Электр хавфсизлиги


Атмосфера ҳавосининг заҳарли моддалар билан


Download 0.79 Mb.
bet19/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

Атмосфера ҳавосининг заҳарли моддалар билан
ифлосланиши ва унинг тозаланиши.


Режа:
1. Ишлаб чиқариш чанги ва уларни инсон организмига та`сири.
2. Корхоналарда заҳарли газларни ажралиб чиқиши ва уларга қарши кураш.


Ишлаб чиқариш чанги ва уларни инсон организмига та`сири.
Саноатда, транспортда, қишлоқ хо`жалигида ко`п ишлар ва жараёнлар чанг ҳосил бо`лиши, ажралиши билан амалга оширилади. Ҳар хил технологик жараёнларни бажаришда юзага келадиган ва ҳавода муаллақ ҳолатда бо`ладиган қаттиқ моддаларга ишлаб чиқариш чанги деб айтилади.
Кимёвий бирикмалар чанги заҳарли ҳисобланади. Масалан, нафтен кислоталари, амино-нитро бирикмалар чанги, олти ва уч валентли хром бирикмаси, шунингдек етиленмеркурхлорид, уран, бериллий, меркуран, ваннадий бирикмалари-аерозоллари организмга о`тгач, қорин, ичак ё`лида ва о`пкада касалланиш-заҳарланишларни ҳосил қилади.
Ишлаб чиқариш биноларида чанг ҳосил бо`лиши, уни организмга о`тишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида технологик тартибда чора-тадбирлар туркуми амалга оширилади. Масалан, қуруқ чангланувчи материалларни нам ёки паста ҳосил қилувчи ҳолатга, кукунларни донадор (таблетка) ко`ринишига алмаштирилади. Ускуналарнинг пишиқлиги, герметиклиги оширилади.
Агар чанг ажралиб чиқишини бартараф қилиш имконияти бо`лмаса, сувдан, намловчи моддалардан фойдаланилади. СҲунингдек, чанг ажралишини бутунлай ё`қотиш учун ҳаво алмаштириш тизими, якка тартибдаги ҳимоя мосламалари ишлатилади, санитария норма ва қоидаларига амал қилинади. Касаллик, заҳарланиш содир бо`лмаслиги учун чанг санитария нормасида белгиланган ё`л қо`йилиши мумкин бо`лган охирги даражадан ошиб кетмаслиги керак.
Чанглар асосан табиий ва сун`ий чангларга бо`линади.
Табиий чанглар – инсон та`сирисиз ҳосил бо`лади. Бундай чангларга шамол ва бо`ронлар та`сирида қум ва тупроқнинг еррозияланган қатламларининг ко`чиши, о`симлик ва ҳайвонот оламида, вулқонлар отилиши, бошқа ҳолларда пайдо бо`ладиган чангларни киритиш мумкин.
Аниқланишича, ҳар бир кубометр ҳаво таркибида чанг зарралари далалар ва бог`ларга нисбатан шаҳарларда 12 марта ко`проқ бо`лади. Бог`ли ҳудудларда еса чанг зарралари камроқ бо`лади.
Саноат корхоналари ва қурилишларда инсоннинг бевосита та`сири натижасида сун`ий чанглар ҳосил бо`лади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling