Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
§ 6. Баландликда, ҳавозада, тўшамада ва бошқа мосламаларда туриб ишлаш
Download 0.85 Mb.
|
116 01.06.2009-1
§ 6. Баландликда, ҳавозада, тўшамада ва бошқа мосламаларда туриб ишлаш 218. Ҳавозалар, тўшамалар ва бошқа мосламалар «Асбоб ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизлик қоидалари» ва КМК 3.01.02 «Қурилишда хавфсизлик техникаси», ГОСТ 27321 «Қурилиш-монтаж ишлари учун устунли тиркалган ҳавозалар», ГОСТ 24258 «Тўшама воситалари. Умумий техник талаблар»га мувофиқ бўлишлари шарт. 219. Баландликда ишлаш учун мўлжалланган ҳавозалар, тўшамалар ва бошқа мосламалар инвентарли бўлиши ва намунавий лойиҳалар бўйича тайёрланиши шарт. Инвентар ҳавозалар, тўшамалар ва кажавалар ишлаб чиқарган заводнинг (корхонанинг) паспортига эга бўлиши шарт. Ноинвентар ҳавозалар алоҳида вазиятларда ва уларнинг турғунлиги, шунингдек уларнинг барча асосий элементларининг мустаҳкамлигига ҳисоблар мавжудлигида индивидуал лойиҳа бўйича қурилиши мумкин. Лойиҳада хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича муҳандис-инспекторнинг имзоси бўлиши шарт. Ҳавозалар лойиҳаси уни ишлаб чиққан корхона ёки ташкилотнинг бош муҳандиси, шунингдек уни ишлаб чиқаришга берган корхона ёки ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак. 220. Ҳавозалар ва тўшамалар қисмларга ажратиладиган металлдан ва ёғочдан бажарилиши мумкин. Қизиган юзалар ёки ускуналар элементлари ёнида ҳавоза ва тўшамаларни қуриш зарур бўлганда, ҳавозаларнинг ёғоч қисмлари ёнишдан ҳимояланган бўлиши шарт. 221. Ҳавозалар, тўшамалар ва юк кўтариш майдончаларга қўйиладиган юклама лойиҳа (паспорт) бўйича белгиланганидан ортиқ бўлмаслиги шарт. Ҳавозалар ва тўшамаларда йўл қўйиладиган юклама кўрсатилган плакатлар ва уни жойлаштириш схемалари бўлиши шарт. Тўшамаларда одамларнинг бир жойда тўпланиб туришига йўл қўйилмайди. Ҳавозаларга қўшимча юкламалар (материалларни кўтариш учун машиналардан, юк кўтарувчи майдончалардан ва б.) тушириш зарур бўлган ҳолларда, уларнинг конструкциясида ушбу юкламалар ҳисобга олиниши шарт. 222. Ҳавозалар ва тўшамалардаги ёпмалар уларнинг кўндаланг рейкаларига маҳкамланган бўлиши керак. Ҳавозалар ва тўшамаларнинг ёпмалари ер ёки том сатҳидан 1,3 m ва ундан юқорида жойлашган бўлса, улар иш тўшамасидан камида 1,1 m баландликда мустаҳкамланган қўл ушлагич, бир горизонтал оралиқ элементли ва баландлиги камида 15 cm бўлган борт тахтасидан иборат устун ва панжарали тўсиқларга эга бўлиши, тахталар ўртасидаги оралиқ 5 mm дан кўп бўлмаслиги шарт. Ҳавозаларнинг ва тўшамаларнинг зиналари ва қопламалари вақти-вақти билан иш вақтида ва ҳар куни иш тугагандан кейин ахлатлардан, қиш вақтида қордан ва муздан тозаланиши ва зарур бўлганда уларга қум сепилиши керак. 223. Демонтаж қилинаётган ускуналарнинг қисмларини (қувурлар, қоплама қисмлари, изоляция ва б.) ва ахлатларни тепадан ташлаб юбориш ман этилади. Ускуналарнинг демонтаж қилинган қисмлари ва ахлатларни ёпиқ қутиларда ва контейнерларда механизацияланган усул билан ёки ёпиқ тарновлардан чиқариб ташлаш керак. 224. Баландлиги 4 m ва ундан юқори бўлган ҳавозалар фақат уларни комиссия томонидан қабул қилиниб, далолатнома расмийлаштирилганидан кейин эксплуатацияга қабул қилинади. Агар, таъмирлашни пудратчи ташкилот ўзи қурган ҳавозада бажарадиган бўлса, уларни пудратчи ташкилот буйруғи билан тайинланган комиссия эксплуатацияга қабул қилади. Бундай вазиятда комиссияга пудратчи ташкилотнинг муҳандис-техник ходими раҳбарлик қилади. Ҳавоза энергетика корхонаси томонидан ёки унинг буюртмаси бўйича пудратчи ташкилотлардан бири томонидан қурилган бўлса, унда ҳавозани корхона бўйича буйруқ билан тайинланган ва энергетика корхонасининг муҳандис-техник ходими раҳбарлик қиладиган комиссия эксплуатацияга қабул қилади. Комиссия таркибига, шунингдек ходимлари ушбу ҳавозада ишлайдиган бошқа пудратчи таъмирловчи ташкилотларнинг вакиллари ҳам киритилади. Ҳавозаларни қабул қилиш далолатномаларини ҳавозаларни эксплуатацияга қабул қилаётган ташкилотнинг бош муҳандиси тасдиқлайди. Далолатнома умумий наряд (наряд) бўйича иш раҳбарида сақланади. Пудратчи-таъмирловчи ташкилот томонидан ўз эҳтиёжлари учун қурилган ҳавозаларни қабул қилиш далолатномасини ушбу ташкилотнинг участка (цех) бошлиғи томонидан тасдиқланишига рухсат берилади. Далолатнома тасдиқланишига қадар ҳавозаларда ишлаш ман этилади. 225. Ҳавозаларда бир нечта ташкилотлар ишлаганда, уларнинг ҳолати учун ҳавозаларни эксплуатацияга қабул қилган ташкилот жавобгарлик қилади. 226. Баландлиги 4 m гача бўлган ҳавозалар ва тўшамалар фақат уларни иш раҳбари қабул қилгандан кейин ва шакли мазкур Қоидаларнинг 9-иловасида кўрсатилган «Ҳавозалар ва тўшамаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш журналида» ёзиб қўйилганидан кейин эксплуатацияга қабул қилишга рухсат этилади. 227. Ҳавозаларда бир ой ва ундан ортиқ вақт ишланмаганда, шунингдек ёмғир ёққандан кейин, ёки йилнинг совуқ даврида ҳаво исигандан кейин, унинг асоси деформацияланганда улар тузатилиши ва қайта қабул қилиниши шарт. 228. Эксплуатация қилиш жараёнида ҳавозалар ҳар куни ишлар раҳбари томонидан кўриб чиқилиши ва натижалари кўриб чиқиш журналида ёзиб қўйилиши шарт. Нарядлар ёки оралиқ нарядлар бўйича бир нечта пудратчи ташкилотлар ҳавозаларда ишлаганда, наряд ёки оралиқ наряди бўйича ҳар бир иш раҳбари ҳар куни ҳавозаларни кўриб чиқиши ва натижаларни кўриб чиқиш журналида ёзиб қўйиши шарт. Журнал умумий наряд (наряд) бўйича иш раҳбарида сақланиши шарт. 229. Тасодифий тагликларда (яшиклар, бочкалар ва б.) туриб ишлаш ман этилади. 230. Қисқа муддатли ишлар бажарилиши зарур бўлганда (такелаж қурилмаларини осиш ва ш.ў.) пол сатҳидан (иш майдончасидан) 1,3 m баландликда ва ундан юқорида ишлар тўшамасиз бажарилаётганда сақлаш камарини қўллаш мажбурийдир. Ишчиларга қаердан чиқиш, сақлаш камарининг карабинларини қаерга илиш тўғрисида йўриқнома берилиши шарт. Сақлаш камарларида кейинги синаш санаси кўрсатилган ёрлиқ бўлиши шарт. Синаш тўғрисида белги бўлмаса, синаш муддати ўтиб кетган бўлса ёки кўриб чиқилаётганда нуқсон борлиги аниқланса, сақлаш камаридан фойдаланиш ман этилади. 231. Кран илгагига осиб қўйилган юкни ҳавозаларга урилишининг олдини олиш учун, ҳавозанинг бевосита олдида стрела қайилиши билан бир вақтда юкни кўтариш (тушириш) ман этилади. Юкни кўтариш ва тўшамага туширишни минимал тезликда, равон, турткиларсиз амалга ошириш шарт. 232. Ҳавозаларни йиғиш ва қисмларга ажратиш наряд бўйича иш бошининг раҳбарлиги ва кузатуви остида бажарилиши шарт, бунда ишларни бажариш лойиҳасида назарда тутилган кетма-кетликка риоя қилиниши шарт. Ҳавозаларни йиғишда ва қисмларга ажратишда наряд бўйича иш раҳбари томонидан иштирок этувчи ишчиларга ишларни олиб бориш усули ва кетма-кетлиги, ҳамда хавфсизлик чоралари тўғрисида йўриқнома берилиши шарт. Ҳавозалар ва тўшамалар ўрнатилаётган ва қисмларга ажратилаётган жойга бегона шахсларнинг кириши ман этилиши шарт. 233. Баландликда ишлар бажарилаётган вақтда пастда ўтиш ман этилган ва хавфли зона тўсилган бўлиши шарт. Панжарали майдончада ишлаётганда, улардан асбоблар ва материаллар тушиб кетишининг олдини олиш учун ўтиш жойларида зич тахтали қоплама ёпилган бўлиши шарт. 234. Вертикал бўйича ишлар биргаликда бажариладиган бўлса, пастда жойлаштирилган иш жойлари тегишли ҳимоя қурилмалари (тўшамалар, тўрлар, тўсқичлар) билан жиҳозланган бўлишлари шарт, улар вертикал бўйича юқорида жойлашган иш жойидан 6 m дан ортиқ бўлмаган масофада ўрнатилиши шарт. Баландлиги 6 m ва ундан юқори бўлган ҳавозаларда иш бажарилаётганда камида икки тўшама бўлиши керак: ишчи (юқори) ва ҳимояловчи (пастки), бино ва иншоотларга тиралган ҳавозалардаги ҳар бир жой, булардан ташқари, иш тўшамасидан баландлиги бўйича 2 m дан ортиқ масофада жойлашган тўшама билан юқоридан ҳимояланган бўлиши керак. 235. Металл ҳавозалардан 5 m дан кам масофада жойлаштирилган электр симлари, ҳавозалар ўрнатилиши ва қисмларга ажратилиши вақтида токсизлантирилган ва ерга уланган ёки қобиққа киритилган ёки демонтаж қилинган бўлиши шарт. 236. Вақтинча иш бажарилмаётган ҳавозалар ва тўшамалар ишга яроқли ҳолда сақланиши керак. 237. Юқоридаги ишларни мустақил бажаришга, ёши 18 дан кам бўлмаган, соғлиғига тўғри келадиган, юқорида ишлаш бўйича камида 1 йил иш стажига эга бўлган ва учинчи тариф разрядидан кам бўлмаган тариф разрядига эга шахсларга (ишчилар ва муҳандис-техник ходимларга) рухсат этилади. Биринчи марта юқорида ишлашга рухсат берилган ишчилар 1 йил мобайнида корхона раҳбарининг буйруғи билан тайинланган тажрибали ишчиларнинг бевосита назорати остида ишлаши керак. 238. Баландлиги 4 m гача бўлган кичик ҳажмли ва қисқа муддатли ишлар «Қурилиш-монтаж ишлари учун устунли тирама ҳавозалар» ГОСТ 27321 талабларига мос бўлган нарвонлардан ва қўш оёқли нарвонлардан бажарилиши мумкин. 239. Кўчма тирама нарвонларда ва қўш оёқли нарвонларда туриб пайвандлаш ишларини, электр ва пневматик асбобларни қўллаш билан ишларни бажариш, шунингдек қурилиш-монтаж пистолетлари билан ишлаш ман этилади. Бундай ишларни бажариш учун панжара билан ўралган юқорисида майдончали ҳавозалар ёки қўш оёқли нарвонларни қўллаш керак. 240. Тирама нарвон бўйлаб юкни кўтариш ва тушириш ва унда асбобларни қолдириш ман этилади. 241. Транспорт воситалари ёки одамлар тез-тез ўтиб турадиган жойларда тирама нарвонда туриб ишлаганда, учида махсус учликлар борлигига қарамай тасодифан итариб юборилиши оқибатида йиқилиб тушишининг олдини олиш учун нарвон ўрнатилган жойни тўсиш ёки қўриқлаб туриш керак. Нарвон силлиқ плиткали полда ўрнатилганда, уни мустаҳкамлаш имкони бўлмаган вазиятда, нарвоннинг асосида уни турғун ҳолатда ушлаб туриш учун каска кийган ишчи туриши керак. Бошқа вазиятларда нарвонни пастда туриб қўл билан ушлаб туриш ман этилади. Нарвон зинапояларида бир кишидан ортиқ одам туриши ман этилади. 242. Одамларни кўтариш учун осма ва кўчма ҳавозалар ва кажаваларни, фақат улар синалгандан кейин эксплуатация қилишга рухсат берилади. 243. Кўчма ҳавозалар ва кажаваларни кўтариш ва тушириш учун хизмат қиладиган лебедкалар «Юк кўтарувчи кранларни тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари» талабларига мувофиқ бўлишлари керак. 244. Трослар (канатлар) кажавага ёки кўчма ҳавозаларга ва лебедканинг барабанига бириктирилган жойларда маҳкам мустаҳкамланган бўлиши керак. Кажавалар ва кўчма ҳавозаларни кўтаришда тросларнинг ҳаракати эркин бўлиши керак. Тросларни чиқиб турган конструкцияларга ишқаланишига рухсат берилмайди. Лебедка ва кўчма ҳавозалардан туриб иш бажарилмаётган пайтда, улар ерга тушириб қўйилган бўлиши керак. Кажавалар ва ҳавозалар жойдан-жойга кўчирилганда тросни лебедка барабанига тўғри ўралишини назорат қилиб туриш керак. 245. Кажавалар ва кўчма ҳавозаларни кўтариш ва тушириш учун қўлланиладиган лебедкалар, пойдеворда мустаҳкамланган бўлиши ёки иккиланган ишчи юкламасида уларнинг турғунлигини таъминлаш учун балласт билан таъминланган бўлиши керак. Балласт лебедканинг рамасида маҳкам мустаҳкамланган бўлиши шарт. Лебедкаларга бегона одамларнинг яқин келиши ман этилади. 246. Осма кажавалар тўрт томондан баландлиги 1,2 m дан кам бўлмаган тўсиқ билан ўралган бўлиши керак. Кажава тўсиқларида эшик ўрнатиш ман этилади. 247. Ҳар куни ишни бошлашдан олдин кажавалар, кўчма ҳавозалар ва канатларнинг ҳолати текширилиши ва ишчи канатни узилиш имитацияси бўйича синов ўтказилиши шарт. 248. Осма ва кўчма ҳавозалар, кажавалар, нарвонлар ва бошқа мосламалар қабул қилишдаги ва даврий синовлардан ўтказилиши шарт. Қабул қилишдаги ва даврий синовлар ҳажми ва дастури норматив-техник ҳужжатларда белгиланиши шарт. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling