Эркин Малик


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/55
Sana07.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1340755
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
shajtonvachchaning najranglari (2)

ШОШИЛИНЧ ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ 
(ёки шайтонлар оламининг ҳам шошиб қолганлари)
Тўсатдан Ўожи отанинг бандачиликни бажо келтириши «Думи 
тугуклар» мадрасасидагиларни ҳам шошириб қўйди. Яқин қирқ кундан бери 
Хўжақишлоқда фалажланиб ётган шайтонлар, кофир жинлар оёқ-қўлларини 
ёзиб, аста-секин ўзларига кела бошлашди. ¤ртадаги кўринмас деворлар 
кўтарилиб, алоқа ўрнатилди. Хўжақишлоқдан бир-биридан совуқ хабарлар 
келарди. Шўъба бошлиҚи айтганидек Хўжақишлоқда арининг ини бузилган 
эди. Одамшайтоннинг ҳаёти қил устида қолган эди. 
— Гапиринглар, — деди раис йиҚилганларга қараб, — нима гап? У ўзи 
яратган мўъжиза — Одамшайтонни йўқотиб қўйишдан жудаям қўрқар эди. 
Раис шу ихтироси билан ўз ўрнида мустаҳкам эди. Шўъба бошлиқлари ўз 
айҚоқчилари, кофир жинлар олиб келган хабарларни бирин-кетин баён қила 
бошлашди: 
— Одамшайтонимизни суд қилишдан бош тортишди. Келгиндиларни 
қамаб бўлмас экан. Қочиб кетиш xавфи бор экан. Уни оломон дарахтга 
боҚлаб, тошбўрон қиламиз дейишяпти. 
— Йўқ, бу фикрдан ҳам воз кечишди, бўйнига тош боҚлаб сувга 
чўктиришмоқчи. 
— Бу гап ҳам эскиди, қудуққа ташлаб, кўмиб юборишмоқчи. 


122 
— Охирги гапни эшитинг бўлмаса, уни оловда ёқишмоқчи, оловда... 
— Алвидо, — деб ҳайқириб юборди раис ўзини тута олмай,— минг 
афсуски қўлимиз калта. Ахир у шайтон эмас – одам-да. Уни одамчасига ҳукм 
қилишади. Эссиз, ниятларим катта эди-я. У билан қиладиган ишларим кўп 
эди-я. Шундоқ нодир нусха савил кетадиган бўлди-я. Бир ўзи кимсан 
Хўжақишлоқ деган ўрта қўлдек қишлоқни кулини кўкка совурди-я. Вой 
азамат-ей. Қандоқ бўлмасин, анови ёш имом бошлиқ Қаламисларни васваса 
қилиб, ниятларидан қайтаринглар. Мукофоти катта бўлади. Бўлинглар, тўрт 
томонга тарқалинглар, нима қилиб турибсизлар, ҳе аммамни бузоқлари... 
ЎЗИНГ УЧУН ЎЛ ЕТИМ 
(ёки кофир жинларнинг Шайтонваччага ўзи ҳақидаги шум хабарни бир 
амаллаб етказганлари) 
Айтиб йиҚлаш ёш имом домла келгунича давом этди. У 
йиҚлаётганларга қараб худди Ўожи отага ўхшаб қаттиқ-қаттиқ гапирди. Бир 
пайтлар Ўожи отанинг ўзлари ҳам шундай қилардилар. 
— Ўой яхшилар, динимизда айтиб йиҚлаш йўқ. Худди гуноҳкор бўлиб 
қоласизлар-а! Ахир Аллоҳдан етган ажалга исён-ку бу! Ўожи ота биздан 
рози кетсин десанглар айтиб йиҚламанглар. ЙиҚини ўрнига таҳлил 
айтинглар, «ла илаҳа иллаллоҳ» денглар, отага шундан фойда. ЙиҚидан 
фойда йўқ... 
— Кечирасиз имом домла,— деди кимдир одамлар орасидан,— сиз 
Аллоҳдан етган ажал деяпсиз, балки бандасидан еткандир-а? 
— Сиз кимсиз? Нимага азада фитна қўзҚаяпсиз? 
— Мен мустақил дедективман. 
— Бундай дейишга бирон асосингиз борми? 
— Бор-да, бўлганда қандоқ. Ўожи отанинг невараси отамни бувим 
ўлдирдилар, деяпти. Сурги дори деб, аталага заҳар қўшиб бердилар дейди. 
Буви бўлсалар ёш имом, яъни сиздан кўряпти. Кеча шомга яқин ифторликдан 
олдин отанинг ҳузурига бирров келиб кетган экансиз. Чолимнинг ўрнига шу 
ёш имом кўз олайтириб юрарди, чилласи тугаб яна ўрнини олиб қўяди деб, 
заҳар берган бўлса керак, деяпти. Бу гапларга нима дейсиз? 
— АстаҚфируллоҳ,— деди имом домла ранги-қути ўчиб,— қачондан 
бери азаларимизга дедективлар аралашадиган бўлиб қолди? Азаларимизни 
тинч қўйинглар, шов-шувни бошқа ёқдан қидиринглар. 
— Жавоб беришдан ўзингизни олиб қочманг, имом домла, яхшимас, 
Худодан қўрқинг. 
— Сизга отанинг қотили керакми? Озгина сабр қилинг, майитни 
тупроққа топшириб олайлик, кейин гаплaшамиз. Ўа, жанозани кечиктирмай 
ўқийлик. 
— Кечирасиз,— деди дедектив бўш келмай,— ҳозир бу ёққа қараб бутун 
бошли лаборатория йўлга чиққан. Майит текширилмагунча жаноза 
ўқилмайди.


123 
— Бу киши ҳақ гапни айтяптилар, жанозани кечиктириб турайлик, — 
деди кимдир. 
— Ё Худойим, наҳотки, қўй оҚзидан чўп олмаган шундай одамни 
душмани бўлса-я? 
— Ўа-я, нималар бўляпти, ўзи? 
— ҚишлоҚимизга кўз тегди... 
Шу пайт спорт ўқитувчиси, Райимберди алкаш, Дадамирза Қийбатчи 
тўрт томонга чопиб қолишди. 
— Невара қочди, ушланглар уни. Отани ўлдирган ўша, ўша... У сохта 
невара... Бошқа сайёралик... келгинди... 
— Ваҳима қилманглар, ҳеч қаёққа кетмайди, Худо уни билиб оёҚини 
синдирган,— деди имом домла саросимага тушиб,— қўлтиқтаёқ билан 
узоққа боролмайди. 
— Қўлтиқтаёқлари мана, ўзи йўқ,— деди спорт ўқитувчиси иккита 
қўлтиқтаёқни кўрсатиб. 
— Ё алҳазар, қўлтиқтаёқлар ҳам хўжакўрсинга экан-да... 
— Ана холос... 
Шу пайт кампир ичкари уйдан додлаб чиқди. У энди ёлҚондан эмас, 
ростдан йиҚлар эди. 
— Вой одамлар, шўримга шўрва тўкил-де... Топган-тутганимни ўмариб 
кетиб-де... Капан гадо бўл-де-е-м... 
Шу пайт кимдир: 
— Ана, ана,— деб томни кўрсатди. Ўамма шу томонга қаради. 
Бу пайтда Шайтонвачча Ажинашамолнинг кодини айтиб улгурган, 
орқасида сафар халтаси, соябони узун бош кийимида пастдагиларга 
тиржайиб қараб турарди. 
— Туш бола пастга, барибир қочиб қутила олмайсан. Сирларинг 
аллақачон фош бўлган, — бақирди имом домла, — ҳаммаси мана бунга 
ёзилган,— деб қўйнидан бир даста қоҚоз олиб кўрсатди. 
Шайтонвачча гап-сўзларга парво ҳам қилмай осмонга қаради. Тепасида 
Ажинашамол пайдо бўлди. «Буюрсинлар, хизматлари бош устига» деган 
овоз гулдираб кетди. Турганларнинг эси оҚиб қолди. 
— Кўтар мени бу дардисарлар оламидан,— буюрди Шайтонвачча. 
Ўовли юзи тўс-тўполон бўп кетди, нимаики нарса бўлса бари осмони 
фалакка учди. Шайтонвачча кўздан Қойиб бўлди. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling