Мультимедиали воситалар-турли типдаги ахборотларни: матн, расм, схема, жадвал, диаграмма ва бошқаларни яратиш, сақлаш, ишлов бериш ва рақамлаштирилган кўринишида амалга оширишнинг компьютерли воситаси.
Интеллектуал ядро-математик амалларни сонли (рақамли) ва символли кўринишда амалга оширувчи махсус дастурлар мажмуаси.
Очиқ таълим –масофали ўқитиш технологияси ва услубини қўллайдиган, таълим олувчи учун қулай ритмда таълим беришни таъминлайдиган, исталган хоҳловчи учун бошланғич билим даражасини таҳлил қилмасдан эришиш мумкин бўлган ўқитиш тизими.
Очиқ тест тизимлари-ўқитувчи, услубчи, дарслик муаллифи учун янги тест яратиш ёки мавжуд тестни ўзгартириш имкониятини берувчи тизимлар.
НАЗОРАТ ТОПШИРИҚЛАРИ:
2.1. Электрон нашр деганда нима тушунилади?
2.2. Ахборот тушунчасига таъриф беринг.
2.3. Гиперматн ва гипермедия тушунчалари мазмунини ажратинг?
2.4. Таълимни ахборотлаштириш тушунчаси ҳақида маълумот беринг.
2.5. Ахборот тизимлари тушунчасига таъриф беринг.
2.6. Ахборотли технологияларга мисоллар келтиринг.
2.7. Ахборотли ва коммуникацион технологиялар қандай вазифаларни бажаради?
2.8. Очиқ таълим деганда нима тушунилади.
Мавзу бўйича мустақил иш топшириқлари:
1. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш концепциясининг асосий мазмуни тўғрисида маълумот тайёрланг.
2. Электрон ўқув адабиётларининг афзалликлари тўғрисида маълумот тайёрланг.
Фойдаланиладиган адабиётлар:
1. Каримов И.А. Баркамол авлод –Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.-Тошкент: Шарқ, 1999.-15 б.
2. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш концепцияси. Тошкент-«Шарк».-2002.
3. А.А.Абдуқодиров, А.Х.Пардаев, Масофали ўқитиш назарияси ва амалиёти, Монография, Тошкент: Фан, 2009. 146 б.
4. М.Арипов ва бошқалар, Ахборот технологиялари, Ўқув қўлланма, Тошкент: Ношир, 2009. 368 б.
5. Д.М.Амиров ва бошқалар, Ахборот – коммуникация технологиялари, Изоҳли луғат, Тошкент, 2010.576 б.
Aim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |