9– МАЪРУЗА
Бошкарув хисоблаш машинали электротехнологик қурилмалари тизимларининг модели. Электро печларини ипдентификациялаш методлари
Режа:
1. Индукцион канал печларининг тузилиш ва электр жихозлари.
2. Индукцион канал печларининг уланиш схемалари.
3. Индукцион канал печларининг эксплуатацион параметрлари.
Таянч сўз ва иборалар
ИКП лар уланадиган манбаа; ИКП уланиш схемасидаги автотрансформаторнинг белгиланиши; Икп ларнинг якка холда ва группалаб уланиш хусусиятлари; Икп ларнинг актив куввати; ИКП ларнинг эксплуатацион параметрлари; печнинг актив куввати; кувват коэффиценти; фойдали иш коэффиценти; печь сиғими.
ИКП лар кучланиши 220, 380, 500 В,ток частотаси 50 Гц бўлган электр энергия манбаасига уланадилар. Улар цех подстанциясига урнатилган пасайтирувчи куч трансформаторларига уланадилар.
Рудани куритиш, дастлабки эритиш каби жараёнлар истеъмол куввати микдорини номинал қийматга кўра 25 - 30 фоизига камайтиришни токазо этади. Бунинг учун печлар куч трансформаторларига автотрансформаторлар оркали уланадилар. Бунда автотрансформатор куввати печь кувватининг 45 - 50 фоизига тенг деб кабул қилинади.
Амалиётда ИКП ларнинг манбаага шахсий (индивидуал ) ва группалаб улаш схемалари мавжуд. Группалаб улашда битта трансформаторга бир неча печни ( одатда 3 та ёки 6 та ) улаш кузда тутилади.
4 - расмда алюминийни эритиш учун белгиланган бир фазали ИКП нинг улаш схемаси келтирилган.
4-расм
4 - расм. Бир фазали алюминий эритиш учун белгиланган ИКП схемаси. Схема таркибига куйидаги электр жихозлари киритилган :
КТ - чизикли контактор К - канал
АТ - автотрансформатор Т - термопара (терможуфтлик )
КР - контроллер ТТ - ток трансформатори
КБ - конденсатор батареяси ТН - кучланиш трансформатори
И - печ индуктори
Do'stlaringiz bilan baham: |