Электрон дарсликларни яратиш технологиялари курсининг предмети Режа


Download 170.5 Kb.
bet8/11
Sana03.11.2023
Hajmi170.5 Kb.
#1742558
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
elektron darsliklarni yaratish tekhno

Электрон ташувчи-рақамлаштирилган ахборотни сақлаш воситаси. Энг кўп тарқалганлари магнитли (магнит тасма, магнитли диск ва бошқалар) ва оптик (CD-ROM, DVD, CD-R, CD-I) электрон ташувчилардир.
Педагогик саҳна-педагогик мақсадларга эришиш учун йўналтирилган, методик жиҳатдан педагогик услубларнинг кетма-кетлигининг ўрнатилиши.
Педагогик тест-маълум шакл ва мазмундаги топшириқларнинг мураккаблик даражаси бўйича табақалаштирилган тизим бўлиб, таълим олувчининг аниқ соҳа бўйича билим, кўникма ва маҳорат даражаси ва тузилмасини самарали баҳолаш имконини беради.
Электрон амалиёт-тажрибада яратилган, таълим соҳасининг маълум мавзусини қамраб оладиган, сақланадиган, ишлов бериладиган ва таълим олувчиларга электрон кўринишида намойиш қилинадиган моделлар тизими ёки реал объектдан узоқда жойлашган таълим олувчилар томонидан индивидуал тузилган, таълим бериш шароитлари бўйича узоқлаштирилган компьютер дастурининг электрон воситалари ёрдамида ўтказиладиган реал экспериментал ишлар.
Электрон муҳаррир-яратилган, ўзгартирилган, бирлаштириш, ажратиш, узоқлаштириш, сақлаш, визуаллаштириш ва бошқа вертуал олам объектларига ишлов бериш турларини амалга ошириш имконини берувчи электрон муҳит. Матн, график, видео, анимацион ва фототасвир, товуш, мусиқа, гипермедиа ва ҳоказо муҳаррирлари кенг тарқалган.
Тармоқли воситалар-ўқув жараёнининг телекоммуникацион компонентларини қўллаб қувватлаш учун, шунингдек электрон ўқув нашрларни яратишда телекоммуникацион технологиялардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун қўлланилади. Тармоқли воситалар таркибига телекоммуникациянинг стандарт воситалари киради ва уларнинг ёрдами билан жойлашиш ўрнини кўрсатиш йўли билан ўқув материали сифатида локал ва глобал компьютер тармоқларининг ахборот ресурслари жалб қилиниши мумкин.
Билимлар, кўникмалар ва маҳоратларни педагогик тестли назорат қилиш тизими – тест назоратида ҳаракатга келтирилган педагогик, услубий, техникавий, ташкилий ресурлар бирлиги.
Гиперматннинг маълумотли (ахборотли) мақоласи –мақола мавзуси, матннинг ўзи ва тегишли ахборот мақолаларига гипер жўнатиш рўйхати белгиланган сарлавҳадан тузилган гипермавзули ҳужжатнинг компоненти.

Download 170.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling