Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet56/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Кайфият. Шахснинг хатти-ҳаракатларига ва айрим руҳий жараён-ларига муайян вақт давомида тус бериб турувчи эмоционал ҳолат кай-фият деб аталади. Шахснинг ҳаёти ва фаолияти давомида шодонлик, ҳазилкашлик, умидсизлик, журъатсизлик, зерикишлик, қайғуришлик сингари ҳис-туйғулар унинг руҳий ҳолатини умумий тизимига айла-нади. Ушбу вазият баъзи эмоционал таассуротларнинг вужудга кели-шига қулай замин ҳозирлайди, бошқаси учун эса қийинчилик туғди-ради. Инсон хафа, маъюс ҳиссий ҳолат ҳукмронлигида бўлса, у ҳолда тенгдошларининг ҳазилига, кексаларнинг ўгит-насиҳатларига, мас-лаҳатларига қувноқ кайфият чоғдагига нисбатан мазмун, сифат жи-ҳатидан бошқачароқ тусда муносабат билдиради. Шунинг учун иш-лаб чиқариш ва халқтаълими тизими жамоаларида, расмий, реал гу-руҳларида ишчанлик, ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, ҳамдардлик, илиқ ру-\ий муҳит яратиш, самимий муомала маромини шакллантириш ҳам жисмоний, ҳам ақлий меҳнат самарадорлигини оширишнинг кафо-латидир.
Кайфият ниҳоятда хилма-хил, узоқ ва яқин манбалар негизид; вужудга келади. Уни барқарорлаштириб турадиган асосий манбалар-дан бири шахсларнинг ижтимоий жамиятда ҳукмронлик қилаётиш умумий нуқтаи назарлари, ҳаётнинг турли жабҳаларида акс этувчи таъсирлар, чунончи меҳнат муваффақияти ва таълим ютуғи, раҳбар ва ходим, ўқитувчи ва сабоқолувчи ўртасидаги муносабатлари, оиладаги шахслараро муомала мароми, ҳар хил вазиятларда пайдо бўлган турмушдаги қарама-қаршиликлар, шахснинг эҳтиёжлари, қизиқиш-лари, майллари ва таъбларининг қондирилишидан қаноат ҳосил килишлик ёки қаноат ҳосил қилмаслик кайфиятнинг манбалари бўлиб хисобланади. Шахснинг маълум муддат руҳи тушиб, нохуш, заиф кай-фиятда юриши унинг турмушида муаммолар юзага келганлигидан халоват, тинчлик бузилганлигидан далолат беради. Бундай вазиятлар намоён бўлганида шахсга оқилона мулоҳаза маҳсулидан келиб чиқ-қан ҳолда хуштавозелик билан ижобий таъсир ўтказиш, руҳини те-тиклаштирувчи воситаларни қўллаш, кайфиятини бузибтурган омил-ларни батамом бартараф этиш мақсадга мувофиқ.
Инсон кайфиятининг пайдо бўлишига ва ўзгаришига таъсир қилув-чи иккита омилни таҳлиллаш мутлақо шарт. Улардан биттаси объек-тив ва субъектив хусусиятли вазиятдир: а) табиий омилларга тааллуқ-ли бўлган вазият (ҳавонинг совуқлиги ёки иссиклиги, биоритмика ўзгариши), б) шахслараро муносабатнинг ноқулайлиги ва бошқалар. Иккинчи бир манба сифатидаги талқин қилиш мумкин — бу объект ва субъектив шарт-шароитлардир. Масалан, меҳнат ва ўқиш фаолия-тига керакли воситаларнинг мавжудлиги (иш дастгоҳи, меҳнат қуро-ли, ёруғлик, аудитория, парталар ва бошқалар). Иккинчидан, субъек-тив муносабатлар: илк психологик муҳит, мулоқотмандлик мароми, рағбатлантириш, мулоқот ўрнатиш услуби, шахсиятга тегмаслик, тенг ҳуқуқлилик, ҳамкорлик, демократия принципларига риоя қилишлик, ўзаро тушуниш, шахснинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиш ва ҳоказо.
Психология фанида асосий ҳиссиётлар атамаси кўчма маънода қўлланилиб келмоқда. Тадқиқотлар ичида К. Изартнинг таснифи муайян қизиқиш уйғотади, лекин ҳис-туйғуларнинг барчасини ўзида қамраб олмайди. К. Изартнинг талқинича: 1) қизиқиш — малака ва кўникмалар шаклланишига, ўқишга мойиллик уйғотадиган билим-ларни эгаллашга ёрдам берувчи ижобий ҳиссий ҳолатдир; 2) қувонч қондирилиши даргумон бўлган стакчи (ҳукмрон) эҳтиёжнинг қонди-рилиши мумкинлиги билан боғлиқ ижобий ҳиссий ҳолатдир; 3) ҳай-ратланиш — фавқулодда рўй берган ҳолатлардан ҳиссий жиҳатдан таъ-сирланишнинг ижобий ёки салбий жиҳатдан ифода этилмаган белгисидир; 4) изтироб чекиш — ҳозиргача қондирилиш эҳтимоли озми ёки кўпми мавжуд тасаввур қилинган, муҳим ҳаётий эҳтиёжлар-нинг қондирилиши мумкин эмаслиги тўғрисида маълумот олиниши-га боғлиқсалбий ҳиссий ҳолатдир; 5) ғазабланиш — объектив тарзида кечадиган, шахс учун ғоят муҳим эҳтиёжни қондириш йўлида тўсиқларни енгиб чиқадиган салбий ҳиссий ҳолатдир; 6) нафратланиш -объектларга яқинлашув субъектнинг маънавий ёки эстетик идеаллар-га зид келиб қолиши оқибатида рўй берадиган салбий ҳиссий ҳолат-дир; 7) жирканиш — шахслараро муносабатларда рўй берадиган ва шахснинг ҳаётий нуқгаи назарлари, қарашлари ва хулқ-атворига но-мутаносиблиги оқибатида ҳосил бўладиган салбий ҳиссий ҳолатдир; 8) қўрқув — шахс ўзининг хотиржам ҳаёт кечиришига зиён етиши мумкинлиги унга реал таҳдид солаётган ёки таҳдид солиши мавжуд хавф-хатар тўғрисидаги хабарни олиш билан пайдо бўладиган салбий ҳиссий ҳолатдир; 9) уялиш — ўзининг эзгу мақсадлари, хатти-ҳара-катлари ва ташқи қиёфаси, нафрати катта муҳит кутилмасига мос келмаганлиги билан эмас, балки ўзига лойиқ хулқ-атвор ҳамда ташқи сиймоси шахсий тасаввурларга ҳам мос эмаслигини англашда ифода-ланадиган салбий ҳиссий ҳолатдир.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling