашни керакли ҳаво алмаштирилишини таъминловчи вентиляция мавжудлигида, ва электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга ёки ундан юқори гуруҳга эга бўлган кузатувчи назорати остида амалга ошириш керак; кузатувчи тегирмон ёки тортиш-пуфлаш машинанинг ташқарисида туриши керак. Тегирмон ёки тортиш-пуфлаш машинанинг ичида турган электрпайвандчи страховка арқонли қутқариш белбоғида бўлиши керак, арқонни учи кузатувчида бўлиши керак.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling