Электр токининг одам танасига таъсир


Download 292.96 Kb.
bet4/9
Sana26.06.2023
Hajmi292.96 Kb.
#1656076
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИГИ

1.дан юкори

1

450дан юкори

Т 1

0,65.гача

2

400 - 500

Т 2

0,65 – 0,35

3

200 - 300

Т 3

0,35 – 0,16

4

135 – 200

Т 4

0,16.дан кич

4 а

100 - 135

Т 5



Учкундан хавфсиз ва учкуни хавфли мухитни алангалантиришга кодир булмаган (И), махсус (С), автоматик учириладиган (А) ва сопол насадкали (К) турларга булинади.
Портлашдан химояланган электр ускуналарга уларнинг тузилиши, кандай мухитда ишлатилиши, портлашдан хавфли аралашмаларнинг категорияси ва гурухига караб шартли белгилар куйилади хамда мулжалланган жоёда фойдаланиш учун танлаб олинади.
Масалан: В1Т2 белгиси унинг кобиги портлашга чидамли биринчи категория ва иккинчи гурухга тегишли булиб портлашдан хавфли аралашмаларга мулжалланганлигини курсатади.
Электр ускунанинг шартли Н2Т1 белгиси эса, уни портлашга юкори чидамлилигини ва иккинчи категория биринчи гурухга кирадиган портлашдан хавфли аралашмалар учун ишоатилишини курсатади.
Электр ускуналар билан бир каторда ишлаб чикариш биноларини ёритиш учун мулжалланганчирок-лампалар хам ёпик, чангдан, намдан, газлардан сув томчисидан, портлашдан химояланган ва герметик пишик тайёрланган турларга булинади. Биноларни ёритишда уларни портлашдан, ёнгиндан хавфлилиги жихатидан синфларга булишдан ташкари барча ёритувчи электр ускуналарнинг тузилиши хам эътиборга олинади ва мулжалланган жойда ишлатиш учун шартли белгиси билан танлаб олинади.


Лабораторияларда ёнгин, портлашдан хавфли моддалар ишлашда ва бошка максадларда факат стандарт асбоблардан ёпик усулдаги электр киздиргичлардан фойдаланиш, ишни аник бажариш, иш жойини назоратсиз колдирмаслик талаб килинади. Бундай талабларни бажариш биноларда, курилмаларда ёнгин ва портлашнинг олдини олиш мухим чора булиб хисобланади.


Статик электр ва ундан хамояланиш чоралари
Статик электр хар хил турдаги иккита модданинг бир-бирига тегиб туриши, ишкаланиши натижасида электронлар ёки ионларнинг кайта таксимланиши билан хосил булади. Статик электрнин пайдо булиши ва учкунли разрядланиши кимё саноати корхоналарида ёнувчи моддаларнинг аланганланишига, портлаши ва ёнишига олиб келади.
Нефти, нефть махсулотлари ва табиий газлар, синтетик толалар, смолалар, спиртлар, каучклар, плпстие массалар ва бошкаларнинг электр утказувчанлик кобилияти паст булганлиги учун улар ДИЭЛЕКТРИКЛАР деб аталади.
Диэлектрик моддалар ёки хажмида узок муддат давомида электр зарядлари йигилиши ва сакланиши мумкин. Окибатда (разрядланиш жараёни хисобига) хар хил бахтсиз ходисалар содир булиши мумкин электр утказиш кобилиятига эга булган моддаларнинг ишкаланишидан хосил буладиган электр зарядлари ерга (уловчи махсус курилма ёрдамида) осон утиб кетади.
Электр зарядларининг хосил булиши моддаларнинг электрланиши деб аталади. Мода юзаси ёки хажми бирлиги тугри келган заряд юза хажм зичлиги деб аталади. Шунингдек, зарядланган тананинг (Q) зарядланиш даражаси ерга нисбатан (С) потенциал (V) микдори билан хам ифодаланади (Q=VC).
Саноатда куп ишларни бажаришда статик зарядлар туфайли электр токи пайдо булиши ва тупланиши мумкин.
Масалан, нефть махсулотларини идишларга куйиш, резинали кувурлар – шланглар оркалиузатиш, тукилишвактида говак материаллар ёрдамида фильтрлаш, ифлосларни тозалашда материалларни аралаштириш, идишларни буглатиш, сикилган ва суюлтирилган газларни узатиш, чангли ва тукиладиган материалларни пневмотранспортёрда ёки аппаратда харакатланиши, аралаштириш, газламаларни резина билан коплаш, ускуналарда материалларни кайта ишлаш, химояланган полда транспорт ва одамларнинг юриши, сунъий ва синтетик тола, каучук, когоз ва бошка махсулотлар ишлаб чикиш жараёнлари фикримизга мисол булади.
Нефтни кайта ишлаш, нефть кимёси саноати купгина махсулотларининг солиштирма электр карашлиги 106 ом. смдан юкори булиб, улар диэлектрик хисобланади. Шунинг учун хам диэлектрик моддаларни ишлаб чикаришда статик электрдан химоялаш, унинг хосил булмаслиги учун бир канча тадбир-чоралар куриш катта ахамиятга эга.
Статик электрдан химоялашда мавжуд булган «Статик электрдан химоялаш» коидасига амал килинади.
Ёнувчи аралашманинг аланганланиши учкун билан ажралиб чикадиган энергия (W) микдорига боглик ва у куйидаги тенглама ёрдамида топилади:
W = 0.5 CV 2
Бу ерда: W – энергия, Дж;
С – сигим, Ф;
V – потенциал фарки, вольт
Агар хосил буладиган энергия микдори ёнувчи аралашманинг алангаланиши куйи энергиясидан кам булса учкун разрядлари хавфсиз хисобланади, яъни
Wg < aW min
Бу ерда: W min – 0,5 га тенг.
Баъзи портловчи моддалар куйи энергияда хам хавфли хисобланади.
Масалан: олтингугурт углероди 0,009 мДжда, водород – 0,019,бензол – 0,2 ацетон – 0,6, метанол – 0,95да хам хавфли хисобланади. Шунингдек, чанг хаво аралашмалари юкори энергияда, фенол смоласи – 10 мДж.да, полиметилметакрилат – 17, резина – 30, полиэтилен – 80, полистирол – 120 мдж.да алангаланади.
Кишилар ток утказмайдиган резинали оёк кийим ва сунъий тола (нейлон, капрон ва х.к.), шерсть, шойидан тайерланган устки кийимдан фойдланиб диэлектрик моддалар билан турли ишларни бажарганларида хавфли статик электр зарядлари хосил булади. Разрядланиш вактида одам танасидан 2,5 – 7,5 мДж энергия чикиб, куп моддаларнинг ёнишига олиб келади.
Махсус коидаларга асосан ишлаб чикариш шароитларида статик электрдан химоя килиш учун куйидаги тадбир-чоралар амалга оширилади:

  1. Ускуна,идиш, коммуникациялар ва бошка воситалардан уловчи мосламалар ёрдамида статик электр зарядларини ерга узатиш;

  2. Хавфли жойларда хавонинг нисбий намлигини 70 % гача ошириш;


  1. Электрланиш содир буладиган мухитга материалларнинг электр утказувчанлигини оширадиган моддалар кушиш;

  2. Мухитни ёки хавони радиоактив моддалар, юкори кучланиши ва частотали, иссиклик ионизаторлари ёрдамида ионлаштириш;

  3. Газларни муаллак холдаги каттик ва суюк заррачалардан тозалаш;

  4. Суюкликларни ифлос моддалардан тозалаш;

  5. Идиш, аппарат, аралаштиргичларни инерт газ билантулдириш;

  6. Ишчиларни ток утказадиган оёк кийим билан таъминлаш;

  7. Синтетик материаллар (нейлон,перлон,капрон ва х.к), шойи, шерстдан тайёрланган диэлектрик хоссага эга булган кийимлардан, металл узук, халкалардан фойдаларнишни такиклаш.




Download 292.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling