Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


Download 0.56 Mb.
bet4/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

Тадқиқотнинг мақсади бу - Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи ташқи омилларни камайтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар белгиланди:
- онг тушунчаси ва моҳиятини очиб бериш;
- Ёшлар онги шаклланишининг ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилиш;
- Ўзбекистон ёшлари онги шаклланишига таъсир этувчи омилларни тизимлаштириш;
- Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини амалга оширувчи субъектлар фаолиятини таҳлил қилиш;
- Ўзбекистон ёшларига салбий таъсир этаётган ташқи омиллар тенденциясини ва улар келтириб чиқарадиган салбий оқибатларни очиб бериш;
- Ёшларга салбий таъсир этувчи ташқи омилларни олдини олиш бўйича хориж давлатлари тажрибасини тадқиқ этиш, Ўзбекистон шароитида хориж амалиётини қўллаш имкониятларини баҳолаш;
- Ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни минималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети. Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсий фаолияти тадқиқотнинг объекти қилиб олинди. Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи ташқи омиллар билан боғлиқ жараёнлар эса тадқиқотнинг предмети ҳисобланади.
Тадқиқотнинг назарий ва методологик асоси сифатида Тадқиқотнинг концептуал асоси «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси”, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга оид билдирилган фикрмулоҳазалар ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш тўғрисидаги кўрсатмалари, Ўзбекистон БМТнинг 76 сессиясида сўзлаган нутқи, Миллий ғоя ва маънавият самарадорлигини ошириш концепцияси ҳисобланади.
Тадқиқотни амалга оширишда бир қатор услублар, жумладан, тизимли таҳлилнинг қиёсий, ретроспектив ва омилли таҳлил, экспертлар сўрови услубларидан фойдаланилди.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling