Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


§ 8. Ускуналарни дефектоскопия қилишда хавфсизлик чоралари


Download 0.85 Mb.
bet13/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1


§ 8. Ускуналарни дефектоскопия қилишда хавфсизлик чоралари
252. Дефектоскопия бўйича ишларга, ишларни хавфсиз олиб бориш ва шахсий гигиена қоидалари бўйича ўқитилган ва «Билимлари текширилиши ҳақидаги гувоҳномада» ушбу ишларни бажаришга ҳуқуқи борлиги тўғрисида белгига эга бўлган шахсларга рухсат этилади.
253. Радиоизотопли дефектоскоплардан фойдаланиб бажариладиган барча турдаги ишлар радиоизотопли дефектоскопия бўйича санитария меъёрлари талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
§ 9. Ер остидаги иншоотларда ва резервуарларда ишлаш
254. Барча ер остидаги иншоотларда ишлашга рухсат беришдан олдин бевосита иш зонасидаги ҳавонинг таркибида энг кўп бўлиш эҳтимолига эга бўлган зарарли моддаларнинг борлиги текширилиши шарт.
Ер остидаги газ қувурларининг яқинида (ундан икки томонга 15 m гача масофада) жойлашган ер остидаги иншоотлар учун текшириш муддатлари, уларга хизмат кўрсатиш ва уларга одамларни тушириш тартиби корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йўриқнома билан белгиланган бўлиши шарт.
Газ қувурига ёндош бўлган иншоотларнинг бирида газ борлиги аниқланса, уларни шамоллатиш чоралари кўрилиши шарт. Шу билан бирга, қўшимча равишда, газ қувуридан 50 m радиус масофадаги ер остидаги қолган иншоотларда газ мавжудлиги текширилиши шарт.
255. Ер остидаги иншоотларда тез-тез учраб турадиган портлаш хавфи бўлган ва зарарли газларнинг тавсифлари мазкур Қоидаларнинг 10-иловасида келтирилган.
256. Ҳар бир цехда (районда, участкада) газ хавфи бор ер ости иншоотларининг рўйхати цех (район, участка) ходимларига маълум қилинади. Рўйхат цехда (районда, участкада) кўринадиган жойга осиб қўйилиши шарт.
Барча ер остидаги газ хавфи бор иншоотлар технологик схемада ва маршрут картасида белгиланган бўлиши шарт. Газ хавфи бор ер остидаги иншоотларнинг люклари бўялган бўлиши шарт (люкнинг иккинчи қопқоғини ёки унинг цилиндрли қисмини сариқ рангга бўяш тавсия этилади).
257. Ер остидаги иншоотнинг ёки резервуарнинг ҳавосида энг кўп бўлиши эҳтимолига эга бўлган зарарли моддалар борлигини газоанализатор асбоби билан аниқлаш керак. Ҳаво намунасини ер остидаги иншоотга ёки резервуарга тушириладиган шланг ёрдамида олиш керак.
Ер остидаги иншоотнинг ёки резервуарнинг ҳавосида кислород етарлиги эканлигини аниқлаш учун газдан хавфсиз бўлган бензинли ЛБВК лампасини қўллашга рухсат этилади. ЛБВК лампаси билан ишлаш завод йўриқномаси бўйича амалга оширилади.
258. Ҳаво намуналарини ер остидаги иншоот ёки резервуарларнинг энг ёмон вентиляцияланадиган юқори ва пастки қисмларидан олиш керак. Намуна юқори зонадан олинаётганда шланг учини ичкарига 20—30 cm масофага тушириш керак. Бу ҳолда ҳаводан зичлиги кам бўлган зарарли моддалар мавжудлигини аниқлаш мумкин. Ҳаводан оғир бўлган зарарли моддалар мавжудлигини аниқлаш учун ер остидаги иншоотнинг пастки зонасидан ҳаво намунасини олиш керак, бунинг учун шлангнинг учи полдан (тупроқдан) дан ортиқ бўлмаган масофага туширилиши керак.
259. Ҳаво намунасини олиш учун ер остидаги иншоотлар ва резервуарларга тушиш ман этилади.
260. Ер остидаги иншоотда ва резервуарда иш бошлашдан олдин ва иш давомида уларни табиий ва мажбурий шамоллатилишини таъминлаш шарт.
Камералар ва каналларни табиий шамоллатиш камида иккита люкни очиш, ҳамда уларнинг олдида ҳаво оқимини йўналтирувчи махсус тўсиқларни ўрнатиш билан ташкил қилинади.
Ер остидаги иншоотда ва резервуарнинг ҳавосида зарарли моддалар мавжудлигида ёки улардаги ҳаво ҳарорати 33°С дан юқори бўлганда, мажбурий шамоллатиш амалга оширилиши керак.
Мажбурий шамоллатиш кўчма вентилятор ёки компрессор билан ер остидаги иншоот ва резервуарлардаги ҳавони 10 — 15 min давомида тўлиқ алмаштириш йўли билан таъминланиши мумкин. Ер остидаги иншоотга туширилган вентиляторнинг шланги пол сатҳигача 25 — 30 cm га етмаслиги керак.
Агар табиий ва мажбурий шамоллатиш зарарли моддаларни тўлиқ чиқариб ташлашни таъминламаса, ер остидаги иншоотга ёки резервуарга фақат шлангли газ ниқобида тушишга рухсат берилади.
261. Ер остидаги иншоотни ёки резервуарни кислород билан шамоллатиш ман этилади.
262. Транспорт юрадиган йўл қисмида жойлашган ер остидаги иншоотларнинг очиқ люкларидан камида 10 — 15 m масофада транспорт ҳаракат қиладиган иккала томонга огоҳлантирувчи белги ўрнатилиши шарт. Аҳоли турадиган пунктлардан ташқарида, иш ўтказилаётган жойдан 50 m дан кам бўлмаган масофада, транспорт ҳаракат қилаётган томонда қўшимча огоҳлантирувчи йўл белгиси ўрнатилади. Иш бажарилаётган жой тўсиб қўйилган бўлиши шарт. Сутканинг қоронғи вақтида ва кўриниш шароити етарли бўлмаганда, огоҳлантирувчи йўл белгилари, шунингдек иш бажарилаётган жой ёнидаги тўсиқлар 42 Vдан юқори бўлмаган кучланишли лампалар билан ёритилган бўлиши шарт. Тўсилган зона қиш вақтида қордан ва муздан тозаланган ҳамда устидан қум сепилган бўлиши шарт.
263. Ер остидаги иншоотларда ва резервуарларда ишлашга ходимларга рухсат беришдан олдин, улар орқали газ, кислота ва бошқа агрессив моддалар тушиши эҳтимоли бор қувурлар узилган бўлиши шарт ва уларнинг фланецли бирикмаларида тиқинлар ўрнатилиши, ёпилган беркитувчи арматураларда эса «Очилмасин — одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши керак.
Ер остидаги иншоотни ёки резервуарни, улар орқали сув, буғ, мазут ва ҳоказолар тушиши эҳтимоли бор қувурлардан узиб қўйиш мазкур Қоидаларнинг 11-иловасини 1-бандига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
264. Ер остидаги иншоотни ёки резервуарнинг люкини очишда шамол томонида (шамолга орқа томон билан) туриш керак.
265. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда бўлиш вақтини, шунингдек дам олиш (ундан чиқиш) вақти давомийлигини иш шароити ва характерига боғлиқ ҳолда наряд берувчи шахс белгилайди, буни наряднинг «Алоҳида шартлар» қаторида кўрсатиб қўяди.
266. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда (ёқилғи ва мойлар сақланиши учун резервуарлардан ташқари) ҳаво ҳарорати 33оС дан юқори бўлганда алоҳида вазиятларда (аварияларда, агар у одамлар ҳаётига, ускуналарнинг бузилишига ва бошқаларга хатарли бўлса), иш раҳбари рухсати билан ва унинг бевосита раҳбарлигида ходимларнинг куйишини олдини олиш учун зарур чоралар кўрилиши билан рухсат берилади.
Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда ҳаво ҳарорати 33 °С дан юқори бўлганда иссиқ махсус кийимда ишлаш керак. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда суюқ муҳит мавжуд бўлганда резинали пойабзалдан фойдаланиш зарур.
267. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда сув сатҳи 200 mm дан юқори бўлса (пол сатҳидан), шунингдек сув ҳарорати 45 °С дан юқори бўлса, уларда ишлаш ман этилади.
268. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда ишлаш учун, шунингдек даврий кўриб чиқиш учун йўриқнома олган бригада тайинланган бўлиши шарт, унинг таркибида камида 3 киши бўлиши шарт, улардан икки киши люк олдида туриши ва ишлаётганнинг ҳолати ва шлангли газ ниқобининг ҳаво олувчи патрубкасини назорат қилиб туришлари шарт. Бегона шахсларга иш жойига яқинлашиш ман этилади.
269. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда одам бор бўлганда, кузатиб турувчилар ер остидаги иншоот ёки резервуар люки олдидан кетиб қолишга ва бошқа ишларга алахсишга ҳақлари йўқ.
Катта узунликка ёки чуқурликка эга бўлган ер остидаги иншоотда ишлаётганни кўз билан кузатиб туришнинг иложи бўлмаса, у билан қабул қилинган сигналлар (мазкур Қоидаларнинг 274-бандига қаранг) ёки телефон ёрдамида алоқа ташкил этилган бўлиши шарт.
Агар ишлаб турган одам ўзини ёмон ҳис қилиб қолган бўлса, у ишни тўхтатиши ва юзага чиқиши шарт, бунда кузатувчи яқинда турган ходимларни жалб қилиб унга ёрдам бериши шарт.
Агар жабрланганнинг олдига тушиш зарур бўлса, кузатувчилардан бири юқорида қолган бошқа кузатувчига қутқариш арқонининг бир учини бериш билан газ ниқобини ва қутқариш камарини кийиши шарт.
270. Ишни бошлашдан олдин газ ниқоби ва шланглар созлигини текшириш зарур.
Ҳавони мажбурий берувчи газ ниқобида, шунингдек ҳаво пуфлагичи ва уларнинг юритмалари ишга яроқлиги текширилиши шарт.
Газ ниқоби ва шлангнинг герметиклиги газ ниқоби кийилган ҳолатда шланг учини қўл билан қисиш йўли билан текширилади. Агар бу ҳолатда нафас олишнинг иложиси бўлмаса, демак газ ниқоби соз ҳолда.
271. Ер остидаги иншоотга ёки резервуарга тушишдан олдин, газ ниқоби маскасининг нафас олиш клапанига ҳавони олиб келувчи гофрланган шланг белдаги камарга мустаҳкамланган бўлиши шарт.
Газ ниқобининг ҳаво олувчи патрубкалари зарарли моддалар чиқаётган ёки чиқиши мумкин бўлган жойдан шамол келаётган томонида жойлаштирилган бўлиши керак ва шундай мустаҳкамланган бўлиши керакки, унда тупроқ юзасидан чанг сўрилиши истисно бўлиши шарт. Вентилятор ёрдамида ҳавони бериш имконияти бўлмаганда, шланг узунлиги 15 m дан ортиқ бўлмаслиги шарт. Шланг кескин эгилишларга эга бўлмаслиги ёки бирон-нарса билан қисилмаслиги шарт.
272. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда ҳавони анализ қилиш портлашдан ҳимояланган турдаги газанализаторини қўллаш билан ўтказилиши шарт, улар йўқ бўлганда эса - ҳаво намунасини олиш ва уни иншоот ёки резервуардан ташқарида анализ қилиш шарт.
273. Ер остидаги иншоотларда ёки резервуар ичида ишлаганда қутқариш камарлари ва арқонларини қўллаш мажбурийдир.
Қутқариш камарларида орқа томондан елка камарлари ва уларнинг кесишишида қутқариш камарини боғлаш учун ҳалқа бўлиши шарт. Камар шундай мосланиши керакки, бунда ҳалқа одам курагидан паст бўлмаган жойда жойлашсин. Елка камарларисиз бел камарларини қўллаш ман этилади. Қутқариш арқонининг бошқа учи кузатувчининг қўлида бўлиши шарт.
274. Газ хавфли ер остидаги иншоотда ёки резервуарда ишлаётган ва кузатувчи орасида алоқа боғлаш учун қуйидаги сигнализация қўлланилади:
иншоотда ишлаётган одам қутқариш арқонини бир марта тортиб қўйса бу «Шланг ва арқонни торт» дегани бўлади. Бунда тортишни, кузатувчи томонидан сигнал (бир тортиб қўйиш) берилганидан ва ер остидаги газ хавфли иншоот ёки резервуардан бир тортиш жавоб олингандан сўнг бошлаш мумкин. Агар жавоб қайтиб келмаса, унда фақат шланг ва арқонни эмас, балки ишлаб турган одамни ҳам тортиб чиқаришни бошлаш керак, чунки бир тортиш у йиқилганида содир бўлиши мумкин;
икки марта тортиш «Шланг ва арқонни тушир» деган сигнални билдиради. Бундай сигнални газхавфли ер остидаги иншоотда ёки резервуарда ишлаётган одам, унга жойдан-жойга ўтиш зарур бўлганда беради;
уч марта тортиш «Ҳамма нарса жойида» деганни билдиради.
Арқон ва шлангни ер остидаги иншоотда ёки резервуарда туриб ишлаётган тортади, шунинг учун кузатувчи арқон ва шлангни жойдан-жойга силжишига халақит бермаслигига ва тушиб кетишга йўл қўймасдан ушлаб туриши шарт. Ишлаб турган одам ҳаракатни тўхтатганда, у уч марта тортиш билан сигнал бериши керак, бу «Ҳамма нарса жойида» деганни билдиради. Кузатиб турувчи арқон ва шланг ҳаракати тўхтаганда сигнал олмагандан кейин, ишлаб тургандан бир тортиб қўйиш билан савол бериши керак, бунга у арқонни уч марта тортилиши билан жавоб олиши шарт;
кузатувчи томонидан қутқариш арқонини бир неча марта қайта тортилиши, газхавфли ер остидаги иншоотда ёки резервуарда ишлаётган одам люк олдига келиши ёки юқорига кўтарилиши кераклигини англатади. Резервуар ичида ишлаб турган берган худди шундай сигналлар уни тортиб олишни талаб қилаётганини белгилайди.
275. Кузатиб турувчилар шамол томонида жойлашиши, ишлаб турган ишчининг аҳволидан вақти-вақти билан хабар олиб туришлари ва унинг сигналлари бўйича қутқариш арқони ва шлангни тушириши ёки ташқарига тортишлари шарт.
276. Агар, шамоллатишга қарамасдан, асбоб зарарли моддалар мавжудлигини қайд этса, унда зарарли моддалар келиб туриши бартараф этилишига қадар ва қайта текшириш билан улар йўқлигини тасдиқланишига қадар ер ости иншоотида ишлаш ман этилади.
Кучайтирилган шамоллатиш билан ер остидаги иншоотда зарарли моддалар келиб туришини бартараф этиш мумкин бўлмаса, унга фақат шлангли газ ниқобида ва мазкур Қоидаларнинг 104-банди талабларига риоя қилган ҳолда тушиш ва ишлаш лозим. Газ хавфли ишлар Ўзбекистон Республикасининг газ хўжапигида хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.
277. Ер ости люкларини бевосита қўллар билан, гайка калитлари ва бунинг учун мўлжалланмаган бошқа нарсалар билан очиш ва ёпиш ман этилади; бунинг учун узунлиги 500 mm дан кам бўлмаган махсус илгаклардан фойдаланиш шарт.
278. Иш тугатилгандан кейин люкларни ёпишдан олдин, иш раҳбари ва иш боши ер остидаги иншоотда ёки резервуарда бехосдан ишчилардан кимдир ёки материаллар, асбоблар ва бошқа нарсалар қолиб кетмагани тўғрисида ишонч ҳосил қилишлари шарт. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда иш тугатилганидан кейин люкларни очиқ қолдириш ман этилади.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling