«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»
Назорат саволлар 1.Электр ёйи нима? Унинг ҳосил булиши учун шарт шароитлар
Download 0.98 Mb.
|
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)
Назорат саволлар1.Электр ёйи нима? Унинг ҳосил булиши учун шарт шароитлар.2. Электр ёйининг ёй устуни ва электродлар олди булакларининг хусусиятларини тушунтириб беринг. 3. Ёйнинг катодолди бўлагининг асосий кўрсаткичлари 4. Ёйнинг анодолди бўлагининг асосий кўрсаткичлари 5. Ёйнинг устуни тўьриида маълумот беринг 6. Ионизациялаш потенциялаш нима 11– МАЪРУЗА Бошкарув жараёнида моделларни адаптациялаш Режа: 1. Электр ёй печларининг турлари. 2. Электр ёй печларининг ишлаш принципи. 3. ЭЁП ларнинг бош ва ёрдамчи занжирлари Таянч сўз ва иборалар Билвосита ишловчи ЭЁП лар; бевосита ишловчи ЭЁП лар;каршилик ЭЁП лари; вакуум ёй печлари; плазмали печлар ва плазмали-ёй эритиш қурилмалари; ЭЁП ларнинг электр таъминоти бош занжири ва унинг схемаси; билвосита ишловчи ЭЁП нинг тузилиши; бевосита ишловчи ЭЁП нинг тузилиши; электродлар; ЭЁП ларнинг электр таъминоти бош занжири ва унинг схемаси; билвосита ишловчи ЭЁП нинг тузилиши; бевосита ишловчи ЭЁП нинг тузилиши; электродлар; киска тармок эксплуатцион киска туташув киска тармок эксплуатцион киска туташув. Электр ёй печлари ( ЭЁП ) металлургия, кимё, машинасозлик ва саноатнинг бошка жабхаларида кулланиладилар. Улар куйидаги турларга булинадилар: 1. Билвосита ишловчи ЭЁП лари - уларда электр ёйи иссиклик ишлови берилаётган (эритилаётган) металл устида жойлашган электродлар уртасида ҳосил қилинади ва бунда электр ёйи ва металл уртасидаги иссиклик алмашуви - нурли иссиклик алмашуви усули оркали амалга оширилади. 2. Бевосита ишловчи ЭЁП лари - уларда электр ёйи электродлар учи билан металл уртасида ёнади ва бунда ёйдаги иссиклик металлга нурли иссиклик алмашуви, конвекция ва иссиклик утказувчанлик оркали узатилади. 3. Каршилик электр ёй печлари - бундай печларда ёй электр утказувчан шихта катлами остида ёнади, бунда иссиклик кисман ёй разрядида ва кисман шихта оркали ток окиб утиши оқибатида эритилаётган материалда ажралиб чикади ва печь хажмига узатилаётган иссиклик, иссиклик утказувчанлик, нурли иссиклик алмашуви ва кисман конвекция усулларида амалга оширилади. 4. Вакуум ёй печлари - уларда электр ёйи инерт газларда ёки электрод ва суюк металл ваннаси ўртасида кичик босим остида эритилган материал (металл) парларида ҳосил қилинади (ёнади). 5. Плазмали печлар ва плазмали - ёй эритиш қурилмалари - бундай қурилмаларда металларга иссиклик ишлови бериш, электр ёйи ва у билан бириктирилган инерт газининг плазма окими ёрдамида амалга оширилади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling