Электр хавфсизлиги


Ёритгичлар ва уларни жойлаштириш


Download 0.79 Mb.
bet28/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

Ёритгичлар ва уларни жойлаштириш
Ёруг`лик манбалари ёритиш арматурасида жойлашади ва улар биргаликда ёритгичлар ёки чироқлар деб аталади. Ёритгичлар конструкцияларига қуйидаги талаблар қо`йилади:
1. Нур оқимининг ё`налишини ишчи юзалар томонга қайта тақсимланишини та`минлаш;
2. Лампанинг нур тарқатаётган юзаларининг ярақлаб ко`зга та`сир ко`рсатишидан муҳофаза қилиш;
3. Лампани ҳар хил саноат ифлосликлари ва чангдан ҳимоя қилиш;
4. Лампани портлаш, о`т олиш хавфларидан муҳофаза қилиш.
Лампанинг ёритилган юзасининг ярқирашдан ко`зни ҳимоя қилиш учун ёритиш арматурасининг сақлаш бурчаги катта аҳамиятга ега. Бу бурчак арматурага лампа жойлаштирилган зонадан о`тказилган горизонтал чизиқ билан, лампадан арматура қуйи нуқтаси орқали о`тадиган чизиқ о`ртасидаги бурчак деб белгиланади. Унинг чегарасида ёруг`лик манбайи ишлаётган кишидан бутунлай беркилади. Луминессент лампаларда ярқирашга қарши чора сифатида тиниқ пластмасса ёки ойнадан ишланган жилосиз нур сочувчи панжарали екранлардан фойдаланилади.
"Чуқур нурланувчи" типидаги катта ҳимоя бурчагига ега бо`лган то`г`ри нур сочувчи чироқлар қора шипли ва ҳавоси ифлосланиши мумкин бо`лган баланд темирчилик, по`лат қуйиш каби ва бошқа машинасозлик цехларида қо`лланилади. Ҳимоя бурчаги нисбатан кичик бо`лган чироқлар металларга совуқ ишлов бериш цехларида қо`лланилади.
"Суцимон шар", "Луцетта" типидаги сочма нур тарқатадиган лампалар фақат ҳавоси тоза, шифти ва деворлари оқ ишлаб-чиқариш зоналарида қо`лланилади, чунки акс ҳолда тутун, чанг ва ҳар хил ислар чироқ юзасини ва деворларни тез ифлослаштириши натижасида нур о`тказиш ва акс еттириш коеффициентларини кескин камайтиради. Лампаларнинг вазифаларига қараб уларнинг тузилишлари ҳар хил бо`лади. Намдан, чангдан, кимёвий агрессив моддалардан сақлаш учун лампаларни зич ёпиқ ҳолда ва зангламайдиган материаллардан ясалади. Портлашдан ҳимоя қилинган лампаларда еса, учқун юзага келишининг олдини оладиган чоралар ко`зда тутилади. Умумий ёритилиш лампалари хонада оқилона жойлаштирилган бо`лиши керак. ТСехни бир хилда ёритиш имкониятини берадиган қилиш учун чироқларни бир текисда жойлаштириш, агар имкони бо`лса шахмат тартибида жойлаштириш назарда тутилади. Ба`зи ҳолларда жиҳозларнинг жойлашиш тартибига қараб, технологик жараён ҳаракат ё`налиши бо`йлаб лампаларни жойлаштиришга то`г`ри келади. Бунда иложи борича иш олиб борилаётган дастгоҳлар сафининг ёритилиши лампаларнинг о`рнатилиш қатори билан мос келиши мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, ёруг`лик манбаларининг ярқирашига қарши курашиш учун лампаларни пол юзасидан енг кам баландликка осиш белгиланган. Ниҳоят, сочма нур сочувчи лампаларни жойлаштиришда уларнинг шифтдан оқилона узунликда осилиб туришига риоя қилиш зарур. Чунки бу узунлик етарли бо`лмаса, шифтда нур дог`лари вужудга келади. Улар пастга акс етишининг бир текис бо`лмаслигини ва хонанинг нотекис ёритилишини вужудга келтиради.
Ёритилиш комбинация усулларининг қо`лланилиши бу умумий ёритилишга қо`шимча равишда иш жойларини ёритиш билан қо`шиб олиб борилади. Бунда иш жойларида истаган катталикдаги ёруг`лик миқдори та`минланади. Саноат корхоналарини комбинация усулида ёритишнинг о`зига хос томонлари бор, яни бунда умумий ёритиш лампалари хонани шундай ёритиши керакки, умуман ҳар иккала ёритишдан фойдаланаётган вақтда ёритилган иш жойларига нисбатан атроф кескин фарқ қилмаслигини та`минлаш зарур. Масалан, умумий ёритиш чироқлари ко`зда тутилган иш тури учун ёритилган жойлардаги ёритишнинг камида 10 лк (табиий ёруг`лик бо`лмаган хоналарда - камида 20 лк ни), люминисцент лампалар қо`ллаганда камида 150 лк. Чо`г`ланувчи лампалар қо`ллаганда еса 50 лк (табиий нур бо`лмаган хоналарда еса юқоридагига мувофиқ 200 ва 1000 лк) ёритишни та`минлаши зарур.
Иш жойларини ёритиш учун машинасозлик саноатидаги машина ва механизмларнинг иш олиб бориш зоналарини ёритишда асосан чо`г`ланувчи лампалардан фойдаланилади. Люминисцент лампалардан еса, конструкторлик ишларида иш жойларини ёритишда фойдаланиш мумкин. Чунки люминисцент лампаларнинг стробоскопик еффект беришини унутмаслик керак. Иш жойларини ёритиш чироқларини шарнирли кронштейнларга о`рнатиш керак. Бу ишчиларга зарур бо`лганда нур оқимининг ё`налишини о`згартириш имкониятини беради. Иш жойларини ёритувчи ёртиш манбаларининг ярқирашига қарши курашиш учун лампанинг ҳимоя бурчаги 300 дан кам бо`лган ҳолда акс еттирувчи юзага ега бо`лиши кераклиги санитария ме`ёрларида белгиланган.
Машинасозлик саноатидаги иш жойларини ёритишда електр хавфсизлигини та`минлаш мақсадида дастгоҳлардаги ёруг`лик манбаларининг 36 В дан юқори бо`лмаган кучланишларидан фойдаланиш тавсия етилади. Люминисцент ёритгичлардан фойдаланилганда еса 220 В кучланишдан фойдаланишга рухсат етилади. Аммо бунда електр хавфсизлиги чора-тадбирлари ко`риб қо`йилиши шарт.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling