Электр хавфсизлиги


Download 0.79 Mb.
bet29/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

О`злаштириш саволлари
1. Ёруг`ликнинг инсон хаёт фаолиятидаги аҳамиятини гапиринг? 2. Оптик жараённи, инфрақизил, ко`ринадиган ва ултрабинафша нурларни тавсифланг? 3. Саноат корхоналарини ёритишнинг кандай усулларини биласиз? 4. Табиий ва сун`ий ёритиш усулларини характерланг? 5. Иш жойларини, корхоналарни ёритишга қо`йиладиган талабларни айтинг? 6. Ёриткичлар ва уларни жойлаштириш хақида гапиринг?


Таянч иборалар
Ёруг`лик, оптик жараён, инфрақизил, ко`ринадиган ва ултрабинафша нурлар, табиий ёритиш, сун`ий ёритиш, ёриткичлар, комбинацион ёритиш усуллари.


Електромагнит майдонининг тавсифи ва унинг
инсон организмига та`сири


Режа:
1. О`згарувчи електромагнит майдонларининг инсон организмига та`сири
2. Електромагнит майдонининг ме`ёрлари. Муҳофаза усуллари
3. Лазер нурларидан сақланиш


О`згарувчи електромагнит майдонларининг
инсон организмига та`сири
Електромагнит майдонларининг инсон организмига та`сири електр ва магнит майдонларининг кучланиши, енергия оқимининг интенсивлиги тебраниш частотаси, нурланишнинг тананинг ма`лум юзасида то`планиши ва инсон организмининг шахсий хусусиятларига бог`лиқ бо`лади. Електромагнит майдонларининг инсон организмига та`сир ко`рсатишининг асосий сабаби, инсон танаси таркибидаги атом ва молекулалар бу майдон та`сирида мусбат ва манфий қутбларга бо`лина бошлайди, қутбланган молекулалар електромагнит майдони тарқалаётган ё`налишга қараб ҳаракатлана бошлайди.
Қон, ҳужайра ва ҳужайралар оралиг`идаги суюқликлар таркибида ташқи майдон та`сиридан ионлашган токлар ҳосил қилади. О`згарувчан електр майдони инсон танаси ҳужайраларини о`згарувчан диелектрик қутбланиш, шунингдек о`тказувчи токлар ҳосил бо`лиши ҳисобига қиздиради. Иссиқлик еффекти електромагнит майдонларининг енергия ютиши ҳисобига бо`лади. енергия ютилиши ва ионлашган токларнинг ҳосил бо`лиши биоло-гик ҳужайраларга махсус та`сир ко`рсатиши билан кечади, бу та`сир инсон ички органлари ва ҳужайраларидаги нозик електр потенциаллари ишини бузиши ва суюқлик айланиш функсияларининг о`згариши ҳисобига бо`лади.
О`згарувчи магнит майдони атом ва молекулаларнинг магнит мойдонлари ё`налишларининг о`згаришига олиб келади. Бу еффект инсон организмига та`сир ко`рсатиши жиҳатидан кучсиз бо`лса-да, лекин организм учун бефарқ деб бо`лмайди. Майдоннинг кучланиши қанча ко`п бо`лса ва унинг та`сир даври давомли бо`лса, организмга ко`рсатувчи та`сири шунча ко`п бо`лади. Тебраниш частотасининг ортиши тана о`тказувчанлигини ва енергия ютиш нисбатини оширади, аммо кириб бориш чуқурлигини камайтиради. Узунлиги 10 см дан қисқа бо`лган то`лқинларнинг асосий қисми тери ҳужайраларида ютилиши тажриба асосида тасдиқланган. 10-30 см диапазондаги нурланишлар тери ҳужайраларида кам ютилади (30-40%) ва асосан уларнинг ютилиши инсоннинг ички органларига то`г`ри келади. Бундай нурланишлар ниҳоятда хавфли ҳисобланади.
Организмда ҳосил бо`лган ортиқча иссиқлик ма`лум чегарагача инсон организмининг терморегуляцияси хисобига ё`қолиши мумкин. Иссиқиик чегараси деб аталувчи ма`лум миқдордан бошлаб инсон организмида ҳосил бо`лаётган иссиқликни чиқариб ташлаш имкониятига ега бо`лмай қолади ва тана ҳарорати ко`тарилади, бу еса о`з навбатида организмга катта зарар етказади. Иссиқлик ютилиши инсон организмининг сувга сероб қисмларида яхши кечади (қон, мускуллар, о`пка, жигар ва ҳ.к.) Аммо, иссиқлик ажралиши қон томирлари суст ривожланган ва терморегуляция та`сири кам бо`лган органлар учун жуда зарарлидир. Буларга ко`з, бош мия, буйрак, овқат ҳазм қилиш органлари, о`т ва сийдик халталари киради. Ко`знинг нурланиши ко`з қорачиг`ининг хиралашишига (катарактага) олиб келади. Одатда ко`з қорачиг`ининг хиралашиши бирданига ривожланмасдан, нурлангандан кейин бир неча кун ёки бир неча ҳафтадан кейин пайдо бо`лади.
Електромагнит майдони инсон организмига ма`лум о`тказувчанликка ега бо`лган диелектрик материал сифатида хужайраларга иссиқлик та`сирини ко`рсатибгина қолмасдан, балки бу ҳужайраларга биологик обект сифатида ҳам та`сир ко`рсатади. Улар то`г`ридан-то`г`ри марказий асаб системасига та`сир ко`рсатади, хужайраларнинг ё`налишини о`згартиради ёки молекула занжирини електр майдони кучланиш чизиқлари ё`налишига айлантиради, қон таркиби оқсил молекулалари биокимё фаолиятига та`сир ко`рсатади, қон томир системасининг функцияси бузилади. Организмдаги углевод, оқсил ва минерал моддалар алмашинувини о`згартиради. Аммо бу о`згаришлар функционал характерда бо`либ, нурланиш та`сири то`хтатилиши билан уларнинг зарарли та`сири ва ог`риқ сезгилари ё`қолади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling