Электр хавфсизлиги
Статик иш–одамнинг фазода тана, қо`л ва оёқларини о`згартирмаган ҳолда куч сарфлаб ишлашидир. Ақлий меҳнат
Download 0.79 Mb.
|
portal.guldu.uz-Ҳ
Статик иш–одамнинг фазода тана, қо`л ва оёқларини о`згартирмаган ҳолда куч сарфлаб ишлашидир.
Ақлий меҳнат. Ақлий меҳнат–инсоннинг ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш ва ижодий фаолият билан банд бо`лишидир. Унинг асосини, ма`лумотини идрок қилиш, қайта ишлаш ва қарорлар қабул қилишни ташкил етади. Ма`лумотни қабул қилиш асосан ко`риш ва ешитиш органлари томонидан амалга оширилади. Бунда диққат, хотира, интеллектуал фаолият сингари олий руҳий функциялар ишга солинади. Ортиқча зо`риқиш о`зига хос бажариладиган функцияларнинг бир хиллиги ва соддалиги (монотонлиги) айрим меҳнат қуролларининг хусусияти ҳисобланади. Ақлий фаолиятнинг ҳамма ҳолларида асаб тизими унинг марказий бо`лимларининг иштирок етиши асосий белги саналади. Аксарият ақлий меҳнатни бажарилиши мушак фаолиятининг пасайиши (гипокмезия) билан бирга о`тади. Ақлий меҳнат кучини синфлашда унинг қатор хусусиятлари ҳисобга олинади. Меҳнатнинг кучи, аввало диққат функциясига қандай талаблар қо`йилишига бог`лиқ. Бу айни вақтда кузатилиши лозим бо`лган муҳим ишлаб чиқариш об`ектларининг сони, вақт бирлигида келиб турадиган сигналлар миқдорига бог`лиқ шунингдек емоционал ешитиш ҳамда ко`риш зо`риқишининг олдини олишда меҳнатнинг бир ме`ёридаги даражаси муҳим аҳамиятга ега. Меҳнатнинг кучига, шунингдек навбат (смена) билан ишлаш режаси ҳам та`сир қилади, мунтазам равишда ерталабки сменада бажариладиган иш кам куч сарфланадиган меҳнат, иш сменаси о`згариб турадиган, жумладан тунда ишлаш жараёнини ко`п куч сарфланадиган меҳнат дейилади. Толиқиш. Ба`зан иш бажариш жараёнида организм иш қобилиятининг пасайиш ҳоллари содир бо`лиши мумкин, бу ҳолларга об`ектив равишда толиқиш деб баҳо берилади, суб`ектив равишда еса чарчаш сезгиси юзага келади. Толиқиш – иш қобилиятининг пасайишидир. У анча ог`ир ко`п иш талаб қиладиган ёки давомли меҳнатни бажариш мақсадида пайдо бо`ладиган ва меҳнат натижаларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ёмонлашуви билан ифодаланади. Вақт бирлигида (минут, соат) та`мирланадиган ёки бажариладиган операциялар сони миқдорий ко`рсаткич ҳисобланади. Толиққан организмда бир қанча о`зига хос физиологик силжишлар кузатилади. Толиқиш қайтувчан физиологик ҳолатдир. Бироқ иш қобилияти кейинги иш даври бошлангунгача қадар тикланмаса, толиқиши тобора кучайиб бориши ва о`та толиқиш босқичига о`тиши мумкин, бу иш қобилиятининг бирмунча барқарор пасайиши бо`либ, кейинчалик айрим ҳолларда касаллик ривожланишига олиб боради, хусусан бунда тананинг юқумли касалликларга чидами пасайиб кетади. Ортиқча толиқишга ҳиссиётга берилиши юзага келиб, бу юрак-томирлар патологияси ривожланишига сабаб бо`лиши мумкин. Толиқиш ишлаб чиқаришда шикастланишлар сонининг ошишига, меҳнат унумдорлигининг пасайишига, умумий ва касбга доир касалликларнинг ко`пайишига сабаб бо`лади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling