Entomologiya fanining rivojlanish tarixi, vazifalari va ahamiyati
To’liqsiz o’zgarish bilan rivojlanuvchi hasharotlar: Ninachilar, suvaraklar va termitlar turkumlariga umumiy tavsif
Download 363.15 Kb.
|
yakuniy 22222222
24. To’liqsiz o’zgarish bilan rivojlanuvchi hasharotlar: Ninachilar, suvaraklar va termitlar turkumlariga umumiy tavsif.
Чала ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар (Hemimetabola) кенжа бўлими.Бу гуруҳга мансуб ҳашаротларнинг қанотлари доимий ѐйилиб туради, қўнганда қанотларини йиғиб ололмайди. Улар энг қадимги ҳашаротлар бўлиб, кунликлар ва ниначиларни ўз ичига олади. Ниначилар (Odonata) туркуми. Анча йирик қадимги ҳашаротлар. Иккала жуфт қанотлари ҳам бир хилда пардасимон тузилган. Мўйловлари калта, кўзлари жуда йирик бўлади. Оғиз органлари кемирувчи типда тузилган. Қорин бўлими ингичка ва узун. Личинкаси сувда ривожланади. Ниначилар фойдали ҳайвонлар. Турли ҳашаротлар, жумладан чивинлар, пашшалар, оқ қанотлилар ва бошқаларни тутиб ейди. Сувараклар (Blattoidea) туркуми. Суваракларнинг танаси ясси, уст қанотлари дағалроқ, нозик орқа қанотлари тахланиб туради. Урғочиси суваракларнинг қанотлари эркакларига нисбатан калтароқ ѐки умуман ривожланмаган. Кўпчилик турлари учолмайди, лекин тез югуради. Оғиз органлари кемирувчи типда тузилган бўлиб, ҳамма озиқни еяверади. Суваракларнинг 4000 дан ортиқ тури маълум. Табиатда тошлар ва хашаклар остида, баъзан тупроқда учрайди. Термитлар-(Isoptera) майда ѐки ўрта ўлчамли, одат ѐруғликдан ўзини олиб қочадиган ва ерда, ѐғоч-тахта ѐки картонсимон материаллардан уя қуриб, оила ҳосил қилиб яшовчи ҳашаротлардир. Термитлар чала ўзгариш ҳисобига ривожланадилар ва нафақат тўлиқ ривожланган имаголик шаклида, балки жинсий вояга етмаган индивидлари ҳам фаоллик кўрсатадилар. Шунинг учун ҳам термитларнинг табақалари чумоли табақаларига нисбатан турли-туман ва кескин ифодаланган бўлиб, ривожланиш жараѐнида барча термитлар бир қанча стадияларни ўтаб, уларнинг ҳар бири 1 ѐки бир неча ѐшга кирадилар. Натижада ҳар бир зот ўзига хос ихтисослашган морфологик қиѐфа ва функционал хусусиятларни мужассамлаштирадилар. Кўпчилик термитлар-ксилофаглардирлар. Улар ѐғоч билан озиқланишида ва озиқанинг ҳазм бўлишида замбуруғлар, бактериялар ва ихтисослашган содда ҳайвонлар иштирок этадилар. Замбуруғлар кўпчилик термитлар учун муҳим озиқа компоненти ҳисобланади. Бундан ташқари ѐғочда қўнғир чиришни келтириб чиқарадиган кўпчилик базидиомицетлар, ѐғочнинг кимѐвий таркибини ўзгартириб, термитлар клечатка ва лигнинни ўзлаштиришларини бир мунча енгиллаштирадилар. Бундай ѐғочлар билан термитлар бир мунча ѐқтириб озиқланадилар ва бунда улар яхши ривожланадилар. Download 363.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling