Ёш психология фанидан тест саволлари
Download 1.92 Mb.
|
savol javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гиперболизация
- Тизимлаштириш
- Акцентлаштириш
- 2018-2023 йиллар
Агглютинация – «елимлаш» деган маънони билдириб, унда турли қисмларни битта қилиб янги образ яратилади. Масалан: ялмоғиз кампир, сув париси, кентавр, ссфинкс образлари ва бошқалар.
Гиперболизация – образларни катталаштириш ёки кичиклаштириш шунингдек, алоҳида қисмларни ўзгартиришдир. Масалан: Гулливер, лилипут, Алпомиш, Рустам паҳлавон образлари кабилар. Тизимлаштириш – ўхшатиш орқали айрим тасаввурларни улар орасидаги фарқларни силлиқлаш; типиклаштириш-бир хил образларни қайтарилиши бўлиб, ҳар бир давр учун типик бўлган образларни яратиш Масалан: А.Каҳҳор ҳикоялари («Ўғри», «Бемор») А.Қодирий («Ўтган кунлар») романи кабилар. Акцентлаштириш – айрим белгиларни таъкидлаш орқали образлар яратиш Масалан: ўртоқлик ҳазиллари. Акцентлаштириш бадиий адабиётларда жуда кўп қўлланилади. Ҳиссиёт--- бизнинг туйғуларимизнинг ўзига хос акс эттириш жараёни бўлиб, бунда нарса ва ҳодисаларни акс эттириш жараёнида бизда туғиладиган ички кечинмалар ва муносабатлар акс эттирилади. Демак, ҳиссиётлар ўз- ўзидан юзага келмасдан, ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг таъсири билан боғлиқ равишда юзага келади. Эмоция – шахснинг воқеликка ўз муносабатини ҳис қилишидан келиб чиқадиган, унинг эҳтиёж ва қизиқишлари билан боғлиқ бўлган ёқимли ёки ёқимсиз кечинмаларидир. Келтирилган таърифлардан кўринадики, ҳиссиёт тушунчаси эмоцияга нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, шахснинг кундалик ҳаёти, турмуш тарзидаги барча жабҳаларни қамраб олади. Мотив –маълум эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ фаолиятга ундовчи сабаб. Мотивация кенг маънода инсон ҳаётининг (унинг хулқ-атвори, фаолиятининг) мураккаб кўп қиррали бошқарувчиси деб қаралади. Мотивация – инсонни фаолиятга ундашнинг мураккаб, кўп даражали тизими бўлиб, у ўзида эҳтиёжларни, мотивларни, қизиқишларни, идеалларни, интилишларни, установкаларни, эмоцияларни, нормаларни, қадриятларни мужассамлаштиради. Мотивация – мураккаб тузилма, фаолиятни ҳаракатлантирувчи кучлар мажмуаси бўлиб, у ўзини майллар, мақсадлар, идеаллар кўринишида намоён қилади ва инсон фаолиятини бевосита аниқлаб, бошқариб туради. Мотивация – одамни фаол фаолиятга ундовчи сабаблар мажмуидир. «Проектсия» тушунчаси дастлаб З.Фрейд томонидан субъектнинг онгли ва онгсиз тарзда кўчирилган шахсий хусусиятлари, ташқи объектларга нисбатан ҳолатларнинг мазмунини ифодалаш учун қўлланилган. 2018 йил маълумотларига кўра, республикада 4939 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд 1167 тасини реконструкция қилиш, 983 тасини мукаммал таъмирлаш Илғор хорижий тажрибалар асосида мактабгача таълим тизимидаги педагог кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув-режа ва дастурларни такомиллаштириш, олий таълим муассасалари махсус сиртқи бўлимларининг “Мактабгача таълим” йўналиши бўйича 2018-2023 йиллар учун квоталар ажратиш масаласига эътибор қаратилди. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling