«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»
Download 0.98 Mb.
|
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)
Назорат саволлариИКП лар кандай электр манбааларига уланади? ларнинг кандай уланиш схемаларинибиласиз? Бир фазали алюминий эритиш учун белгиланган ИКП схемасининг асосий жихозлари кайсилар? ИКП ларнинг асосий электр ва ишчи параметрлари кандай аникланади? ИКП уланиш схемасида автотрансформатор нима учун белгиланган? ИКП уланиш схемасидаги конденсаторлар батареясининг вазифаси нимадан иборат? ИКП актив кувватининг қиймати кандай анкланади? Конденсатор батареяси сигими тенгламасидан кайси холларда фойдаланилади? ИКП ларнинг куввати коэффиценти қийматлари кандай катталикларга эга? Конденсатор батареясининг куввати кандай аникланади? 10 – МАЪРУЗА Электротехнологик қурилмалар ва тизимларнн мавжудлигини таъминловчи оптимал алгоритмлар 1. Электр ёйи туғрисида умумий тушунчалар. 2. Ўзгармас ва ўзгарувчан ток ёйининг асосий хусусиятлари. Таянч сўз ва иборалар Ёй разряди; Ёйнинг катедолди ва анодолди булаклари; Электр ёйнинг устуни; Ёйнинг вольт-ампер характеристикаси; понзациялаш потенциали; катод ва анод доги; ўзгармас ток электр ёйи; ўзгарувчан ток электр ёйи; ёйнинг ёниши зонаси; ёйнинг батамол учиш запаси; ёй токини чеклаш зопаси. Катта микдордаги иссиклик энергиясининг талаб киладиган катор электротермик жараёнларни амалга оширишда органик ёкилги хисобига эришиб булмайдиган юкори хароратлар, электр ёй разряди ёки оддий килиб, айтганда электр ёйи ёрдамида эришилади. Маълумки, электр ёйи туғрисидаги катор физик тушунчалар 1802 йилда рус физиги В.В. Петров томонидан ёритиб берилган ва хозирги даврда, электр ёйининг турли жабхаларда кенг фойдаланилиши муносабати билан, ёй туғрисидаги тушунчалар атрофлича урганилган ва бойитилган. Электр ёйи, электр токининг газ, пар ва вакуумдан утиши оқибатида намоён булувчи холатларнинг биридир. Электр ёйнинг асосий хусусиятлари куйидагилардир; 1) ёй разряди электр токининг нисбатан катта қийматларида намоён булади, масалан металлар учун бу курсатгич 0,5 А ни ташқил килади; 2) ёй марказий кисмнинг харорати 6000 - 18000 К ни ташқил килади; 3) катоддаги токнинг зичлиги катта булиб, 102 - 103 А/мм2 га тенг; 4) ёйнинг катод олди кисмидаги кучланишнинг тушиши 10 - 20 В га тенг булиб, амалда токка боглик эмас. Электр ёй разряди уч булакка булинади деб кабул қилинган булиб, булар - ёйнинг катод олди булаги, анодолди булаги ва ёй устуни булаги деб юритилади. Ёйнинг катодолди булаги бор йуги 10-6 мни ташқил этади, ундаги кучланиш тушиши 10-20 В ни ташқил этади, катодолди электр майдон кучланганлиги 107 В/м ни ташқил этади. Катодолди булакдаги утказучанлик асосан электрон утказувчанликга эгадир. Ионизация жараёнини ҳосил қилиш учун электронлар томонидан маълум энергияни олиш учун етарли хисобланган, “хайдаш” кучланиши Ui ионизациялаш потенциали деб аталади. Газлар учун унинг катталиги, жумладан, гелий учун Ui = 24,58 В; водород учун Ui = 13,3 В; металлар учун ундан хам кичик қийматга, масалан мис парлари учун Ui = 7,7 В га тенгдир. Электр ёйининг уччала булагида хам ёй разряди шу мухитни ионизациялаш ва деионизациялаш жараёнлари оқибатида намоён булади. Агар электр ёйининг катодолди булагида ионизациялаш электронлар эмиссияси оқибатида амалга ошса, ёй устунида эса зарядланган заррачалар энергияси жуда кичиклиги оқибатида ионлар ва электронларнинг харакатланиши асосан иссиклик ионизацияси таъсирида амалга оширилади. Бунда кўплаб икки атомли газлар ионизацияси хароратининг 6*103 К микдорида бошланса, металлар парлари нисбатан кичикрок, яъни 3000 - 4000К га тенг хароратларда бошланади. Ёйнинг анодолди булаги узидаги кичик кучланиш тушиши ( 5 - 10 В ) билан характерланиб, кучланиш токка боглик холда ўзгаради. Ёй ҳосил булаётган электродларнинг учидаги ёй таянган нукталари катод ва анод доги деб юритилиб, ушбу нукталар юкори микдордаги хароратга ва ток зичлигига эга. Электр токининг турига кўра электр ёйи ўзгармас ток электр ёйи ва ўзгарувчан ток электр ёйига булинади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling