«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»
ИТП ларнинг афзалликлари ва асосий параметрлари
Download 0.98 Mb.
|
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)
ИТП ларнинг афзалликлари ва асосий параметрлари.
ИТП лар бошка турдаги печларга нисбатан куйидаги афзалликларга эгадирлар: 1) нисбатан осонликча юкори хароратлар ҳосил қилиш, бунинг оқибатида ИТП ларда юкори хароратда эрувчи металларни ва шунингдек, кийин эрувчан металлар иштирокида коришмалар эритиш имконияти мавжуд ; 2) металл билан ёкилги (иссиклик манбаи) ёки электродлар ўртасида ҳеч кандай контакт йуклиги сабабли кимёвий жихатдан таркибан тоза металл ёки коришма олиш имконияти ; 3) эритиш жараёнида ҳосил булувчи электромагнит кучлар таъсирида эритманинг доимий коришиб бориши ; 4) вакуум ва нейтрал атмосферада эритиш жараёнларини амалга ошириш ; 5) ИТП конструкциясининг нисбатан соддалиги, печни кичик майдонга жойлаштириш имконияти, катта иссиклик энергияси концентрациясини ҳосил қилиш эвазига катта ишлаб чикарувчанлигига эга булиш . Хажми 2,5 тоннага тенг ёки ундан катта ъажмдаги печлар частотаси 50 Гц бўлган манбаага бирламчи кучланиши 6 ёки 10 кВ бўлган, иккиламчи кучланиши эса юклама остида бошкарилувчан пасайтирувчи трансформатор оркали уланади. Хажми 2:5 тоннадан кичик бўлган печлар эса частота ўзгартиргичлар оркали манбаага уланади. Печнинг куввати унинг сигими ва ишлаб чикарувчанлигига боглик. Индуктордаги кучланиш 500 - 1700 В га тенг. Дастлабки киздириш учун мулжалланган печлар (миксер ) ларнинг куввати печь кувватига нисбатан кичик булади. Масалан, хажми 10 тонна бўлган миксер (ИЧТМ - 10 - чўянни дастлабки киздириш учун белгиланган миксерли индукцион тигель печи) куввати 750 кВт ни ташқил килса, хажми 10 тонналик чўян эритиш тигель печи ИЧТ - 10 нинг куввати эса 2300 кВт га тенг. Пўлат эритиш учун белгиланган ИТП ларнинг ишчи харорати 1600 - 1700 С, чўян эритувчи печларда эса ишчи харорат 1400 - 1450 С га тенг. Назорат саволларИТП лар кандай тузилишга эга? ИТП конструкцияси геометрик улчовлари ЎРТА сида кандай муносабатлар мавжуд? ИТП ларнинг кандай турлари мавжуд? ИТП ларнинг асосий параметрларини келтиринг. ИТП ларнинг уланиш схемалари. Частотасига кўра ИТП лар кандай турларга булинади? Кайси турдаги ИТП электр манбаасига машинали частота ўзгартиргич оркали уланади? Кайси турдаги ИТП лар лампали генераторлар оркали манбаага уланади? Баланд частотада ишловчи ИТП уланиш схемасининг асосий жихозларини айтинг. Схемадаги конденсатор батареяси кандай вазифани бажаради? Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling