Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


§1. Ёқилғи-транспорт ускуналарига хизмат кўрсатиш


Download 0.85 Mb.
bet18/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1


§1. Ёқилғи-транспорт ускуналарига хизмат кўрсатиш
А. Темир йўл хўжалигига хизмат кўрсатиш.
339. Темир йўл хўжалигига хизмат кўрсатишда қуйидаги ҳужжатлар талаблари бажарилиши керак: «Ўзбекистон темир йўллари устави», «Ўздавтемирйўлназорат» Давлат инспекциясининг қоидалари ва йўриқномалари: «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК темир йўлларида поездлар ҳаракати ва маневр ишлари бўйича йўриқнома; «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК темир йўлларида сигнализация бўйича йўриқнома ва ички темир йўлларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси бўйича инструктив кўрсатмалар.
Ички темир йўллар бўйича поездлар юришида ва маневр ишларида ёндош темир йўл станцияси билан келишилган маҳаллий йўриқномаларга риоя қилиш керак.
340. Барча ногабарит жойлар огоҳлантирувчи ёзувлар билан белгиланган ва зарур вазиятларда ёритилган бўлиши керак.
341. Темир йўлларни одамлар ва транспорт кесиб ўтиш жойлари ўтиш йўлаклари ва транспорт ўтиш жойлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Одамлар юрадиган йўлаклар энг маъқул жойларда ўрнатилиши ва хавфсиз ўтишни таъминлашлари керак. Темир йўлдан ўтиш жойларида рельс боши сатҳида тўшамалар ўрнатилган бўлиши керак.
Ўтиш йўллари олдида «Йўл бўйлаб ўтиш жойи» ва «Темир йўлдан ўтиш жойи» махсус кўрсаткичлари ўрнатилган бўлиши керак.
Ўтиш жойининг энг кам кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаслиги, юк билан ўтиш жойи камида 2 m бўлиши керак.
342. Темир йўл бўйлаб юриш йўлаклари одамлар ўтишига тўсқинлик қилувчи вақтинчалик ёки доимий қурилмалар билан тўсиб қўйилиши мумкин эмас.
343. Темир йўлдан транспорт ўтиш жойларида шлагбаумлар, сигнализация, ёритгичлар, тўсувчи устунлар ёки қўлушлагичлар ва огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши керак. Қўриқланадиган транспорт ўтиши жойларида энг яқин станция ёки пост билан телефон алоқаси бўлиши керак.
344. Сигнал қурилмаларининг бўёқлари (шлагбаумлар, устунчалар, йўл белгилари ва б.) йилда камида 2 марта янгиланиши керак.
345. Кам ишлатиладиган темир йўл линияларининг стрелкали ўтказгичлари, ҳаракат қилиш частотаси ва характерига, йўл профелига ва бошқаларга қараб қулфларга беркитилиши керак. Ушбу стрелкаларнинг рўйхатини корхона бош муҳандиси тасдиқлайди.
346. Темир йўл ўқидан 3 m дан кам масофада жойлаштирилган стрелка постлари ва бошқа хизмат бинолари фақат йўл бўйича йўналтирилган эшикларга эга бўлишлари керак. Темир йўл томонида эшикни олдида чекловчи тўсиқлар бўлиши керак.
Тўсувчи тўсиқлар, шунингдек, келаётган ҳаракат қилувчи состав келаётганини кўришга халақит берувчи бино ёки иншоотлардан темир йўлига чиқиш жойларида ўрнатилиши керак.
347. Темир йўллари ва йўл оралиқлари қор, ёқилғи, шлак ва бошқа нарсалар ва материаллардан тозалаб турилиши керак ва доимо ўрнатилган габарит чегараларида сақланиши керак. Сувни олиб кетувчи қудуқлар ва сув оқувчи тарновларда хавфсиз ўтишни таъминловчи ёпмалар ўрнатилиши керак.
348. Кўп қор ёққанда, барча қорни ўз вақтида чиқариб ташлаш иложи бўлмаса, ўтиш жойларида ва фаолият йўлларида (вақтинчалик чора сифатида) йўллар орасида уюлиб ётган қор орасида, ҳар 9 m масофада 1 m дан кам бўлмаган кенглиқда ўтиш жойларини қилиш керак.
349. Яхмалак вақтида маневр ишлари ўтказиладиган районлардаги доимий иш жойлари ва одамлар ўтиш жойларига қум ёки кул сепиб турилиши керак.
350. Тормоз бошмоқлари ва вагонларнинг эҳтиёт қисмларини сақлаш учун токчалар ва қутилар йўл бўйлаб темир йўллар оралиғида жойлаштирилиши ва маневр ишлари ва тузувчи бригадаларнинг ишлашига халақит бермаслиги керак. Вагонлар ва токчалар ва қутилар орасидаги ўтиш жойи 1 m дан кам бўлмаслиги керак. Тормоз бошмоқлари ва вагонларнинг эҳтиёт қисмларини бевосита ерда жойлаштириш ман этилади.
351. Темир йўллари олдида туширилган ёки юкланишга тайёрлаб қўйилган юклар шундай тахланган ва мустаҳкамланган бўлиши керакки, бунда яқинлашиш габарити бузилмасин (мазкур Қоидаларнинг 11-иловаси 4 банди).
352. Юкларни ортиш ва тушириш остида турган вагонлар, шунингдек чиқариш йўлларида ўрнатилган бўш вагонлар ўзаро бириктирилган ва қўл тормозлари ёки тормоз бошмоқлари билан мустаҳкамланган бўлишлари керак. Вагонларнинг ғилдиракларини тагига тормоз бошмоқлари ўрнига ғишт, тош, тахта, ёки бошқа нарсаларни қўйиш ман этилади.
353. Темир йўл транспортига хизмат кўрсатмайдиган ходимларга темир йўлларда туриш ва йўллар орасида юриш, шунингдек белгиланмаган жойларда темир йўл устидан ўтиш ман этилади.
354. Ишлашдаги танаффусларда темир йўлларида қолиш ман этилади. Танаффус вақтида ишчилар темир йўлидан энг четидаги рельсдан камида 2 m масофага чиқарилган бўлиши керак. Шу билан бир вақтда йўлдан асбоблар ҳам олиб қўйилиши керак.
355. Одамлар ҳаёти ёки поезд ҳаракати учун хавфни кўриб қолган ҳар бир ходим, поезд ёки маневр составини тўхтатилишига сигнал бериши шарт.
356. Поездлар ҳаракат қилишига хатарли бўлган темир йўлининг носозлиги кўриб қолинганда, хавфли жойлар тўсиб қўйилиши ва носозликларни бартараф этиш учун чоралар кўрилиши керак.
357. Маневр ишларини тузиш бригадаси ёки бир тузувчи бажариши керак.
Локомотив ёки тузувчилар бригадаларининг таркиби маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, ёндошган темир йўл станцияси билан келишиш бўйича, электр станциянинг раҳбарияти томонидан белгиланади.
Барча вазиятларда тор колеяли темир йўл транспортининг эксплуатациясида маневрлар бир шахс: тузувчи ёки вагонларни бирлаштирувчи кўрсатмаси бўйича бажарилади.
Маневр ишларида йўриқномада кўрсатилмаган сигналлардан фойдаланиш ман этилади.
358 Битта машинист ва битта тузувчига локомотив тури ва маҳаллий шароитларини ҳисобга олган ҳолда, касаба уюшмасининг техник инспектори билан келишиш бўйича маневр локомотивларига хизмат кўрсатишга рухсат этилади.
359 Маневр ишлари учун, бир машинист томонидан хизмат кўрсатилганда фақат маневр серияли тепловозлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Бир машинист хизмат кўрсатадиган тепловозларда қуйидагилар бўлиши керак:
машинист ва цех сменасидаги катта навбатчи шахс ўртасида икки томонлама радиоалоқа;
машинист ва тузувчилар бригадаси орасида тўғри радиоалоқа;
қайд этувчи тезлик ўлчагичи (тасмани олиш тартиби маҳаллий йўриқномада белгиланади);
автоматик локомотив сигнализацияли локомотив нишабли сигнализация (маневрли нишаб темир йўлларида ишловчи тепловозлар учун);
локомотив ҳаракат қилаётганда ҳушёрликни текширувчи узлуксиз ишловчи автоматик локомотив сигнализацияси;
кабинанинг чап томонида ўрнатилган, тепловозни бошқарувчи иккинчи пульт;
машинист ўтирган жойи тўғрисида сигнал берувчи тепловоз кабинасининг тепасида чап ва ўнг томонда жойлаштирилган сариқ рангли сигнал лампалари;
тепловозни автоматик илдиргичнинг масофадан юритгичи;
орқа ва олдини, чап томонни кўрсатиш ойналари.
Иккинчи пульт ва сигнал лампалари, кўриниш шароитлари бўйича ўнг ва чап томонда тузувчи қўл сигналларини бериш участкаларида ишловчи тепловозларда ўрнатилиши керак.
Тепловозни вагонларга илдиришнинг барча ҳолатларида, илдириш ишончлилиги, ҳамда автотормозлар уланиши тузувчи ёки унинг ёрдамчиси томонидан текширилади;
Локомотив ҳаракат қилаётган вақтда машинист ва тузувчи бригадага тепловозни бошқариш ва сигнал бериш тарафини ўнг томондан чап томонга алмаштириш ман этилади.
Маҳаллий йўриқномалар ва станциянинг техникавий-тасарруфий далолатномаси билан белгилаб берилган айрим ҳолатларда, тузувчи бригада тормоз майдончаларида туриши шарти билан ҳаракат қилиш вақтида сигнал бериш ва тепловозни бошқариш томонларини алмаштиришга рухсат берилади.
360. Қисқартирилнарилган локомотив — тузувчи бригадаларда ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи маневрларни бажариш тартиби, маневр локомотивларига бир машинист томонидан хизмат кўрсатилиши бўйича маҳаллий йўриқнома ва техникавий-тасарруфий далолатномаларда қайд этилиши керак.
Локомотивга бир машинист томонидан хизмат кўрсатилиши бўйича маҳаллий йўриқномада қуйидагилар ҳисобга олиниши керак: эгри ва ногабарит жойларни мавжудлиги, кўриниш шароитлари, ишлар ҳажми, шунингдек, бир шахс ишлаётгандаги чекланишлар, составнинг энг кўп узунлиги ва вагонлар поезд олдида ҳаракат қилганда тузувчининг туриш жойи кўрсатилган бўлиши керак.
361. Буфер тарелкалари бўлмаганда вагонларни қўлда винтли улаш ман этилади.
362. Ҳаракат қилиниши керак бўлган районда маневр ишларини бошлашдан олдин илдиришга ва ажратишга мўлжалланган вагонларни ва йўлларни (платформалар бортлари қаттиқ мустаҳкамланганлигини, очиқ ҳаракатланувчи составда юклар силжимаганлигини, вагон люклари ёпилганлигини, илиш қурилмалари созлигини ва б.) кўриб чиқиш, шунингдек габаритлар белгиланганларга мувофиқлигини ва сигналлар созлигини текшириш керак.
Маневрлар бажариладиган йўлларни яқинида турган ходимлар четга чиқарилиши керак.
363. Маневрлар ўтқазилаётганда локомотив ёки вагонни тупик тиргагига 2 m дан яқин масофага яқинлашиш ман этилади.
364. Маневр локомотивнинг тезлиги қуйидаги, км/h дан ошмаслиги керак:
Бўш йўл бўйича вагонлар локомотив орқасида ҳаракат қилганда 40
Бўш йўл бўйича вагонлар локомотив олдида ҳаракат қилганда 25
Ён йўлларга стрелка бўйича ҳаракат қилганда 25
Одамлар ва хавфли юклар билан вагонлар ҳаракат қилганда 15
Локомотив вагонларга яқинлашганда (вагонлар билан ёки уларсиз) 3
Юкларни тушириш қурилмаларида ва бункер галереяларида. 2
Вагон вагонга яқинлашганда (илиш ва ажратиш) 5
Вагон тарозлари бўйича ҳаракат составини юритиш тезлиги уларга хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномада белгилаб берилади.
365. Маневр ишлари билан боғлиқ бўлган шахсларга қуйидагилар ман этилади:
тормоз майдончаларининг зиналарига ёки вагонларнинг ёки локомотивларнинг махсус зинапояларида ўтириш ва улардан ҳаракат тезлиги 3 km/h дан юқори бўлганда, ҳамда стрелкали ўтказгичлар ва транспорт ўтиши жойларида тушиш;
ҳаракат қилаётган состав ёки локомотив олдида йўлдан ўтиши;
вагонлар тагига кириш;
ажратилган вагонлар орасидаги масофа 5 m дан кам бўлган масофада улар орасидан ўтиш;
темир йўлида туриш ва ўтириш.
Ноқулай метеорологик шароитларида (яхмалак, туман, қор ёққанда, қор бўронида ва б.) темир йўлдан ва темир йўли бўйлаб юрганда алоҳида эҳтиёт бўлиш керак.
366. Маневр ишлари бажарилаётганда фақат вагонларнинг тормоз майдончаларида ёки локомотив зинапояларида, цистерналарнинг нарвонлари билан бирлаштирилган зинапояларида ёки локомотив майдончаларида туришга рухсат этилади, бунда қўлушлагичларни ушлаб туриш керак.
367. Маневр ишларида ҳаракат қилувчи состав билан банд бўлган темир йўлидан фақат вагонларнинг тормоз майдончалари бўйича ўтиш керак. Маневр ишлари билан банд бўлган шахслар тўхтатилган состав ёки локомотивни 3 m дан кам бўлмаган масофада айланиб ўтиш керак.
368. Ногабарит жойларда, юкларни ортиш-тушириш темир йўлларида ва цех биноларининг ичида вагонларнинг зиналарида ва тормоз майдончаларининг зиналарида туриш ман этилади.
369. Ҳаракат қилувчи составни ўтказишга стрелка тайёрлиги тўғрисида машинистга сигнални фақат стрелка ўтказилгандан ва уни ўрнатгичга қулфлагандан ва локомотив йўл оралиғига чиққандан сўнг бериш мумкин. Ҳаракат қилувчи состав стрелка бўйича ҳаракат қилаётганда стрелка балансирини оёқ билан ушлаб туриш ман этилади.
370. Цех биносидаги юкни ортиш-тушириш темир йўлига вагонлар киритилаётганда поездни тузувчи вагон олдида йўл чеккаси бўйлаб юриш ва одамларни состав ҳаракат қилаётгани тўғрисида огоҳлантириб туриши керак; ҳаракат тезлиги 3 km/h дан ошмаслиги керак.
371. Юк ортилиши ёки туширилиши тугалланмаган вагонлар билан маневр ишлари, фақат юклаш-тушириш ишларига раҳбарлик қилувчи шахс билан келишиш бўйича рухсат этилади.
372. Электрлаштирилган темир йўлларда локомотивлар ва ҳаракат қилувчи составларни эксплуатация қилишда ва кўриб чиқишда мазкур Қоидаларнинг 197 ва 198-бандлари талаблари бажарилиши керак.
373. Локомотивларни ишчи ҳолатида назоратсиз темир йўлларида қолдириш ман этилади.
Б. Қаттиқ ёқилғини тушириш
374. Ёқилғини вагонлардан тушириш фақат улар тўлиқ тўхтатилган, вагонлар тормоз бошмоқлари билан мустаҳкамланган, локомотивдан ажратилган ва тушириш қурилмаси чегарасидан локомотивни камида 5 m масофага четлатилгандан кейин рухсат берилади (вагонағдаргич ёрдамида ёқилғи туширилганда вагонлар тормоз башмаклари билан мустаҳкамланмайди.). Юкни тушириш қурилмасида одамлар йўқ бўлса, агар вагонлар люкларини очиш ёпиш учун локомотивдан сиқилган ҳаво олинадиган бўлса, юки туширилаётган составдан локомотив ажратилмаслигига рухсат берилади.
Локомотив вагонларни бевосита қозонхона бункерига етказиб берса, юкларни туширишдан олдин вагонларни ажратиш талаб қилинмайди. Бу ҳолатда вагонлардан юкни тушириш фақат рухсат этувчи сигнал берилгандан кейин бошланиши мумкин.
375. Юкни тушириш қурилмасининг тури ёқилғининг сарфи ва турига боғлиқ бўлиб, иссиқлик электр станцияларини технологик лойиҳалаш меъёрлари талабларига мувофиқ белгиланади.
376. Ёқилғини тушириш бўйича ишлар масъул шахс (смена бошлиғи, вагонағдаргичнинг машинисти, ЯТММ (ЕТКС) бўйича - ёқилғи туширгичнинг машинисти) раҳбарлиги остида бажарилиши керак.
377. Ёқилғи билан келган вагонлар юк туширилишидан олдин кўриб чиқилиши шарт. Агар люкларнинг қопқоқлари ва уларнинг мустаҳкамлагичлари, бортлар ёки қулфлаш механизмларининг носозлиги аниқланса, вагонлардан юкларни хавфсиз туширишни таъминловчи чоралар кўрилиши керак.
378. Вагонлардан бункерларга ёқилғини ташлаш учун тешиклар панжаралар билан ёпилган бўлиши керак. Юк туширувчи қурилмаларидаги панжараларнинг катакчалари кўмир ва сланец учун 249x240, торф учун 400x400 mm дан ортиқ бўлмаслиги керак. Вагонағдаргичли юк тушириш қурилмаларида майдалагич-фрезер машиналари мавжуд бўлса, катакчалар ўлчамлари 350x350 mm дан ортиқ бўлмаслиги керак; майдалагич фрезер машиналари йўқ бўлса ва дағал майдалагичлар мавжуд бўлса катакчаларнинг ўлчамлари чекланмайди.
Электр станциялар майда ёқилғида ишлаганда вагонағдаргич бункерлари остида дағал майдалагичлар йўқ бўлса, бункерларнинг устидаги панжаралар катакларининг ўлчамлари 350 х 350 mm дан ортиқ бўлмаслиги керак.
379. Қозонхоналарнинг нам ёқилғи бункерларига ёки штабелларда сақлашга жойлаштириш учун ёнаётган қисмли ёқилғини тушириш ман этилади. Бундай ёқилғини ўчириш ёки қизиб кетган ёқилғини совитиш учун омборнинг махсус ажратилган майдончасига тушириш керак.
380. Ўзи туширадиган вагонларнинг (гондоллар, хопперлар ва б.) люклари ёки бортлари очилаётганда, шунингдек, платформаларнинг бортлари ташлаб юборилаётганда ходимлар люк ёки бортдан четда туриши шарт.
381. Люклар орқали вагонлардан юк туширилаётганда вагон ағдарилишини олдини олиш учун, вагоннинг ҳар томонидан биттадан, навбатма-навбат люкларни очиш керак.
Люклар очилганда вагон ҳар томондан текис юксизланишини кузатиб туриш керак.
Вагонларни тозалаш учун очиқ люклардан киришга, фақат осилиб қолган ёки вагон деворларига музлаб ёпишиб қолган ёқилғи йўқлигида рухсат этилади. Хопперларни фақат махсус майдончалардан тозалаш керак.
382. Юк тушириш қурилмаларида вагонларни осилиб қолган ва деворларга, ҳамда тагига музлаб ёпишиб қолган ёқилғидан тозалашни фақат юқоридан, юқорисида илгак билан таъминланган тирама нарвонлардан, ва люк олдида ёқилғи тушадиган жойда ходимлар йўқлигида бажариш мумкин.
Тозалашни зарур бўлганда бир-бирига зудлик билан ёрдам бериш учун, камида икки киши бир вақтда бажариши керак. Вагонағдаргичдаги вагонларни тозалаш мазкур Қоидаларнинг 399 ва 400-бандиларининг талаблари асосида бажарилиши шарт.
383. Омборларнинг эстакадаларида ва траншея туридаги юк тушириш қурилмаларида стационар кўприкчалардан (юриш майдончаларидан) ёки кўчма кран ёки аравачали майдончалардан бажарилиши керак.
Кўприкчалар ёки аравачали майдончалар йўқ бўлганда, вагонларнинг люкларини ва бортларини ёпиш ман этилади. Вагонларнинг люкларини ва бортларини махсус мослаштирилган ва люк кўтаргичлар билан жиҳозланган участкаларида ёпиш керак. Юк туширилгандан кейин махсус жиҳозланган участкаларига тортиб келинган вагонларнинг люкларини ёпиш локомотивдан ажратмасдан бажарилишига рухсат берилади.
384. Омборларда ёки эстакадалардан юкларни қабул қилувчи ва тушурувчи қурилмаларида вагонлардан юкларни тушириш ва ортишда, ҳамда скреперлар ва бошқа механизмлар ишлаётганда, қабул қилувчи чуқурларда (траншеяларда) туриш ман этилади.
385. Грейфер ёрдамида ёқилғи туширилаётганда ёки ортилаётганда, хамда музлаб қолган ёқилғини юмшатиш ва вагонларни тозалаш (пармалаб юмшатиш, вибрацион юмшатиш ва б.) механизмлари ишлатилаётганда грейферни йўналтириш ёки механизмлар ишлашини кузатиш учун вагонларга чиқиш ман этилади.
386. Иситиш қурилмасида темир йўл вагонлари киритилаётганда ва чиқарилаётганда туриш ман этилади.
387. Иситиш қурилмасининг камераларига уларда ҳаво ҳарорати 40 °С дан юқори бўлмаганда ва вентиляторлар тўхтатилганда киришга рухсат этилади.
388. Иситиш қурилмаси камерасининг дарвозаси ундаги вагон тўғри ўрнатилганлиги ва унда одамлар йўқлиги текширилгандан кейин ёпадиган мосламалар билан ёпилиши керак.
389. Иссиқ резервда турган иситиш қурилмасини кўриб чиқиш учун 2 киши тайинланиши керак.
390. Реактив двигателли иситиш қурилмалари эксплуатация қилинаётганда турбинанинг тўсиқлари қалинлиги 10 mm дан кам бўлмаган металл варақларидан ясалган бўлиши керак.
Двигателлар ишлаётган вақтда, улар ўрнатилган хонада туриш, агар улар хонадан ташқарида ўрнатилган бўлса, уларнинг олдида туриш ман этилади.
391. Кўмир вагонағдаргичли қабул қилиш-тушириш қурилмаларининг бункерлари панжараларида қўл билан майдаланганда, катак ўлчамлари 240x240 mm дан ортиқ бўлса, ишлар ҳар сафар иш олдидан ўрнатиладиган тўсиқли махсус тўшамалардан туриб бажарилиши керак. Бунда страховка арқонлари бўлган сақлагич белбоғларини қўллаш мажбурийдир.
Музлаб қолган кўмир, сланец ва торфнинг катта бўлакларини қўлда майдаланганда ЗП турдаги рангсиз ойнали ёпиқ туридаги ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш керак. Кўмирни қатлам бўйлаб уриб (парчалаб) майдалаш керак, бунда иш осон бўлади ва кам бўлаклар отилиб чиқади.
Қабул қилувчи тушириш қурилмалари бункерларининг панжаралари соз ҳолда бўлиши керак.
392. Ходимларни бункер панжарасига қўйишга фақат вагонағдаргичнинг электр двигатели ва майдалаш-фрезер машинаси тармоқдан узилганидан кейин ижозат берилади. Ускуналарнинг бошқариш пульти калитларида «Уланмасин - одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши керак.
Майдалаш-фрезер машинасининг ишчи зонаси томонидан вагонағдаргич хонаси орқали ўтиш жойлари баландлиги 2 m дан паст бўлмаган тўр билан тўсилиши керак (катакларнинг ўлчови 20x20 mm).
393. Вагонағдаргичда вагонағдаргични бошқариш шчитидаги ишга тушириш калити билан блокировка қилинган товуш ва нур сигнализацияси бўлиши керак.
394. Вагонағдаргичда вагонлардан юк туширилаётганда чангни босувчи ва чангни чиқариб ташловчи тизимлар тармоққа уланган бўлиши керак.
395. Вагонағдаргични вагонсиз ағдарилаётганда вибраторларни тармоққа улаш ман этилди.
396. Вагонағдаргичда вагонни ағдариш уни платформада тўғри ўрнатилганлиги ва роторда, панжараларда, бункерларда ва вагонағдаргичнинг платформасида одамлар йўқлиги текширилгандан кейин рухсат берилади. Вагонағдаргичга носоз вагонларни ўрнатиш ва ағдариш ман этилади.
397. Вагонағдаргичларни ва бошқа механизмларни кўриб чиқиш, таъмирлаш ва мойлаш ишлари фақат ускуналар тўхтатилганда ва электр двигателнинг электр схемаси қисмларига ажратилгандан кейин бажарилиши керак.
398. Составларни юк туширишига келтирилиши ва уларни чиқарилиши, вагонағдаргичдан айрим вагонларни итариб чиқарилаётганда ва локомотив қабул қилувчи-тушириш қурилмаларига яқинлашаётгани тўғрисида товуш сигнализацияси ёки радиокарнай орқали ходимларни огоҳлантириш керак.
Сигнал узоқ вақт, состав ёки вагон тўлиқ тўхтатилгунча бўлиши керак.
399. Вагонағдаргични унда вагон тозаланаётганда хато қилиб тармоққа уланишини олдини олиш учун, 90° га қайирилган вагонга одамлар кириши жойидаги вагонағдаргичнинг бошқариш занжирлари, вагонағдаргич машинисти ёрдамчисининг ишчи жойида жойлашган узгич билан ажратиб қўйилган бўлиши керак. Узгичда ва масофадан бошқариш калитларида «Уланмасин-одамлар ишламоқда» хавфсизлик плакати ёки белгилари осиб қўйилиши керак.
400. Вагонағдаргичда вагонни тозалаш фақат бутун вагон бўйлаб унга одамлар кирадиган томонда вақтинчалик панжаралар (тортиб қўйилган арқон) ўрнатилгандан ва вагонларнинг ён томонидаги эшиклар ишончли мустаҳкамланганидан кейин рухсат берилади.
Роторли вагон ағдаргичда турган вагонга кўприкча бўйича кириш керак.
401. Вагонағдаргични ишга уланишда, шунингдек, юки туширилган вагонни ундан итариб чиқарилишида вагонағдаргич машинистининг ёрдамчиси огоҳлантирувчи сигнал бериши керак.
402. Вагонитаргич ишдан чиққан вазиятда вагонағдаргичга вагонларни, вагонитаргичнинг троллей симлари тармоқдан узилиши шарти билан, локомотив билан беришга рухсат берилади. Вагонағдаргич олдида жойлаштирилган ва ишлаш режимида бўлган иситиш қурилмасига локомотивнинг кириши ман этилади.
403. Юк туширилган вагонларни чиқарилиши олдидан ходимлар хавфсиз масофага чиқарилиши ва ҳаракат қилишга халақит бераётган нарсалар олиб қўйилиши шарт.
Локомотив вагонларга яқинлашаётганда ва улар жўнатилаётганда огоҳлантирувчи сигнал берилиши шарт.
404. Вагонларга, улар вагонағдаргич ёрдамида бўшатилгандан кейин техник хизмат кўрсатишни (тушиб қолган автоилдириш маятникли осмаларни, тормоз колодкалари ва чекларни ўрнатиш, люклар ва уларни ёпувчи қурилмаларни ёпиш, тормоз енгларини бириктириш, буксаларга мойни қуйиш ва б.) шу мақсадда жиҳозланган жўнатиш йўлларида (кўргазмали, экипировкалаш) бажариш керак.
405. Вагонағдаргич орқасида бўш вагонларни йиғиш йўлларида вагонларга хизмат кўрсатиш зарур бўлса қуйидагиларга риоя қилиш керак:
ишчи зонасини доимо тоза тутиш, ёқилғидан, ахлатдан, қуйилиб кетган мойдан ва бошқалардан тозалаб туриш;
вагонлар ўзидан-ўзи силжишини олдини олиш учун вагоннинг скатлари тагига тормоз бошмоқларини қўйиш;
алоҳида гуруҳларда ва составларда турган вагонларнинг автоилдиргичи таъмирланаётганда, вагонларни камида 5 m масофага ажратиш ва ажратилган вагонларнинг тагига оралиқ томонга албатта тормоз бошмоқларини қўйиш.
406. Вагон ҳаракат қилаётганда ва маневр ишлари бажарилаётганда носозликларни бартараф этиш ва буксаларга мой қуйиш ман этилади.
407. Вагонлардан қўл билан ёқилғи намунасини олиш фақат вагон ажратилган ва локомотив камида 5 m масофага олинган ва вагонлар кетиб қолишидан мустаҳкамлангандан кейин бажарилиши шарт.
Ёқилғи намунасини олиш учун вагонга ундаги мавжуд скобалар ёки тирама нарвон бўйлаб чиқиш керак.
В. Қаттиқ ёқилғи омборига хизмат кўрсатиш
408. Кўмир омборларидаги қабул қилувчи бункерларни ёпиб турувчи панжаралар катакчаларининг ўлчамлари кўмирни уларда бульдозер билан майдаланганда 400 х 400 mm ва қўлда майдаланганда 240 х 240 mm бўлиши керак.
409. Ёқилғи штабелларини шундай жойлаштириш керакки, уларнинг энг таги темир йўлнинг энг четдаги рельснинг боши ва штабельнинг орасидаги масофа 2,5 m дан кам бўлмаслиги ва автойўл четидан 1,5 m дан кам бўлмаслиги керак. Агар штабель ва темир йўл орасида юклаш ва штабелларни тахлаш учун машина ўрнатилиши зарур бўлса улар орасидаги масофа шунчага оширилиши керакки, машина исталган барча ҳолатда турганида ва юқоридаги аравачалари қайирилганда темир йўл рельсининг энг четдаги бошидан 2 m яқин масофага яқинлашмаслиги керак.
410. Скрепер лебедкаси ишлаётган вақтда скрепер ковшининг барча ишчи зонаси кўриб турилиши таъминланиши керак.
Скрепер ковши юришини чегаралагичлари ва унинг ҳолатини кўрсатгичлари хар сменада текширилиши керак.
Скрепер қурилмалари блокларини даврий кўздан кечириш учун уларнинг олдига эркин ва қулай ўтиш таъминланиши керак.
411. Юк кўтарувчи машиналари ишлаб турган электр узатиш линиялари остида ёки уларнинг яқинида ҳаракат қилганда мазкур Қоидаларнинг 112-бандлари талабларига риоя қилиниши шарт.
412. Ёқилғини штабеллашини ва айниқса уни штабелдан юклашини ёқилғини қулаши ва ўпирилиб тушишини олдини олиш учун кескин қияликлар ташкил этилмасдан бажариш керак.
Қисқа вақтли кескин қиялик пайдо бўлиб қолса, уларга тепадан ва пастдан яқинлашиш ман этилади. Кескин қияликларни бульдозер ёки грейфер кранлари билан бузиш керак.
Штабельнинг кескин қияликлари олдида огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилиши керак.
413. Штабельнинг қияликлари ва юқори қисмида фақат траплар устидан юришга рухсат этилади. Штабельда ёниш шубҳаси бўлган жойларида ва янги тўкилган кўмир устида юриш ман этилади.
414. Бульдозер, трактор двигатели машина кабинасидан ишга туширилиши керак. Трансмиссияни узадиган ва айланадиган элементларни тескари айланишини истисно қилувчи қурилмалар мавжудлигида бульдозер двигателини ташқаридан ишга туширишга рухсат этилади.
415. Ёқилғининг шиббаланган штабелида турган скреперлар, бульдозерлар, кўчма кранлар штабельнинг юқори четига 1 m дан кам масофага яқинлашиши, шиббаланмаганда эса 1,5 m дан кам масофага яқинлашиши мумкин эмас (бу масофа штабель четидан бульдозернинг гусеницасигача).
Штабел қисмларга ажратилганда 3 m ва ундан юқори вертикал девор ҳосил бўлиб қолса, штабель четидан механизмларнинг гусеницасигача масофа 4 m дан кам бўлмаслиги керак.
416. Штабелни шакллашда ёки кўмирни қабул қилувчи ер ости омбор бункерларига узатилаётганда машина сирпаниб тушиши ва ағдарилишини олдини олиш учун уйилма четидан отвални чиқариш ман этилади.
417. Заводнинг техникавий ҳужжатларида кўрсатилган кўтарилиш ва тушиш бурчакларидан ортиқ бўлган штабель нишабларида бульдозерлар ва скреперларнинг юриши ва ишлаш ман этилади.
418. Ишлаш вақтида бульдозерлар турғунлиги учун хавфли бўлган аҳамиятли даражадаги тўсиқлар аниқланса, машинани тўхтатиш зарур ва ишни давом эттиришни тўғри усулини танлаш учун тўсиқни кўриб чиқиш зарур.
Кўмирни туширишда, узатишда, ёқилғи штабелларини режалашда икки ва ундан ортиқ ўзи юрар ёки шатакли машиналаридан (скреперлар, бульдозерлар, катоклар ва бош.) фойдаланилганда, улар биридан-бири кетма-кет юрсалар, уларнинг орасидаги масофа 5 m дан кам бўлмаслиги керак.
419. Юкланган ва чуқурлаштирилган отвал билан бульдозерни бир жойида қайрилиши ман этилади.
420. Тракторда (бульдозерда) ишлаганда қуйидагилар ман этилади:
машина ҳаракатланаётганда машинадан чиқиш;
қабул қилувчи ерости бункерлари жойлаштирилган жойда янги тўкилган ёқилғи устига чиқиш;
қияликда ва двигатели ишлаб турган машинани қолдириб кетиш;
штабельда машинага ёқилғи қуйиш ва таъмирлаш;
штабельда оловдан фойдаланиш;
бульдозернинг отвалини кўтарилган ҳолатида кўриб чиқиш;
ишлаб турган ковейернинг течкаси остида ишлаш.
421. Штабель қияликларини каток билан бостирилаётганда бостирилаётган жойнинг тагида туриш ман этилади.
422. Қияликларни бостириш учун катокни тортилган тросда тушириш керак.
423. Омбордан қабул қилувчи ерости бункерлари орқали ёқилғини узатиш жараёнида бульдозерлар ва ўзи юрар скреперлар, таъминлагичлар янги тўкилган баландлиги 2 m дан кўп бўлган ёқилғи қатламда ишлаётган вақтида, панжара зонасида бўлиши мумкин эмас, чунки ёқилғининг тўсатдан ўпирилиб тушиши содир бўлиши мумкин.
424. Бульдозер билан қабул қилувчи бункерларга омбордан ёқилғини узатиш тугатилгандан сўнг қуйидагилар ман этилади:
бункерларни нам кўмир билан тўлдирилган ҳолда қолдириш;
иш тугатилгандан кейин бункерлар бўшатилиши ва шчитлар билан беркитилиши ёки қуруқ кўмир билан тўлдирилиши керак;
бункер атрофида кўмир узатилаётганда ҳосил бўлган вертикал деворларни қолдириш.
425. Ер ости омбор бункерларга кўмир тўкилганда уларнинг жойлашган жойлари аниқ кўриладиган кўрсатгич (байроқли рейка ва б.) билан белгиланиши шарт.
426. Қабул қилувчи бункерлар орқали омбордан кўмирни узатишни бошлашдан олдин зичлашиб гумбаз ҳосил бўлгани йўқлигини текшириш зарур. Зичлашиб гумбаз ҳосил бўлгани аниқланса, уни бартараф этиш учун чоралар кўриш шарт.
427. Омбордан кўмирни бульдозер билан узатишда чуқурлиги 1,5 m дан ортиқ бўлган траншеялар ҳосил бўлишига йўл қўйилмайди.
Ёқилғи омборида ишлашда машиналар юраётган йўллар, ишлар фронти ва унга ёндашган участкаларни етарли даражада кўриниши таъминланиши шарт.
428. Бульдозерлар ва скреперлар бир жойдан иккинчи жойга ўтказилаётган отваллар ва ковшлар транспорт ҳолатига кўтарилган бўлиши шарт.
429. Ишлаб турган двигателли механизмларни назоратсиз қолдириб кетиш ман этилади. Агар кетиш зарурияти бўлса двигателни ўчириш шарт.
430. Механизмлар ва қайта юкловчи қурилмалар ёки кранни кўриб чиқиш ва таъмирлаш учун ишдаги барча танаффусларда бош троллей симлари ва кўприкли қайта юклагичнинг рубильниклари ёки кран ва бошқа механизмларнинг рубильниклари узилган бўлиши шарт ва ишга тушириш аппаратларнинг дастаклари ва маховиклари ноль ҳолатига ўрнатилиши шарт. Қайта юклагич, ротор-юклаш машинаси ёки кран машинасидан кучланишни олмасдан, шунингдек момақалдироқ пайтида кабинадан чиқиш ман этилади.
431. Кабель-кранлар машинистлари грейфер ҳаракат қилувчи состав устидан ўтаётганда грейферни энг юқори ҳолатига кўтаришлари шарт.
Г. Ёқилғини узатишда хизмат кўрсатиш
432. Ёқилғини узатишда «Электр станцияларнинг ёқилғини узатишда портлаш ёнғин хавфсизлиги қоидалари» талабларига риоя қилиниши шарт.
433. Тасмали конвейерларнинг галереялари ва эстакадаларида, асосий қайта тўкиш тракти ва омбордан ёқилғини узатиш трактининг узелларида, ёқилғини туширувчи қурилмаларнинг ерости қисмида ва майдалаш корпусида йилнинг совуқ вақтида ҳавонинг ҳарорати 100 С дан паст бўлмаслиги керак, тушириш қурилмаларининг ер усти қисмида (вагонағдаргич биноси ва вагонлар узлуксиз ҳаракат қиладиган бошқа қурилмалардан ташқари) -50 С дан паст бўлмаслиги шарт.
434. Қозонхоналарнинг нам кўмир, сланец ва торфнинг қабул қилувчи бункерлар тешикларини тўсиб турадиган панжаралар катакчаларининг ўлчамлари 378-бандида кўрсатилгандек бўлиши шарт. Агар тўсувчи панжараларнинг тешиклари бир вақтда юриш йўллари ҳам бўлса, унда катакчаларнинг ўлчамлари 100x100 mm дан ортиқ бўлмаслиги шарт. Плужкавий ташлагичлар ўрнатилганда течкалар билан тўсиладиган тешиклар панжаралар билан тўсилмаган бўлиши шарт.
435. Конвейерларга хизмат кўрсатиш учун параллель ўрнатилган конвейерлар бўйлаб ва улар орасида йўлкалар, шунингдек, уларнинг устидан ўтиш кўприкчалари назарда тутилган бўлиши шарт, улар «ССБТ. Конвейерлар. Хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.2.022 талабларига мос бўлиши керак.
436. Хизмат кўрсатувчи ходимлар яқинлашиши иложи бўлган конвейерларнинг ҳаракат қилувчи қисмлари «ССБТ. Конвейерлар Хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.2.022 га мувофиқ тўсилган бўлиши керак.
437. Ёқилғини узатувчи механизмлар шундай блокировкаланиши керакки, уларнинг бири тўхтаб қолса унинг олдидаги механизмларни (майдалагичлардан ташқари) тўхтатилишига олиб келиши керак.
Тасмали конвейерлар буксировкадан ва қайта тўкиш жойлари тўлиб кетишидан, тасма чиқиб кетишдан ҳимоя қурилмалари ва тасманинг узунлиги бўйича исталган нуқтадан авариявий тўхтатиш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
438. Ишчи ва салт шкивларига эга бўлган барча механизмларда камарларни ишчи ҳолатидан салт ҳолатига ўтказиш учун қурилмалар ўрнатилган бўлиши керак, улар камарларни салт шкивидан ишчи шкивига ўзидан-ўзи ўтишини бартараф этувчи қулфлаш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
439. Тасмали конвейерлар ва уларнинг ташлаб юборувчи аравачалари тасмаларнинг ишчи ва салт шаҳобчаларини, юритма, тортувчи ва оғдирувчи барабанлар тозалагичлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Тозаланган ёқилғини чиқариб ташлаш жараёни механизацияланган бўлиши шарт.
Ўзи юрар ташлаб юборувчи аравачалардаги маховик уларнинг тормозлари ва бошқариш кнопкалари бир томонга чиқарилган бўлиши керак.
440. Нишаб эстакадалар бўйлаб вагонларда ва вагонеткаларда ёқилғини узатиш бўйича қурилмалар ва кўтаргичлар ушлаб қолувчиларсиз ишлаши ман этилади.
Вагонеткалар икки илашмага эга бўлишлари шарт.
441. Бункер устидаги хонада ёқилғининг чангини узатиш шнекларининг короблари зич ёпиладиган қопқоқлар билан ёпилиши шарт.
442. Ёқилғининг узатиш механизмлари яхши зичланган бўлиши шарт. Аспирацион ва бошқа қурилмалар ёқилғини узатиш хоналарида санитар меъёрларига мувофиқ ҳаво тозалигини таъминлашлари шарт. Чангсизлантириш тизимини ишга тушириш ва тўхтатиш конвейерни ишга тушириш ва тўхтатиш билан бир вақтда амалга оширилиши шарт.
443. Ёқилғини узатиш тизимини ҳар гал ишга туширилиши олдидан радио орқали конвейер ишга туширилиши тўғрисида эълон қилиниши ва узоқ давомли огоҳлантирувчи сигнал берилиши керак.
Сигнал ходимлар бўлиши мумкин бўлган ёқилғини узатиш трактининг барча жойларидан эшитилиши керак.
444. Ҳар ойда камида 1 марта ишлаб турган конвейерларда ишлатиб кўриш билан қуйидагиларни текшириш шарт:
тросли ва кнопкали авариявий узгичларни;
барча турдаги тормозларни (юклама остида конвейерни тўхтатиш йўли билан);
течкалар уйилиб қолишидан ҳимоялаш бўйича қурилмаларини;
тасма чиқиб кетиши релесининг датчикларини.
Кўрсатилган ҳимоя қурилмалари конвейер таъмирлангандан кейин қабул қилишда ҳам текширилиши шарт.
445. Течкада тиқилиб қолган ёқилғи фақат течка устида жойлаштирилган тасмали конвейерлар тўхтатилгандан кейин, майдончалардан ковлаш тешиклари орқали уриб туширилиши керак.
Бу вақтда ковлаш тешиги олдида туриш мумкин эмас.
446. Осма электромагнит сепаратларини қўлда тозалашни тўхтатилган конвейерларда ва сепаратордан кучланиш олинганлан сўнг, қўлқопларда бажариш зарур.
447. Конвейерлар ўрнатилган хоналар, эстакадалар, бункер галереялари ва юкларни тушириш қурилмаларида, у ердаги ускуналарга хизмат кўрсатувчи ёки ёқилғини тушириш билан банд бўлган ходимларга, фақат юриш йўлаклари бўйлаб юришга рухсат берилади.
448. Ишлаб турган конвейерлар устидан ошиб тушиш, уларнинг устида турли нарсаларни узатиш, шунингдек, уларнинг остига кириш ёки уларнинг тагидан тўсилмаган ва ўтиш учун мўлжалланмаган жойлардан ўтиш ман этилади. Конвейерлар устидан фақат ўтиш кўприкчалари бўйлаб ўтиш керак.
449. Ҳаракат қилиб турган конвейердан қўл билан намуналарни олиш ман этилади.
450. Ёқилғини узатиш хоналарини тозалаш механизацияланган ва тасдиқланган график бўйича сув билан ювиш ёки чангсўрғичларни қўллаш билан бажарилиши керак.
Чанг ўтириб қолиши мумкин бўлган ускуналар ва жойларга бемалол кириш таъминланган бўлиши шарт.
Тортиш ва юритмали станциялар ёрдамида (сўриб олувчи пневмошланглар ва супургилар) ёқилғини узатиш тракти конвейерлари остидаги хоналарни қўлда тозалашни конвейерлар тўхтатилганда бажариш керак ва бошқариш калитларида «Уланмасин-одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгилари осилган бўлиши шарт.
Гидротозалаш конвейерни тўхтатмасдан бажарилади.
Тозаланаётган хонада бўлган ходимлар гидротозалаш бошланиши тўғрисида огоҳлантирилган бўлиши керак.
451. Ҳаракат қилаётган конвейер тасмасини қўлда тозалаш ман этилади.
452. Таъмирлаш, тозалаш, мойлаш ва тасма сирпанишини бартараф этишдан олдин конвейер тўхтатилиши, унинг электр схемаси ажратилган (ажратгичлар узилган, сақлагичлар олиб қўйилган) бўлиши шарт ва бошқариш калитларида «Уланмасин-одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгиси осилган бўлиши керак.
453. Эстакадалар бўйлаб ҳаракат қилаётган вагонлар ва вагонеткаларда, канат йўллари вагонеткаларида бўлиш, шунингдек, эстакадалар рельсларида туриш ман этилади.
454. Вагон кўтаргичини катакқутисига ўрнатилганда уни мавжуд бўлган мослама билан ишончли мустаҳкамлаш керак.
Катакқутининг поли ва рельслари тозалигини назорат қилиб туриш керак.
455. Кўтаргич шахталарида ва скип чуқурларида ишлар бажарилаётганда кўтаргич тўхтатилган, унинг электр схемаси ажратилган, ишга тушириш қурилмалари эса «Уланмасин-одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгиси осиб қўйилиши шарт.
Катакқутисининг устида ишлаётганда у поналанган бўлиши керак. Электр двигателини ишга туширилишини ман этувчи белги фақат одамлар шахтадан чиқарилгандан, барча асбоблар ва инвентарь олиб чиқилгандан, катакқутиси бўшатилгандан ва тўсиқлар жойига ўрнатилгандан кейин олиб қўйилиши мумкин.
456. Электр вулканизация аппаратларида ишлаш диэлектрик қўлқоплар ва калишларда, аппарат корпуси ишончли ерга уланган ҳолда бажарилиши мумкин.
Д. Мазут хўжалигига хизмат кўрсатиш
457. Мазут хўжалигининг резервуар паркида ҳар йили йилнинг қуруқ мавсумида ерга улаш контурини ва яшин қайтаргичнинг бутунлигини текширишини бу тўғрисида баённомалар тузиш билан олиб борилиши шарт.
458. Ер устидаги мазут резервуарлари атрофида тупроқ уюлмаси (обвалование) соз ҳолатда сақлаб турилиши керак.
459. Ер устидаги мазут резервуарлари кўтарилиш учун қўлушлагичли нарвонларга ва резервуар ёпмасининг бутун айланмаси бўйича тўсиқларга эга бўлиши шарт.
Мазут резервуарларининг ёпмаларида намуналарни олиш жойларига, тортиш қурилмаларига, люкларга яқинлашиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун қўлушлагичли майдончалар ўрнатилган бўлиши керак.
460. Тортиб олувчи вентиляция патрубокининг юқори қисми оловдан сақлагич билан жиҳозланган бўлиши керак.
461. Қабул қилувчи, сарфловчи ва захира резервуарларнинг люклари қистирмали қопқоқлар билан ёпилган, болтлар билан тортиб қўйилган, мазут насоси хоналарининг каналлари металли тунукалар билан тўсиб қўйилган бўлиши шарт.
462. Тўкиш лотоклари металл қопқоқлари билан ёпилиши шарт. Тўкиш жойларида қопқоқлар ўрнига катакчаларининг ўлчамлари 200 х 200 mm дан ортиқ бўлмаган панжаралар ўрнатилишга рухсат этилади.
463. Мазут хўжалигининг хоналарида ва ҳудудида (мазут резервуарлари, қабул қилиш қуйиш қурилмалари, ўтиш каналлари, мазут насослари хоналари ва б.) оловли ишлар мазкур Қоидаларнинг 251-банди талабларига мувофиқ наряд бўйича бажарилиши керак.
464. Резервуар паркига тракторлар ва автомашиналарни киришига фақат чиқариш қувурларига учқун сўндиргич ўрнатилгандан кейин рухсат берилади.
465. Мазутни қуйиб олиш участкасида учқун берувчи материалдан тайёрланган бошмоқлар билан цистерналарни тормозлаш мумкин эмас.
Цистерналарни қўзғатиш учун ломлар, қувурлар ва бошқа металл нарсаларни қўллаш ман этилади.
Эстакадада ўрнатилган цистерналардан тузилган состав, локомотивдан ажратилгунча мустаҳкамланган бўлиши керак. Цистерналарга хизмат кўрсатиш бошланишидан олдин локомотив улардан камида 5 m масофага четлаштирилиши шарт.
466. Носоз нарвонли, майдончали ёки уларсиз бўлган цистерналарга хизмат кўрсатишни майдончали ва қўлушлагичли кўчма нарвонлардан ёки қўлушлагичли траплардан бажариш керак. Зарур бўлганда сақлагич белбоғларидан фойдаланиш шарт, улар эстакаданинг қўзғалмас қисмларига карабинлар билан маҳкамланиши шарт.
467. Цистерналарга ўтиш траплари, ўзидан-ўзи қайтарилишдан, қулфловчи қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
468. Резервуарлар ва цистерналар люкларининг қопқоқларини очиш ва ёпиш, шунингдек, иситишга буғни бериш учун ташқи металл спиралли турли шланглар ва иситувчи қувурчаларни цистернага эҳтиётлик билан, уларни люк оғзига урилишига йўл қўймай тушириш шарт.
469. Тўкиш эстакадасида цистерналарга камида икки тўкувчи хизмат кўрсатиши шарт, улар бир-бирини кўриб турадиган зонада бўлиши керак.
470. Цистерналардан мазутни тўкиш билан банд бўлган ишчилар НБТ туридаги бош шчитчалар билан таъминланган бўлиши шарт.
471. Цистерналардаги мазут иситишга тайёрланаётганда қуйидагилар текширилиши шарт:
цистерна бўғизига оширма трап ишончли мустаҳкамланганлиги;
буғ магистралини штанга (шланг) билан бириктирилиши зичлиги;
цистернага туширилган штанганинг (шланг) ишончли мустаҳкамланганлиги.
472. Мазут тўкилгандан ва цистерна тозалангандан кейин қопқоқлар ва тўкиш клапанлари фақат цистернанинг ташқи юзаси 40 °С гача ва ундан пастгача совугандан кейин тўлиқ ёпилиши керак.
473. Цистерналар ва резервуарлардан мазут ва бошқа ёнувчи мойлаш материалларнинг намуналари махсус намунаолгичларни қўллаб олиш керак, улар «Нефть ва нефть маҳсулотлари. Намуналарни олиш методлари» ГОСТ 2517 га мувофиқ тайёрланган бўлиши керак.
474. Намуналар олинаётганда, цистерналар ва резервуарларда мазут сатҳи ўлчанганда ва люклари очилаётганда, шунингдек, мазут остидаги сувни ва чиқиндиларни резервуардан туширилаётганда, буғлар ва газлардан нафас олишни ва мазут кийимларга тушиши эҳтимолини олдини олиш учун шамолга ён билан туриш керак.
Мазут намуналарини очиқ ва шиша идишларида ташиш ман этилади.
Цистерна, резервуар люкининг бўғизига паст эгилиш ман этилади.
Пўлат рулеткасини тасмасини қўллаб сатҳни ўлчаш ман этилади, агар резервуарлар люкининг кириш қисми ўлчаш рулеткаси ҳаракат қилаётганда учқун ҳосил қилмайдиган (қўрғошин, алюминий ва б.) материалдан тайёрланган ҳалқа билан ҳимояланган бўлмаса. Пўлат рулетка ва намунаолгич ўлчаш люкининг йўналтирувчи ариқчаси бўйлаб сирпаниши керак.
475. Илонсимон иситгичлар билан жиҳозланган разервуарларда, мазутни фақат иситгич устидаги суюқликнинг сатҳи 50 cm дан кам бўлмаганда иситиш мумкин.
476. Резервуарларда мазутни 90° С дан юқорига иситиш ман этилади.
477. Резервуарни эркин тушаётган мазут оқими билан тўлдириш ман этилади.
Мазутни резервуардаги мавжуд бўлган суюқлик сатҳининг остига ҳайдаб киритилиши шарт.
478. Мазут қувурларидан қандайдир иншоотлар ёки қурилмалар юкламасини кўтарувчи конструкция сифатида фойдаланиш ман этилади.
479. Музлаб қолган мазут ва буғ қувурлари мазкур Қоидаларнинг 98-банди талабларига риоя қилиб иситилиши шарт.
480. Электр станцияларга мазут ўрнига бошқа туридаги суюқ ёқилғи (дизель, солярли, сланец мойлар ва б.) бир мартали келиб тушишида махсус кўрсатмаларни бажариш керак.
Е. Мазут хўжалиги сиғимларида ишлаш
481. Темир йўл цистерналари қўлда тозаланаётганда ишлар, ишчини цистернага туширмасдан, учқун чиқармайдиган қирғичлар билан бажарилиши шарт.
Ишчиларни цистернага, уни тозалаш учун, тушириш ман этилади.
482. Мазут хўжалигининг сиғимларида ишлаганда мазкур Қоидаларнинг III бобининг 9-параграфи ва 104-бандларининг талаблари бажарилиши шарт.
Сиғим ичидаги ҳавонинг ҳарорати 33 0С дан юқори бўлса, унинг ичига ишчини тушириш ман этилади.
483. Ичини кўриб чиқилиши, таъмирланиши ёки чўкмалардан тозаланиши керак бўлган сиғимлар ва резервуарлар мазутдан бўшатилган, тармоқдан узилган ва ишлаб турган ускуналардан ажратилган бўлиши шарт.
Тозалашдан олдин сиғимлар ва резервуарлар буғ билан ишлов берилган ва шамоллатилган бўлиши шарт.
Сиғимлар ва резервуарлар тозаланаётганда мазкур Қоидаларнинг 104-бандининг талабларига риоя қилиш шарт.
Сиғимлардан ва резервуарлардан чиқарилган чўкмалар олиб чиқилиши ёки ўрнатилган тартибда ажратилган жойга кўмилиши керак.
484. Сиғимлар ва резервуарлар ичидаги барча таъмирлаш ишларини буғ билан ишлов берилгандан, шамоллатилганидан ва чўкмалардан тозалангандан кейин бажарилиши керак.
485. Сиғимлар ва резервуарлар ичида кўриб чиқиш, тозалаш ва таъмирлаш ишлари махсус кийимда, махсус пойабзалда ва қўлқопларда бажарилиши керак.
Бу ишлар люклар очиқлигида ва зарур бўлганда мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида зарарли моддаларнинг концентрацияси кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлмаслигини таъминловчи мажбурий шамоллатишни қўллаб бажарилиши шарт.
Сиғимлар ва резервуарларнинг ичида тозалаш ёки таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин ва ишларни бажариш жараёнида ҳаво муҳити анализ қилиб турилиши шарт, бу анализлар зарарли моддалар энг кўп рухсат этилган концентрациядан ортиқ эмаслигини ва кислород етарлигини тасдиқлаши керак (О2 = ҳажм бўйича 20%). Зарарли моддалар концентрацияси энг кўп рухсат этилгандан ортиқ бўлса сиғимлар ва резервуарлар ичида ишларни шлангли газ ниқобида бажариш шарт.
Газ ниқобининг шланги мойбензин бардошли материалдан бўлиши шарт. Ҳавони мажбурий бериш йўқ бўлганда шланг узунлиги 15 m дан ортиқ бўлмаслиги, ҳавони мажбурий беришда эса — 40 m гача бўлиши шарт.
Ишлаганда қутқариш белбоғини қўллаш мажбурийдир.
486. Мазут хўжалигининг сиғимига одамларни нарвонсиз тушириш ман этилади. Сиғимида доимий ички нарвон йўқ бўлса, учқун ҳосил бўлишини олдини олиш учун металл билан қопланмаган кўчма ёғоч нарвонни қўллаш шарт.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling