Электр хавфсизлиги
Електромагнит майдонининг ме`ёрлари. Муҳофаза усуллари
Download 0.79 Mb.
|
portal.guldu.uz-Ҳ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лазер нурларидан сақланиш
Електромагнит майдонининг ме`ёрлари. Муҳофаза усуллари
Республикамизда ё`лга қо`йилган нурланишнинг рухсат етилган даражалари жуда кам бирликни ташкил қилади. Шунинг учун организм узоқ вақт нурланиш та`сирида бо`лган тақдирда ҳам ҳеч қандай о`згариш бо`лмаслиги мумкин. "Юқори, о`та юқори ва ҳаддан ташқари юқори частотадаги електромагнит майдонлари манбаларида ишлаганлар учун санитар ме`ёр ва қоидалар" қуйидагича рухсат етилган ме`ёр ва чегараларни белгилайди: иш жойларида електромагнит майдони радиочастота кучланиши електр таркиби бо`йича 100 кГс - 30 МГс частота диапазонида 20 ВГ`м. 30-300 МГс частота диапазонида 5 В/м дан ошмаслиги керак. Магнит таркиби бо`йича еса 100 кГс – 1,5 МГс частота диапазонида 5 В/м бо`лиши керак. О`та юқори частота, я`ни 30-300 000 МГс диапазонида иш куни давомида рухсат етиладиган максимал нурланиш оқим кучланиши 10 мк В/см² иш кунининг 2 соатидан ортиқ бо`лмаган вақтдаги нурланиш 100 мк В/см², 15-20 минутдан ошмаган вақтдаги нурланиш еса 1000 мк В/см² дан ошмаслиги керак. Бунда албатта муҳофаза ко`зойнаги тақилиши керак. Қолган иш вақти давомида нурланиш интенсивлиги 10 мк В/см² дан ошмаслиги керак. О`та юқори частота диапазонида касби нурланиш билан бог`ланмаган кишилар ва доимий яшовчилар учун нурланиш оқими зичлиги 1 мк В/см² дан ошмаслиги керак. Юқорида келтириб о`тилган формулаларни таҳлил қилиш, електромагнит майдонидан иш жойларини узоқроқ жойлаштириш ва електромагнит майдонлари оқимларини ё`налтирувчи антенналар билан иш жойлари орасидаги масофани узайтириш, генераторнинг нурланиш кучланишини камайтириш, иш жойлари билан нурланиш оқимлари узатилаётган антенналар орасига ютувчи ва қайтарувчи екранлар о`рнатиш, шунингдек шахсий муҳофаза аслаҳаларидан фойдаланиш иш жойларидаги електромагнит майдонларидан муҳофазаланишнинг асосий воситалари ҳисобланади. Лазер нурларидан сақланиш Оптик квант генератори "лазер" деб аталади. Лазер ҳозирги замон техникасининг енг юксак ютуқларидан бири бо`либ, ихтиро қилингандан кейинги о`н йил ичида жуда кенг тарқалиб кетди. Лазер асбоблари мураккаб пайвандлаш ишларида, жуда аниқ о`лчов ишларида, олмосли асбобларга ишлов беришда, бир квадрат сантиметр юзада олдинги усулларда олиниши мумкин бо`лган 50 чизиқ о`рнига 600 гача чизиқ чизиш мумкин бо`лган ноёб граверлик ишларида ва бошқа ко`пгина соҳаларда қо`лланилади. Лазер нурлари инсон организмига жуда зарарли та`сир ко`рсатиши мумкин. Шунинг учун унинг та`сирини камайтириш мақсадида санитария-гигиеник ме`ёрлари ва муҳофазаланиш чора-тадбирлари белгиланган. Лазер нурлари електромагнит то`лқинларининг ултрабинафша нуридан тортиб инфрақизил нурларигача бо`лган спектр соҳаларининг ҳаммасини о`з ичига олган оптик диапазонини қамраб олади. Лазернинг нурланиш оқими жуда кичкина оқим ё`налишидан иборат бо`лганлигидан оқим кучланиши зичлиги нурлантирилаётган юзага нисбатан жуда катта бо`лади. Лазер нурларининг кучланиш зичлиги 1011 - 1014 В/см² ни ташкил қилади. Ҳар қандай қаттиқ жисм 109 В/см² кучланишда буг`ланиб кетишини ҳисобга олсак, бунинг қандай кучланиш еканлигини тасаввур қилиш мумкин. Бундай катта кучдаги нур енергияси инсон организмига тушиб қолса биологик ҳужайраларни емириши ва инсон организмига ниҳоятда ог`ир та`сир ко`рсатиши мумкин. Лазер нурлари инсон юрак-қон айланиш системасини, марказий нерв системасини, ко`зни ва тери қисмларини жароҳатлаши мумкин. Шунингдек нурланиш қоннинг қуйилишига ёки парчаланишига, қаттиқ толиқишга, бош ог`риг`ига, уйқусизлик дардларига гирифтор қилади. Лазер енергиясининг бирламчи манбалари сифатида газ разрядли импулс лампаларидан, доимий ёнувчи лампалардан, СВCҲ лампаларидан фойдаланилади, буларни ишлатиш о`з навбатида ко`шимча ҳар хил хавф манбаи ҳисобланади. Лазер нурларининг инсон организмига та`сир даражаси ва характери нур ё`налиши, то`лқин узунлиги, нурланиш қуввати, импулс характери ва уларнинг частотасига бог`лиқ бо`лади. Лазер нурлари енергияси организм ҳужайраларида ютилиб, уларда иссиқлик ажрала бошлайди, ҳар хил ҳужайранинг енергия ютиш қобилияти ҳар хил. Ёг` ҳужайралари енергияни мутлақо ютмайди. Ко`з ҳужайраларида ёг`симон қават мутлақо ё`қ, шунинг учун лазер ко`з учун ниҳоятда хавфли. Шунинг учун О`збекистон Республикаси сог`лиқни сақлаш вазирлиги томонидан оптик квант генераторлари билан ишлаётган кишилар учун вақтинчалик санитария ме`ёрларини белгилашда ко`з қобиг`ининг интенсив нурлангандаги ё`л қо`йилиши мумкин бо`лган чегараси, шунингдек бирмунча нозик бо`лган ко`з қорачиг`и учун чегара миқдорлар белгиланган. Ё`л қо`йилиши мумкин бо`лган оқим зичлиги рубинли лазерлар учун 10-8-2; 10-8 ж/см², неодимли лазерлар учун 10-7 - 2; 10-7 ж/см² (буларнинг иккаласи импулсли режимга бог`лиқ) Гелий неон учун 10-6 ж/см² (узлуксиз режим) миқдорида белгиланган. Лазер нурларидан сақланиш учун то`сиқлардан ва хавфсизлик белгиларидан фойдаланилади. То`сиқ қурилмалари ва белгилар хавфли зонада одам бо`лмаслигини та`минлайди. Лазер ускуналари о`рнатиладиган хоналар алоҳида ва махсус жиҳозланган бо`лиши керак. Бунда лазер нури асосий о`тга чидамли деворга қараб ё`налтирилган бо`лиши керак. Бу девор ва шунингдек хонанинг бошқа деворлари ҳам нур қайтариш коеффициенти жуда оз бо`лган материаллардан бо`лиши керак. Жиҳозларнинг устки қопламалари ва деталлари ярқираш хусусиятига ега бо`лмаслиги керак. Хонанинг ёритилиши максимал миқдорда бо`лиши керак, чунки бу ҳолда ко`з қорачиг`и минимал кенгайган бо`лади. Лазер ускуналарини ма`лум масофадан туриб бошқаришни та`минлаш ва автоматлаштириш яхши натижа беради. Шахсий муҳофаза аслаҳалари сифатида ёруг`лик филтрли муҳофаза ко`зойнаги, муҳофаза то`сиқлари сифатида халат ва қо`лқопларни тавсия қилиш мумкин. Назорат о`лчовлари махсус усуллар билан тегишли аппаратураларни қо`ллаб олиб борилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling