Электрон дарсликларни яратиш технологиялари курсининг предмети Режа


Download 170.5 Kb.
bet5/11
Sana03.11.2023
Hajmi170.5 Kb.
#1742558
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
elektron darsliklarni yaratish tekhno

НАЗОРАТ ТОПШИРИҚЛАРИ:
1.1. Ўқув адабиётлари деганда нима тушунилади?
1.2. Ўқув адабиётларининг шакллари ва турлари ҳақида маълумот.
1.3. Электрон дарсликларни яратиш технологиялари курсининг мақсади ва вазифаларини изоҳланг.
1.4. Электрон ўқув адабиётлари деганда нима тушунилади?
1.5. Электрон ўқув адабиётлари қандай турларга бўлинади?
1.6. Электрон дарслик нима?
1.7. Электрон дарсликнинг ташкилий шакллари нималардан иборат?
1.8. Электрон дарсликдан фойдаланишнинг афзалликлари нималардан иборат?
2-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Электрон дарслик ва ундан фойдаланиш жараёнидаги асосий тушунчалар ва терминлар нималардан иборат эканлигини талабаларга тушунтириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Электрон дарсликга доир асосий тушунчаларни санаб ўта олади.
2.2. Электрон дарсликга доир ҳар бир асосий тушунчани изоҳлай билади.
2-асосий саволнинг баёни:
Электрон ўқув адабиётлари билан боғлиқ бўлган кўпгина тушунчаларнинг кенг маънодаги изоҳли талқини компьютер ва ахборот технологиялари ривожланиб бориши билан янада кенгайиб бораётган билимлар билан тўлдирилиб борилмоқда. Шунинг учун электрон ўқув адабиётлари яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган асосий тушунчалар ва терминларга изоҳлар қуйидаги мулоҳазаларда келтирилган..
Тажрибавий-амалий автоматлаштирилган тизим – бевосита физик объектлар ва ёки математик моделлар ёрдамида тажриба ишлари, ва экспериментал изланишлар ўтказишни таъминлайдиган техник ва дастурли воситалар мажмуаси.
Электрон нашр - бу графикли, матнли, рақамли, нутқли, мусиқали, видеофото ва бошқа ахборот объектларидан иборат бўлган жамланма ҳисобланади. Электрон нашр магнитли (магнит тасмаларда, магнит дискларда), оптик (CD-ROM, CD-I, CD+, CD-R, CD-RW, DVD) электрон ахборот ташувчи воситаларида ҳамда компьютер тармоғида чоп этилиши мумкин. Битта электрон нашрда ахборотли манбалар, ахборотга ишлов бериш, бошқариш тузилмаси ажратилган бўлиши мумкин. Электрон нашр исталган электрон ташувчида бажарилиши мумкин, шунингдек электрон компьютер тармоғида чоп этилиш мумкин.

Download 170.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling