Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


§ 12. Иссиқлик изоляциялаш ва қоплаш ишлари


Download 0.85 Mb.
bet16/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1


§ 12. Иссиқлик изоляциялаш ва қоплаш ишлари
300. Ишлаб турган ускуналарда иссиқлик изоляциялаш ишларини ўтказиш ман этилади, иссиқлик изоляциясини ҳимоя қатлами билан қоплаш ва кожухлаштириш ишлари бундан истисно.
Ускуналар ва конструкцияларда зангланишга қарши бўяш ва изоляциялаш ишлари КМК, ШНК, «ССБТ. Қурилиш зангланишга қарши ишлар. Хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.3.016, «ССБТ. Бўяш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.3.005 ва «Қурилишда хавфсизлик техникаси» КМК 3.01.02 талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
301. Изоляцияланиши керак бўлган ускуналарда ишлашни бошлашдан олдин буғланиш, оқиш йўқлиги, ҳамда ишлаб турган қўшни ускуналарнинг ишлаш режими турғунлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиш керак.
302. Ускуналар гидравлик ва пневматик синалиши даврида, шунингдек, синалаётган ускуналар ва қувурлар зонасида изоляциялаш ишларини ўтказиш ман этилади
303. Изоляция мастикасини резинали қўлқоплар ва ҳимояловчи кўзойнакларда суриш керак.
304. Минерал ва шиша пахтаси ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан ишлашни ҳимояловчи кўзойнаклар, чангга қарши респираторлар ва қалин матодан ишлаб чиқарилган қўлқопларда бажариш керак. Махсус кийимнинг енглари ва ёқаларининг тугмалари қадалган бўлиши керак. Енгларни шимариб ишлаш ман этилади. Шимлар этикларнинг устидан кийилиши керак.
Суюқ шиша, иссиқлик изоляцияси ва таркибига суюқ шиша кирган мастика кўринишидаги материаллар билан ишлаш, шунингдек, оҳак-асбоцементли, перлитли, вермикулитли қоришмалар ва мастикалардан фойдаланиб изоляция ва сувоқларни ўтқизиш ишлари резинали кислота ва ишқор бардошли қўлқоплар ва ҳимояловчи кўзойнакларда бажарилиши керак.
305. Стационар ёки кўчма циркуляр арра билан иссиқлик изоляцияси маҳсулотларни кесиш, улар қаттиқ маҳкамланган, тўсиқлар ўрнатилган ва тортиб олувчи вентиляция уланганда рухсат этилади. Арранинг айланиб турган дискига қўлларни яқинлаштириш ман этилади.
306. Стационар ва кўчма циркуляр арраларида ишлашга фақат ўқитилган ва йўриқнома берилган ишчиларга рухсат этилади.
Симларни қўллаб иссиқлик изоляциялаш ишлари бажарилаётганда изоляциянинг симли каркас ва симли мустаҳкамлаш деталларининг учлари қайрилган ва изоляция ёки сувоқ қатлами билан ёпилган бўлиши керак; симлар учини қайирмасдан қолдириш, ҳамда куйдирилмаган симни қўллаш ман этилади.
307. Тушириладиган изоляция материаллари баландлиги 1,2 m дан баланд бўлмаган тўпларга тахланиши керак. Сочиладиган материалларни фақат тўпнинг устидан олиш керак.
308. Изоляция материалларини юқорига етказиб бериш механизацияланган бўлиши керак.
Чангланадиган изоляция материаллари, минерал ёки шиша пахтаси ишлаш жойига контейнерлар ёки пакетларда, уларни чангланишига йўл қўйилмас шартларга риоя қилиб етказиб бериш керак.
309. Изоляция ва қопламалар қисмларга ажратилаётганда, қувурлар деворларига ва ускуналарга уриш ман этилади.
Изоляцияни ҳимояловчи кўзойнакларда ва фақат юқоридан пастга қараб қисмларга ажратиш керак.
Қисмларга ажратилаётган изоляция чанг чиқаришини олдини олиш учун уни намлаш керак.
310. Тунука ва стеклопластикларни бичишда ва кесишда, уларнинг ғадири ва ўткир қирралари билан қўлларни кесиб юборишдан эҳтиёт бўлиш керак.
Ишлаётган қайчиларнинг тиғи яқинида қўлларни тутиш ман этилади.
311. Изоляция материалларини пневматик узатишни бошлашдан олдин қоришмани пневматик узатиш қурилмаси созлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиш керак. Қурилманинг носоз элементлари билан, шунингдек, узатувчи ҳавонинг босимини кўрсатувчи манометрлар бўлмаса ёки улар носоз бўлганда ишлаш ман этлади.
Қоришма ёки мастика узатиладиган шлангларни қайириб эгиш ман этилади.
312. Қоришмаларни узатувчи қувурлар монтаж қилингандан кейин ва кейинчалик ҳар 3 ойда камида бир марта, ишчи босимдан 1,5 баравар ортиқ босим билан гидравлик синалиши керак. Синаш натижалари далолатнома билан расмийлаштиради ва техник паспортда қайд этилади.
313. Босим остидаги қоришма қувурларини таъмирлаш, шунингдек, уларнинг фланецли бирикмаларини тортиб қўйиш ман этилади.
314. Агар қоришма қувурларининг бирикмалари (туташлари) орқали ўтмай қолса, компрессорни тармоқдан узиш, носоз узелни қисмларга ажратиш ва ҳосил бўлган тиқинни олиб ташлаш керак. Қоришма қувурни тиқинни бартараф этиш мақсадида уриб чиқиш ман этилади.
315. Қориштиргич барабанини тозалаш учун рубильник узилиши ва қориштиргич электр двигателидан сақлагичлар олиб қўйилиши керак; рубильникда «Уланмасин одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгиси осиб қўйилиши керак.
Қориштиргич ишлаётганда унинг барабанига қўлларни тиқиш, шунингдек ҳаракат вақтида бу барабанни юксизлантириш ман этилади. Қориштирма қориштиргичнинг барабанлари ўлчамлари 70 х 70 mm дан ортиқ бўлмаган ҳимоя тўри билан ёпилган бўлиши керак.
Қориштиргичнинг юкланиш ковши учун чуқурчани тозалаш учун фақат ковш кўтарилган ҳолатда фиксация қилингандан кейин рухсат этилади. Кўтарилган ва фиксация қилинмаган ковш тагида ишчилар туриши ман этилади.
316. Қоришма қувури пуфланаётганда ва тозаланаётганда ҳимояловчи кўзойнагида ишлаш зарур.
Қориштиргични сиқилган ҳаво билан пуфлаш вақтида ушбу ишни бевосита бажараётганлардан ташқари барча ходимлар пуфлаш зонасидан камида 10 m масофагача чиқарилиши керак.
317. 1,3 m ва ундан юқорида жойлаштирилган ускуналарни изоляциялаш учун мазкур Қоидаларнинг III бобининг 6-параграфи талабларига мувофиқ ҳавозалар ўрнатилиши керак.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling