Ер-сув ресурсларининг
Давлат ер кадастрини юритиш топография – геодезия, картография, тупроқ
Download 113.96 Kb.
|
YER-SUV RESURSLARI, ULARDAN SAMARALI FOYDALANISH
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Қисқача хулосалар
- Асосий адабиѐтлар
- Интернет сайтлари
Давлат ер кадастрини юритиш топография – геодезия, картография, тупроқ, агрокимѐ, геоботаника жиҳатидан ва бошқа йўналишда текшириш ва изланишлар олиб бориш, ерларни ҳисобга олиш ва уларга баҳо бериш, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ижарачиларнинг ҳамда мулкдорларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатга олиш билан таъминланади. Ер мониторинги ва давлат ер кадастри «Ер кадастри» қонуни асосида амалга оширилади.
Давлат мулкини уни тасарруфидан чиқариш натижасида акционерлик, пайчилик мулкларига биргаликда эгалик қилиб, ишлаб чиқаришни ташкил этувчилар тадбиркорлардир. Улар бозор иқтисодиѐтига хос бўлган, аввал бизда мавжуд бўлмаган янги масалаларни, муносабатларни мукаммал билишлари лозим. Даставвал улар мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартибини яхши билишлари зарур. Шунинг билан биргаликда акциялар, уларнинг турларини, мазмунини қандай қилиб акциядорларга берилишини, сотилишини ҳамда дивидентларини аниқлашни билишлари лозим. Пайларни аниқлашни, уларни пайчиларига етказишни шу билан боғлиқ бўлган муносабатларни амалга ошириш қобилиятларига эга бўлишлари зарур. Ҳозирги даврда ташкил этилаѐтган акциядорлик, пайчилик, мулкчиликка асосланган хўжаликларнинг ҳар бир мутахассиси юқоридаги масалаларни бажара олиш имкониятларига эга эмаслар. Бу масалаларни муваффақиятли ҳал этиш учун шу тадбиркорларнинг билимларини ошириш ишларини ташкил этиш лозим. Шу билан биргаликда мулкчилик шаклларини ташкил этишни таъминлайдиган қўлланмаларни ишлаб чиқиб, уларни амалиѐтда синаб, тадбиркорларга етказиш зарур. Қишлоқ хўжалигида суст суръатлар билан қўшма мулкчиликка асосланган тадбиркорлик корхоналари ташкил этилмоқда. Улардаги раҳбар тадбиркорлар ташқи иқтисодий муносабатлар амалга оширилишининг контрактларини, инвестиция сиѐсатини, тартибини, маҳсулотларнинг даромадларини ўзаро тақсимлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни билишлари зарур. Улар ички ҳамда ташқи бозорнинг ҳолатини, маълумотлар, рекламалар ҳамда бошқариш санъатини ҳам эгаллашлари керак. Бу тоифадаги тадбиркорлар аввалгиларига нисбатан анча малакали, билимдон, уддабурон бўлишлари лозим. Юқорида таъкидланганлардан кўриниб турибдики, республикамиз қишлоқ хўжалигида тадбиркорликнинг турли шакллари ташкил топмоқда. Улар қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ижобий ҳисса қўшмоқдалар. Лекин, улар ўз фаолиятларини амалга оширишда анчагина қийинчиликларга учрамоқдалар. Масалан, ташкилий, ҳуқуқий, ижтимоий ҳамда иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасида. Чунончи, ерларни олишда, тадбиркорлик шаклларини ташкил этишда, кредит олишда, маҳсулотларини сотишда, улар учун ҳақ олишда мушкулликларга дуч келмоқдалар. Шунинг оқибатида улар ишчи-хизматчиларига ўз вақтида иш ҳақи бера олмайдилар. Бу масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият ѐрдам қўлини чўзиши зарур. Шундагина қишлоқ хўжалигида ҳам тадбиркорлар кўпайиб, тадбиркорлик ривожланиши таъминланади. Таянч иборалар:Ер фонди, қишлоқ хўжалик ерлари, тупроқнинг сунъий ва иқтисодий самарадорлиги, ердан фойдаланишни иқтисодий самарадорлиги, ер мониторинги, кадастри, ернинг қийматини иқтисодий баҳолаш. Қисқача хулосаларЕр ва сувга нисбатан давлат мулкчилиги сақланган ҳолда улардан йил давомида тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларга узоқ муддатга ҳамда умрбод берилмоқда. Улардан тўлиқ ва самарали фойдаланганлик даражасини маълум бир кўрсаткичлар тизими ѐрдамида таҳлил этиш лозим. Кейинги йилларида ерлардан, сувлардан фойдаланишнинг самарадорлиги талаб даражасида эмас. Сабаби – ерларнинг ирригация-мелиорация ҳолати ѐмонлашаѐтганлиги, илмий ва амалий жиҳатдан асосланган алмашлаб экиш тўлиқ жорий этилмаѐтганлиги, суғориш иншоотларининг ишга яроқлилик ҳолати пасайиши, ер ва сувлардан самарали фойдаланганлик учун рағбатлантиришнинг сустлигидир. Келажакда ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш даражасини ҳамда иқтисодий самарадорлигини ошириш учун тупроқ унумдорлигини, сувнинг сифатини яхшилашга қаратилган барча тадбирлар ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш зарур. Мамлакат миқѐсида ер-сув мониторинги ва кадастрлари талаб даражасида амалга оширилишини таъминлаш керак. Назорат ва муҳокама учун саволлар Ер ва сув ресрусларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти, ер ва сув ресурслари қишлоқ хўжалигининг асосий воситаси эканлиги. Ер ва сувларнинг таркиби, уларни хусусиятлари нималардан иборат? Ер кадастри, унинг таркиби, амалга оширилиши ҳақида нималарни биласиз? Ер мониторинги, унинг мазмуни ҳақида-чи? Ер ва сув ресурсларидан фойдалниш даражасини ҳамда самарадорлигини оширишнинг қандай йўллари бор? Асосий адабиѐтларЎзбекистон Республикасининг «Фуқаролик Кодекси», “Тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлари тўплами”, Т.: “Шарқ”, 2002. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнат Кодекси», Т.: «Адолат», 1996 Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси», Т.: «Адолат», 1995 Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги 2004 йил 26 августдаги «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни, «Халқ сўзи» газетаси, 2004 йил 15 октябр Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари тўплами», Т.: «Ўзбекистон», 2002 й. Бланк И.А. «Основў финансового менеджмента». 2-х томах, К.: «Ника-центр» «Эльга», 1999. Барнс Л.Б. и др., «Преподавание и метод конкретнўх ситуаций» – М., 2000 Богатин Ю.В. Швандар В.А., «Инвестиционнўй анализ. учебное пособие», - М.: ЮНИТИ, 2001 М.Н. Баканова, А.Д. Шереметова, «Экономический анализ: ситуации, тестў, примерў, задачи, вўбор оптимальнўх решений, финансовое прогнозирование»,- М.: Финансў и статистика, 2004 Интернет сайтлари:Московская сельскохозяйственная академия.www.ecfak.timacad.ru Приамурский Институт Агроэкономики и Бизнеса www.admin.ru Петранева Г.А. Экономика и управление в сельском хозяйстве, Академия, 2003. http:ҒҒtextbook.ruҒcatalogueҒbookҒ33320.html Попов Н.А. «Основў рўночной агроэкономики и сельского предпринимательства», М.: Тандем, 2002, http:ҒҒrbip.bookchamber.ruҒdescription7897.htm Попов Н.А. Экономка отраслей АПК. Курс лекции, 2002, http:ҒҒfamily.taukita.ruҒitem22219310.htm Download 113.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling