Ёш психология фанидан тест саволлари


Download 1.92 Mb.
bet18/65
Sana16.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1203616
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   65
Bog'liq
savol javoblar

Репродуктив функция. Бу функция наслни давом этгириш билан боғлиқ. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда серфарзанд оилаларнинг мавжудлиги билан бир қаторда, оида аъзолари сонининг қисқариши ҳам кузатилмоқца. Бу қодисалар, асосан, моддий-иқтисодий қийинчиликлар, маънавий инқироз, ёш оилаларнинг ота-она уйидан ажралиб чиқиши, тиббий хизматнинг даражаси, экологиянинг инсон саломатлигига таъсири билан изоҳланади.


Таълим – тарбия жараёнини тўғри, илмий асосда ташкил қилиш учун таълим жараёнининг ўзига хос психологик қонуниятларини, яъни билимларни ўзлаштириш жараёнини, кўникма ва малакаларни, фаол, мустақил ҳамда ижобий тафаккур жараёнларини таркиб топтиришни яхши билиш лозим бўлади.
К.Д. Ушинскийнинг асарлари, айниқса унинг “Инсон тарбия предмети сифатида” номли асари катта роль ўйнайди.


Психология сўзининг луғавий маъноси грекча псюхе – жон, руҳ, логос – фан, таълимот деган маънони англатади. Психология фан сифатида психик фактлар, уларнинг қонуниятлари ва механизмларини ўрганади. Психология асосан психикани кенг доирада тадқиқ қилади. Шунга кўра психиканинг юзга келтирувчи асосий психик фаолиятлари кўрсатилган. Айнан психик фаолиятлар қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:

билиш фаолиятлари: диққат, нутқ, фаолият;


- билиш жараёнлари: сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур;
- шахснинг, ҳиссий, иродавий соҳаси: - ҳиссиёт, ирода;
- шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари: темперамент, характер, қобилият.


рефлекс (лотинча reflexus акс эттириш) организмнинг ташқи таъсирга қонуний равишдаги жавоб реакцияси сифатида талқин қилиниб, асаб-мушак фаолиятини объектив тарзда билиш воситасига айланди. Сезги, ассоциация, эҳтирос юзага келишини изоҳлашга имкон яратилди.


Ихтиёрсиз диққат деб тўсатдан таъсир қилган бирор сабаб туфайли бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари ҳосил бўладиган диққатга айтилади. Одамнинг кўз ўнгида пайдо бўладиган жуда ёрқин рангли нарсалар, ўзининг ташқи кўриниши жиҳатидан одатдаги нарсалардан кескин фарқ қилувчи предметлар, тўсатдан пайдо бўлган қаттиқ товуш, бирор нарсанинг кескин ҳаракати ва шу кабилар ихтиёрсиз диққатни юзага келтирувчи сабаблар бўлиши мумкин. Масалан, ҳикоя ўқиш машғулоти пайтида тўсатдан учиб ўтган реактив самолётнинг қаттиқ ва баҳайбат товуши ҳамманинг диққатини беихтиёр ўзига жалб қилади.



Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling