Электр хавфсизлиги


Саноат корхоналарини ёритишга қо`йиладиган асосий талаблар


Download 0.79 Mb.
bet27/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

Саноат корхоналарини ёритишга қо`йиладиган асосий талаблар
Саноат корхоналарида унумли иш шароитини ташкил қилиш ва ишчиларнинг иш шароитларини яхшилаш мақсадида ко`зни толиқишдан сақловчи ёритиш воситаларини ташкил қилиш саноат корхоналари олдига қо`йилган асосий санитар-гигиеник талабдир. Бундай шароит ташкил қилиш учун саноат корхоналарини ёритиш системаларига қуйидаги асосий талаблар қо`йилади:
1. Иш жойларини ёритиш санитар-гигиеник ме`ёрлар асосида иш категорияларига мослашган бо`лиши керак. Иш жойларини максимал ёритиш албатта иш шароитини яхшилашга олиб келади. Бунда иш олиб борилаётган обектнинг ко`риниши яхшиланади, бунинг натижасида иш унуми ортади. Ба`зи бир аниқ ишларни бажарганда ёритилишни 50 лк дан 1000 лк гача ошириш билан иш унумини 25%га ошганлиги ма`лум. Ко`з билан ко`риб ишлаш унчалик шарт бо`лмаган қо`полроқ ишларни бажарганда ҳам ёритилишни 50 лк дан 300 лк га ошириш иш унумини 5-7%га оширган. Аммо, ёритилиш ма`лум миқдорга етгандан кейин ундан кейинги ёритилишнинг оширилиши яхши натижа бермайди. СҲунинг учун ҳам иқтисодий самара берадиган ёритилишнинг оқилона вариантини танлаш зарур.
2. Иш олиб борилаётган юзага ва ко`зга ко`ринадиган атроф муҳитга ёруг`лик бир текис тушадиган бо`лиши керак. Чунки агар иш олиб борилаётган юзада ва атроф-муҳитда ялтироқ участкалар мавжуд бо`лса, унда ко`знинг уларга тушиши ва қайтиб иш зонасига қараганда ко`знинг жимирлашиши ва ма`лум вақт ко`никиши керак бо`лади. Бу еса ко`знинг тез чарчашига олиб келади.
3. Ишчи юзаларда кескин соялар бо`маслиги керак. Чунки иш юзасида кескин сояларнинг бо`лиши, айниқса у соялар ҳаракатланувчи бо`лса, бажарилаётган обектни ко`ринишини ёмонлаштиради, обект ко`зга ното`г`ри бо`либ ко`ринади ва бу ишнинг сифатини ҳамда унумдорлигини пасайишига олиб келади. Шунинг учун ҳам саноат корхоналари то`г`ри тушаётган офтоб нурларини соябонлар ва бошқа офтобга қарши воситалар билан то`сиши керак: чунки қуёш нурлари кескин соялар пайдо бо`лишига олиб келади.
4. Ишчи зоналарда то`г`ри ёки нур қайтиши та`сирида ҳосил бо`лаётган ялтираш бо`лмаслиги керак. Чунки иш зоналаридаги ялтираш ко`знинг ко`риш қобилиятини пасайтириб, ко`зни қамаштириши мумкин. Ялтироқ юзалар ёритиш асбобларининг юзаларида, нур қайтариш та`сирида ҳосил бо`ладиган ялтирашлар нур қайтариш коеффициенти катта бо`лган юзаларда вужудга келади. Ялтирашни камайтириш ёритиш асбобларининг нур тарқатиш бурчакларини танлаш ва нур қайтариш та`сирида ҳосил бо`ладиган ялтирашларни нур то`сиш ё`налишларини о`згартириш ҳисобига еришиш мумкин.
5. Ёритилиш миқдори вақт бо`йича о`згармас бо`лиши керак. Ёри-тилишнинг ко`пайиб-камайиши, агар у о`қтин-о`қтин ро`й берадиган бо`лса, ко`зга зарар келтиради. Чунки ко`з ёруг`лик о`згаришларига ко`никишига то`г`ри келади. Бу еса ко`знинг тез чарчашига олиб келади. Ёритилишнинг о`згармаслигига муқим о`згармас кучланишли манбалардан фойдаланиш ё`ли билан еришилиши мумкин.
6. Ёруг`лик нурларини оптимал ё`налиш билан ё`налтириш керак. Бунда ма`лум ҳолатларда деталнинг ички юзаларини ко`риш ва бошқа ҳолларда детал юзасидаги камчиликларни яхшироқ ко`риш имконияти туг`илади. Машинасозлик саноатида, масалан, расточка станог`и учун махсус оптик системага ега бо`лган ёритгичлардан фойдаланилади. Бу ёритгич ҳосил қилган нурини то`плаб, ишлов берилаётган деталнинг ички томонини ёритади. Бу то`планган нурли нуқта 3000 лк атрофида ёритишни та`минлайди ва дастгоҳни то`хтатмасдан детал сифатини аниқлаш имкониятини туг`диради.
7. Ёруг`ликнинг лозим бо`лган спектр таркибини танлаш зарур. Бу талаб материалларнинг рангини аниқ белгилаш зарур бо`лган ҳолларда муҳим рол о`йнайди.
8. Ёруг`лик қурилмалари қо`шимча хавф ва зарарликлар манбайи бо`лмаслиги керак. Шунинг учун ёритиш манбалари ажратадиган иссиқликни, товуш чиқаришини максимал камайтириш керак.
9. Ёритиш қурилмаси ишлатиш учун қулай, о`рнатиш осон ва иқтисодий самарадор бо`лиши керак.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling