Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


Download 0.56 Mb.
bet3/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

биринчидан, глобаллашув ва интеграцион жараёнларнинг кучайиб бориши натижасида турли хил мафкуравий хуружлар асосан ёшлар онгига қаратилаётганлиги;
иккинчидан, Ўзбекистон ёшларига салбий таъсир этувчи омиллар натижасида ёшлар олдида ишсизлик, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари, касб-ҳунар эгаллай олмаслик, маънавиятсизлик ва бошқа қатор муаммоларнинг пайдо бўлиш ҳолатларининг ортиб бораётганлиги;
учинчидан, Ўзбекистон Республикасида ёшлар онгига таъсир этаётган салбий омилларни олдини олиш, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш механизми тўлиқ ишлаб чиқилмаганлиги, ёшларга оид давлат сиёсати билан шуғулланадиган идоралар фаолиятининг энди шаклланаётганлиги ва улар томонидан ҳали тўлақонли ишлар амалга оширилмаганлиги;
тўртинчидан, Ўзбекистон Республикасида ёшлар онгига салбий таъсир этувчи омилларни олдини олиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишга бўлган зарурат.
Тадқиқот мавзусининг ўрганилганлик даражаси. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг нутқларида илгари сурилган ғоялари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсатини янада такомиллаштириш юзасидан билдирилган концептуал ва амалий таклифлари назарий манба бўлиб ҳисобланади.1 Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати билан боғлиқ масалалар таҳлилига бағишланган 10 дан ортиқ докторлик диссертацияси доирасидаги тадқиқотлар қаторига С.Жўраев, Қ.Қуранбоев, Д.Бўронова, Ф.Равшанов, М.Юлдашев, Э.Бобомуродов, З.Қодирова ва Г.Туленова каби таниқли олимларнинг изланишлари ва илмий ишларини киритиш мумкин.2
Шунингдек, И.В.Астэр, Е.Н.Волков, С.Жўраев, Б.Курбонзода, Н.Ю.Кучукова, Б.Ниязов, Е.Павловна, З.Қодирова, Н.В.Серов, Р.Тангриев, У.Шодмонкулов ёшлар онгига таъсир этаётган деструктив гуруҳлар фаолияти натижасида юзага келаётган ижтимоий муаммолар ва уларни олдини олишни тадқиқ этишга ҳаракат қилганлар. Хусусан С.Жўраев, Б.Ниязов ва У.Шодмонқуловлар ўз илмий ишларида ҳозирда дунёнинг етакчи давлатлари ва турли сиёсий кучлар томонидан мафкуравий соҳада мамлакатларга таъсир қилиш ва шу асосда ўз манфаатлари устуворлигини таъминлашга интилаётганлиги, жамият ҳаётида замонавий ахборот оқимлари ва технологияларининг қўлланиши эса, уларга соҳада кенг имкониятларни тақдим қилаётганлиги ва улар бунда асосан ёшлардан фойдаланаётганликларини ўрганганлар. Шу билан бирга, МДҲ давлатларидаги олимлар И.В.Астэр, Е.Н.Волков, Б.Курбонзода, Н.Ю.Кучукова, 3.Қодирова, Н.В.Серов, Е.Павловна ўз тадқиқотлари давомида диний экстремизм ва терроризмнинг ёшлар орасида ортиб бораётганлиги, ижтимоий қийинчиликларни келтириб чиқараётганлиги, уларни олдини олиш йўллари тўғрисида тадқиқот олиб борганлар.
Россия ва Ўзбекистоннинг бир қатор олимлари Э.Бобомуродов, К.Фарфиева, В.М.Каримова, Р.Турдибоева, И.Тройнина ёшлар онгига салбий таъсирларнинг олдини олишни психологик хусусиятларини тадқиқ этганлар. Уларининг таъкидлашларича, шахс онги, хулқи ҳамда фаолияти мазмунини уларни қуршаб олган муҳит белгилайди.
Ёшлар қатлами, уларнинг ҳаёти ва фаолиятига доир айрим масалалар Н.Темирова, Ш.Эрматов, Т.Қурбонов, Ф.Мусаев, Д.Рахимова каби тадқиқотчиларнинг номзодлик диссертацияларида ўз ифодасини топган. Жумладан, Н.Темирова ўз номзодлик диссертациясида ― Ўзбекистон ёшлари маънавий қиёфасини шакллантиришда умуминсоний ва миллий қадриятлар диалектикасини ўрганган.
Мавзунинг илмий-назарий асосларини тадқиқ этиш мақсадида турли конференция материаллари, чет эл босма нашрлари, маҳаллий ва чет эллик тадқиқотчиларнинг илмий ишлари ўрганилди. Жумладан, С.Жўраев, Ў.Қаюмов, Ш.Миноваров, Б.Шодмонов, Қ.Қуранбоев, Д.Бўронова, Ф.Равшанов, М.Юлдашев, Э.Бобомуродов, З.Қодирова ва Г.Туленова каби олимлар ва бошқа тадқиқотчиларнинг изланишлари ва илмий мақолалари ўрганилди.1 Шунингдек, тадқиқот ишига доир бўлган докторлик, номзодлик ва магистрлик диссертациялари билан (Абдуллаев К.З.2, Абдуллаев Ф.З.3, Асатов А.П.4) танишилди.
Шу билан бирга тадқиқот мавзусига алоқадор бўлган маҳаллий тадқиқотчиларнинг Олий мактаб кутубхонасида мавжуд илмий ишлари ва мақолалари ўрганиб чиқилиб, айрим қисмлари магистрлик иши доирасида фойдаланилди.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling