Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


§ 5. Оғирликларни кўтариш ва ташиш


Download 0.85 Mb.
bet10/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1


§ 5. Оғирликларни кўтариш ва ташиш
А. Оғирликларни механизациялашган усулда юклаш, тушириш ва жойдан-жойга кўчириш
190. Юкларни ортиш-тушириш ишларини мазкур параграф, ГОСТ 12.3.009 «ССБТ. Ортиш-тушириш ишлари. Хавфсизликнинг умумий талаблари», «Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари» ва ГОСТ 12.3.020 «ССБТ. Корхоналарда юкларни жойдан-жойга ташиш жараёнлари. Хавфсизликнинг умумий қоидалари» талабларига мувофиқ кўтарувчи транспорт ускуналари ва кичик механизация воситалари ёрдамида механизациялаштирилган усулда амалга оширилиши зарур.
Темир йўл ва автомобиль транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда юкларни ортиш-тушириш ишлари бажарилаётганда «Темир йўл транспортида юкларни ортиш-тушириш ишларида хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари» ва «Автомобиль транспортида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидаларга» риоя қилиш керак.
191. Қопламалар, таянчлар ва майдончалар устига, уларни кўтариб турувчи конструкциялари мустаҳкамлигини дастлабки ҳисоб-китобларсиз юкларни қўйиш ва уларни рухсат этилган юкламалардан ортиқ юклаш ман этилади.
Ушбу мақсадга мўлжалланмаган бинолар, иншоотлар, конструкцияларга, қувурларга юкларни осиб қўйиш ман этилади.
192. Траншеяларга қувурлар ва ускуналарнинг бошқа элементлари ҳамда арматуралар туширилаётганда, ускуналар ва қувурлар узеллари мустаҳкамланиб қўйилгунга қадар траншеяларда туриш ман этилади.
193. Экскаваторлар, кранлар, юкловчи механизмларни қўллаб юкларни ортиб-тушириш ишлари бажарилаётганда, ҳимоя тўсқичи билан жиҳозланмаган автомобиль кабинасида ҳайдовчи, ҳамда юкларни кузатувчи шахслар бўлиши ман этилади.
194. Грейферлар, кранлар ва машиналарнинг стреласи остида, темир йўллар ва механизмлар ва кранлар йўлларида, скрейперлар ҳаракат қилаётган районда, шунингдек кўчма ва стационар механизмлар (кранлар, ювувчи машиналар, тасмали конвейерлар ва б.) ишлаётганда уларнинг олдида заруриятсиз туриш ман этилади.
195. Электр узатиш ҳаво линиясининг қўриқлаш зонасида қурилиш машиналарида (стрелали юк кўтарувчи кранларда, экскаваторларда, юкловчи механизмларда ва б.) ишлашга фақат кучланиш олиб қўйилганда наряд бўйича ва ушбу линияни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг рухсати мавжуд бўлганда рухсат этилади.
Агар электр узатиш ҳаво линиясидан кучланишни олиб қўйишга имкон бўлмаса, қайд этилган машиналарда қўриқлов зонасида ишлашга қуйидаги шартлар билан рухсат этилади: қурилиш машиналари исталган ҳолатда турганда кўтарувчи ва тортиб чиқариладиган механизмларнинг вертикал юза қисмлари бўйлаб электр узатиш ҳаво линиясининг кучланиш остида бўлган энг яқин симнинг ерга бўлган проекцияси ўртасидаги масофа қуйидагилардан кам бўлмаслиги шарт:

Масофа, m

Кучланиш, kV

1,5

1 гача

2

1 — 20

4

35 — 110

5

220

9

500

Келтирилган масофалар ГОСТ12.2.013.0 «ССБТ. Дастакли электр машиналари. Хавфсизлик ва синашнинг умумий талаблари» ва КМК 3.01.02 — 00 «Қурилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»даги талабларга мос келади. Бу масофалар «Электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»да кўрсатилганлардан фарқланади, чунки уларда электротехник ходимлар томонидан иш бажарилиши ва электр қурилмаларнинг конструктив хусусиятлари ҳисобга олинган.
110 kV ва ундан юқори кучланиш остидаги электр узатиш ҳаво линиясининг бевосита симлари остида қурилиш машиналарининг ишлашига қуйидаги шартлар билан рухсат этилади — уларнинг кўтарувчи ва тортиб чиқариладиган қисмлари, шунингдек жойдан-жойга кўчирилаётган юкларнинг ҳар қандай ҳолатида улар билан энг яқин сим орасидаги масофа юқорида кўрсатилган тегишли кучланиш учун масофадан кам бўлмаслиги керак.
196. Вагонларни кўчиришни бошлашдан олдин, кўчиришга халақит бераётган кўприкчалар, ходалар ва бошқа мосламалар олиб қўйилган бўлиши, ишлаётганлар вагонлар кўчирилиши тўғрисида огоҳлантирилган бўлишлари шарт.
197. Электрлаштирилган темир йўлларда қандайдир ишларни бажариш учун вагонлар, цистерналар, юк ортилган платформалар, ярим вагонлар ва контейнерларнинг томига чиқиш контакт тармоғи узилиб ва у ерга уланмагунга қадар ман этилади.
198. Электрлаштирилган темир йўлнинг яқинида очиқ ҳаракатланувчи поездда юкларни ортиш-тушириш ишлари бажарилаётганда, ишлаётганлар ва улар фойдаланилаётган асбоблар, шунингдек ортилаётган (туширилаётган) юклар кучланиш остидаги контакт тармоғининг ток ўтказувчи қисмларига 2 mдан кам бўлмаган масофага яқин келмасликларини кузатиб туриш шарт.
Контакт тармоқларининг ток ўтказувчи қисмларидан 2-4 m масофада жойлаштирилган ҳаракат қилувчи поездда кучланиш олинмасдан ва контакт тармоғини ерга уламасдан ишлашга, фақат махсус ажратилган шахс кузатуви остида рухсат берилади.
4 m масофадан ортиқ жойда ишлаганда кузатиб туриш талаб қилинмайди.
Ёқилғи юкланган вагонлар ва цистерналардан, шунингдек кислота ва ишқорлар юкланган вагонлардан контакт тармоғи симлари остида юк тушириш ман этилади.
199. Автомобиль-самосвал, автомобиль-цистерна ва бошқа ихтисослаштирилган автомобиллар, ўзи юрувчи машиналар ва конструкцияси одамларни ташишга мосланмаган механизмларнинг кабинасидан ташқарида, шунингдек юк тиркамасида (ярим тиркамасида) ва юк ташувчи мотореллерларда одамларни ташиш ман этилади.
200. Барча турдаги транспорт воситалари ва механизмларнинг ҳайдовчилари (машинистлари) ким томонидан берилишидан қатъий назар «стоп» сигналини бажаришлари шарт.
201. Портловчи, ёнувчи, кучли таъсир қилувчи, заҳарли, осон алангаланувчи ва бошқа хавфли юкларни, шунингдек уларнинг зарарсизлантирилмаган тараларини ташиш «Йўл ҳаракати қоидалари» ва «Автомобиль тарнспортида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидаларга» мувофиқ амалга оширилиши шарт.
202. Цистерналардан кислоталар ва бошқа хавфли юкларни қуйиб олиш ёки уларни таралар билан тушириш мазкур Қоидаларнинг 17-иловасини 1-банди талабларига мувофиқ амалга оширилади.
203. Кислотали, ишқорли ва суюқ ёнмас химикатларнинг бутилларини мазкур Қоидаларнинг 53-банди талабларига мувофиқ саватчалар ёки ёғоч панжараларда ташиш зарур. Бутиллар автомобиль кузовида ўрнатилган ва зичлаб ёпилган бўлиши шарт.
Бутилли саватларни (ёки панжараларни) бирини-бири устида (икки қаторда) ташиш вақтида синишдан биринчи қаторни сақловчи мустаҳкам қистирмасиз ўрнатиш ман этилади.
Ёнувчи суюқликларни автомобилларда бутилларда, бидонларда, челакларда ва уларга ўхшаш идишларда ташиш ман этилади; бу мақсад учун пробкаси зич ёпиладиган металл тарадан фойдаланиш зарур.
204. Хавфли ва оғир вазнли юкларни ташиш, шунингдек транспорт воситасини ҳаракат қилиши, агар унинг ўлчамларидан бири (юк билан ёки юксиз) қуйидагилардан ортиқ бўлса: баландлиги бўйича йўл юзасидан 3,8 m, кенглиги бўйича — 2,5 m, узунлиги бўйича — 20 m бир тиркамали (ярим тиркамали) автопоезд учун, 24 m икки ва ундан ортиқ тиркамали автопоезд учун ёки юк транспорти воситаси габаритининг орқа нуқтасидан 2 m дан ортиқ чиқиб турган бўлса, «Ички Ишлар Бошқармаси. Йўл ҳаракати хавфсизлигининг Бош бошқармаси»дан рухсат олингандан сўнг амалга оширилади.
205. Юк ортувчи (авто ва электр юк ортувчи) механизмларни бошқаришга 18 дан ёш бўлмаган, юк ортувчи механизмларнинг тузилиши ва эксплуатация қилиниши бўйича ўқитилган ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлган шахсларга рухсат этилади. Электр юк ортувчи механизмларнинг ҳайдовчилари электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга эга бўлишлари шарт.
Юк ортувчиларни эксплуатация қилиниши ишлаб чиқарувчи завод йўриқномасига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
206. Оғирликларни механизациялашган усулда юклаш, тушириш ва жойдан -жойга кўчириш мазкур Қоидаларнинг 8-иловаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Б. Оғирликларни қўлда ортиш-тушириш ва жойдан-жойга кўчириш
207. Юкларни қўлда кўтаришда ва жойдан-жойга кўчиришда амалдаги қонунчилик билан ўрнатилган оғирликларни ташиш меъёрларига, яъни аёллар учун оғирликларни қўлда кўтаришга ва ташишга чегаравий рухсат этилган санитария меъёрлари ва ўсмирлар учун оғирликларни қўлда кўтаришга ва ташишга чегаравий рухсат этилган санитария меъёрларига (2006 йил 29 октябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат бош санитария шифокори томонидан 0115-01 ва 0116-01 рақамлари билан тасдиқланган) риоя қилиниши лозим.
208. Юкларни жойдан-жойга кўчириш йўлларини тоза ҳолатда сақлаш зарур; уларни ахлатлар ва нарсалар билан тўсиб қўйилишига йўл қўйилмайди.
209. Барча такелаж мосламаларидан (катоклар, кўприкчалар, замбилғалтак, канатлар ва б.), шунингдек ломлар, беллар ва бошқалардан фойдаланилганда ишларни бошлашдан олдин уларнинг ишга яроқлилигини текшириш зарур.
210. Ғилдираб кетадиган юкларни (қувурлар, бочкалар) автомашиналар ва платформаларга юклашда арқонлар билан ушлаб туриш билан бирга қияланган майдончалар ва ходачаларни қўллаш шарт.
211. Қияланган юза бўйича туширилаётган ёки кўтарилаётган юк остида туриш ман этилади. Хар доим ундан четда туриш керак.
212. Юкларни туширишда ва юклашда қўлланиладиган арқон, юк оғирлигини ҳисобга олган ҳолда танланиши керак. Юк тушириш тезлигини автомашина кузовида (платформада) турган ишчилар ростлаши шарт.
213. Бир вақтнинг ўзида автомашинадан ёки платформадан юкларни тушириш ва ундан олдин туширилган юкни олиб қўйиш (бошқа жойга кўчириш) ман этилади.
214. Тўлдирилган шиша бутилларни албатта икки ишчи ташиши шарт. Бутилни савати билан биргалиқда махсус ёғоч яшикларда ёки ўртасида чуқурчаси бор, атрофи ёғоч катак билан ўралган ва бутилнинг 2/3 қисми жойлашиши зарур бўлган махсус замбилда ташиш керак.
Қисқа масофаларга ва зиналар бўйича бутилни икки ишчига, олдиндан саватча таги ва дастаклари текширилгандан кейин рухсат этилади. Бутилни махсус аравачада ташишга рухсат этилади.
215. Ёғоч бочкаларни ерда думалатишда, уларни чамбараги ёнидан итариш керак; бочкани четидан тортишга рухсат этилмайди; оғир бочкаларни роликларда ёки катокларда жойдан-жойга кўчириш керак.
216. Ишлаб чиқариш хоналарида узун ўлчамли юкларни қўлда ташиш алоҳида вазиятларда ва кам ҳажмли ишларда рухсат этилади.
Узун ўлчамли юкларни махсус қисқич кўринишидаги ушлаб турадиган мосламалар ёрдамида ташиш керак.
Узун ўлчамли юкларни қўлда (елкада) ташиш бир ҳил бўйли бўлган бир неча ишчиларга рухсат этилади. Ташиш ва тушириш вақтида ишчилар юкнинг бир томонида бўлишлари керак.
Юкларни беллар дастагида, ломларда ва бошқаларда ташиш ман этилади.
217. Юкларни ортиш-тушириш ишлари сутканинг қоронғи вақтида бажарилаётганда барча иш жойлари белгиланган меъёрларга мувофиқ ёритилган бўлиши шарт.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling