Электр хавфсизлиги


Саноат корхоналарини ёритиш усуллари


Download 0.79 Mb.
bet26/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

Саноат корхоналарини ёритиш усуллари
Ёруг`лик манбаларига нисбатан саноат корхоналарини ёритишнинг икки услуби фарқланади:
1. Табиий қуёш ёруг`лиги ёрдамида ёритиш. Бунда қуёш тарқатаётган нурдан то`г`ридан-то`г`ри ёки қуёш нурининг та`сирида ёруг`лик тарқатаётган осмоннинг диффузия ёруг`лигидан фойдаланилади.
2. Қуёш ёрдамида ёритишнинг иложи бо`лмаган саноат корхоналари хоналарини ва қуёш ботгандан кейин умуман саноат корхоналарини електр нурлари ёрдамида сун`ий ёритиш ё`ли билан амалга оширилади.
Табиий ёруг`лик о`зининг барча хусусиятлари билан сун`ий ёритилишдан кескин фарқ қилади. Табиий ёруг`лик инсон ко`риш органлари ва бошқа физиологик жараёнларнинг бориши учун зарур бо`лган ултрабинафша нурларга бой ва бу ёруг`лик билан ёритилган хоналарда ишлаш ко`з учун жуда фойдали. Табиий ёруг`лик ёритилиш зонаси бо`йлаб бир текис тарқалади. Саноат корхоналарини табиий ёруг`лик билан ёритиш ён томондан махсус қолдирилган ойналар орқали, жуда катта саноат корхоналарининг юқори томонида махсус қолдирилган ойналари-фрамугалар ва бу икки ҳолатни комбинация қилган ҳолда амалга оширилади. Сун`ий ёритиш саноат корхоналарининг биноларини умуман бир хилда ёритиш-умумий ёритиш ва умумий ёритишга қо`шимча равишда иш жойларини махсус ёритиш билан қо`шиб комбинациялаштирилган ёритилиш усуллари ёрдамида амалга оширилади.
Саноат корхоналарини фақатгина иш жойларидаги ёритилиш билан қаноатланишга мутлақо рухсат етилмайди. Саноат корхоналарининг хоналари бир текисда умумий ёритилиш усули билан ёритилган бо`лиши шарт. Бунда ба`зи бир жойларда ма`лум миқдорда оширилган ёки қисман камайтирилган ҳолатларга ё`л қо`йилади, лекин ҳар қандай ҳолда ҳам умумий саноат корхоналари учун санитария талабларини қондирадиган ёритилиш бо`лишига еришиш керак. Машинасозлик саноати корхоналари иш жойлари комбинациялаштирилган ёритилиш билан та`минланиши зарур. Бундай ёритилиш икки томонлама ижобий самаралар беради. Биринчидан иш жойларида, айниқса иш бажарилаётган зоналарда ва юзаларда ҳар қандай қоронг`илик ва сояларни бартараф етади ва бу иш жойлари учун керак бо`ладиган ёруг`лик миқдорини аниқ ҳисоблаш имкониятини беради. Иккинчидан умумий ёритилишга нисбатан кам енергия сарфлашга еришилади. Иш жойларини ёритиш усулидан токарлик, шлифовка қилиш ва бошқа машинасозлик дастгоҳларида қо`лланилади. Бундан ташқари бу усулдан иш сифатини текшириш участкалари, шунингдек иш жойларига кескин соялар соладиган вертикал о`рнатилган улкан машиналарнинг иш бажариш зоналарини (масалан, пресс установкалари ва штамповка қилиш жойларини) ёритишда фойдаланилади.
Бир хилдаги ишлар бажариладиган цехлар (масалан, қуйиш цехлари, йиг`иш цехлари ва бошқалар) умумий ёритилиш усулида ёритилиши мумкин. Ба`зи бир бажарилиши аниқ, зарур бо`лган ишлар жамланган зоналар ҳам (масалан, разметка қилиш столлари, ОТК столлари ва бошқалар) умумий ёритилиш усулида ёритилиши мумкин. Бундай жойлар махсус локализация қилинган умумий ёритиш асбобларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Иш бажариш вазифасига ко`ра сун`ий ёритилишлар: ишчи ёритилиш, авария ёритилиши ва махсус ёритилишларга бо`линади. Ишчи ёритилиш саноат корхоналарининг ҳамма хоналари, ҳудудлари, о`тиш жойлари, транспорт воситаларининг ҳаракатланиш зоналарида, зарур.
Авария ёритилиши саноат корхоналаридаги ишчи ёритилишнинг то`сатдан о`чиб қолиши мумкинлигини назарда тутиб, бундай ҳол юз берганда ишлаб-чиқариш зоналаридаги минимал ёритилишни та`минлаш мақсадида ҳисобга одинади. Авария ёритилиши асосан ишчи ёритилишнинг то`сатдан узилиб қолиши, портлаш, ёнг`ин, ишчиларни заҳарланиш ва бахциз ҳодисаларга олиб келиши мумкин бо`лган ҳолатлар вужудга келганда, шунингдек бу ҳодиса технологик жараённинг узоқ вақт то`хтаб қолишига олиб келадиган, жумладан електр станциялари, диспетчер пунктлари, аҳолини сув билан та`минлаш насос станцияларининг то`хтаб қолишига сабаб бо`ладиган зоналарда ко`зда тутилади. Авария ёритилиши умумий ёритилишнинг 5%-дан кам бо`лмаган ёруг`лик билан та`минлаши ва бу ёруг`лик ёруг`ликнинг умумий системаларига нисбатан саноат хоналарида 2 лк дан кам бо`лмаган ёруг`ликни та`минлаши керак (бунда ёритилиш ме`ёрларга асосан олинади).
Авария ёритилишлари шунингдек 50 кишидан ортиқ ишчи ишлайдиган саноат корхоналарининг евакуация ё`ллари, о`тиш жойлари, зинапоялар ва бошқа чиқиш жойларига о`рнатилади. Бунда ёритилиш саноат корхоналари полларини, зиналарини ва о`тиш жойларини камида 0,5 лк ва очиқ ҳудудларини камида 0,2 лк дан кам бо`лмаган ёруг`лик билан ёритиши керак. 100 кишидан ортиқ ишчи ишлайдиган саноат корхоналарининг чиқиш жойлари ёруг`лик сигналлари (ко`рсаткич сигналлар) билан та`минланиши керак. Авария ёритилиши ишчи ёритгичлар билан бог`ланмаган мустақил манбаларга уланиши керак. Авария ёритилишлари ёритгичлари сифатида фақат чо`г`ланувчи ва люминисцент лампалардан фойдаланиш мумкин. Махсус ёритилиш турларига қо`риқлаш мақсадидаги ва навбатчи ёритилишларни киритиш мумкин. Бундай ёритилишлар учун умумий ёритиш воситаларининг бир қисмидан ёки авария ёритгичларидан фойдаланиш мумкин.
Ба`зи бир ҳолларда ишлаб-чиқариш хоналари ҳавосига ишлов бериш ва ичимлик сувларининг ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини сақлаш мақсадида бактерицид ёритилишлардан фойдаланилади. Бунда махсус лампалар ёрдамида ҳосил қилинган ултрабинафша нурларнинг 0,254-0,257 мкм узунликдаги то`лқинларга ега бо`лган ёруг`лик нурлари яхши натижа беради.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling