Ёш психология фанидан тест саволлари


Download 1.92 Mb.
bet20/65
Sana16.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1203616
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   65
Bog'liq
savol javoblar

Конкретлаштириш – ҳодисаларни ички боғланиш ва муносабатлардан қатъий назар бир томонлама таъкидлашдан иборат фикр юритиш операциясидир.
Классификациялаш – бир туркум ичидаги нарсаларнинг бир-бирига ўхшашлигига ва бошқа туркумдаги нарсалардан фарқ қилишига қараб нарсаларни туркумларга ажратиш тизимидир. Д.И.Менделевни “Элементларнинг даврий тизими” жадвали бунга ёрқин мисолдир. Бунда олим элементларни атом оғирлиги ортиб боришига, кимёвий сифатларнинг бир типлигига ва бошқа белги ва аломатларига қараб тартиб билан жойлаштириб чиққан. Ўрганиш учун қулайлик туғдириш мақсадида, шунингдек, амалий мақсадларда кўпчилик нарсаларни гуруҳларга, туркумларга бўлишга тўғри келади. Кўпчилик нарсаларни ҳодисаларни гуруҳларга бўлиш классификациялаш ёки туркумларга бўлиш деб аталади. Масалан, кутубхонада китоблар муқовасига, фармойишнинг мазмунига ва шу каби белгиларига қараб туркумларига бўлиш мумкин.
Системалаштириш – тизимга солиш шундан иборатки, бунда айрим нарсалар, фактлар, ҳодиса ва фикрлар муайян тартибда макондаги, вақтдаги тутган ўрнига ёки мантиқий тартибда жойлаштирилади. Шу сабабли макон, хронология ва мантиқий белгилар асосида тизимга солиш турларига ажратилади. Мебелнинг хонадаги жойлаштирилиши, дарахтнинг боққа ўтказилиши, маконий тизимга намуна бўла олади. Ўтмишда бўлиб ўтган воқеаларнинг вақтга қараб тизимга солишнинг намунаси бўла олади. Математикага, фалсафага, мантиққа доир дарсликларда илмий материалларнинг жойлаштирилиши мантиқий тизимга солишнинг намунасидир.
Мақсад – инсон фаолияти сўнгги натижасининг образи сифатида намоён бўлади ва эҳтиёжларини амалга оширилишидир.
Мотив – кишини фаолиятга ундайди ва унга мазмун бахш этади.
Иш–ҳаракат галдаги битта оддий вазифани бажаришга қаратилган, нисбатан тугалланган фаолиятнинг таркиби. Фаолиятга қаратилган мақсад озми–кўпми узоқ ёки яқин бўлиши мумкин. 
Малака деб машқ қилиш жараёнида иш ҳаракатлар бажарилишининг автоматлашган усулларига айтилади. Малака иш унумдорлигининг ортишига, вақтни тежашга, ақлий фаолиятни бир мунча муҳимроқ нарсаларга сафарбар қилишга имкон беради. Малака қуйидагича ҳосил қилинади:
Бирор фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд билимлардан ва малакалардан фойдалана олиш к ў н и к м а дейилади.



Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling