Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов


Эроннинг ШҲТга аъзоликка қабул қилинишига ва бунинг истиқболига қандай қаралмоқда?


Download 110.28 Kb.
bet5/21
Sana16.06.2023
Hajmi110.28 Kb.
#1498323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Евроосиё

Эроннинг ШҲТга аъзоликка қабул қилинишига ва бунинг истиқболига қандай қаралмоқда?
Фарҳод Толипов: Мен Санат Қушқумбаевнинг гапларига кўп жиҳатдан қўшиламан. Дарҳақиқат, ШҲТ кун тартибида Эроннинг бу ташкилотга потенциал ёки бўлғуси аъзо бўлиши анчадан бери кўзга ташланаётган эди. Ва бу вақт етиб келди. Мен олдинроқ гапириб ўтганимдек, модомики, ШҲТ ўзига хос дипломатик форум ўтказаётган ва шундай муҳит яратаётган экан, ушбу давлатлар гуруҳига Эронни қўшиш ташкилотнинг Ғарбга қарши ёки ҳеч бўлмаса, Ғарбга мухолиф мавқеда турган эски имижини яратади ёки мустаҳкамлайди. Умуман, Эрон, Санат ҳам айтиб ўтганидек, АҚШ билан кескин муносабатлари билан ҳам машҳур. Шу маънода ШҲТда қандайдир Ғарбга қаршилик салмоғи ёки аксил-ғарб ва ёхуд Ғарб мавқеларига муқобил бўлганларнинг критик массаси (бирор нарсанинг кескин ўзгариш қилиш учун етарли бўлган миқдори) йиғила бормоқда. Шу ўринда Эроннинг аъзолиги билан боғлиқ қизиқ бир мулоҳаза бор.
Эрондан кейинги навбатдаги аъзоликка номзод Туркия бўлса ажаб эмас. Шу тариқа ШҲТга аъзоликда шундай кластер[1] стратегияси вужудга келмоқда. Маълумки, Ҳиндистон билан Покистон жиддий минтақавий ёки макроминтақавий қадамлар қўйиш ёки ҳаракатлар қилиш йўлида ҳар доим баҳслашиб келади. Агар ушбу мамлакатлардан бири бирор ташкилотга аъзо бўлиб кирадиган бўлса, иккинчи томон ҳам мувозанатлаш нуқтаи назаридан ўша ташкилотга киради. Биттаси атом бомбасини яратса, кейингиси ҳам уни яратади, яъни улар бир-биридан ортда қолмай деб мусобақалашади. Улар ШҲТга ҳам бир вақтда аъзо бўлди. Шунга кўра, агар Эрондан сўнг Туркияга ҳам бу ташкилотга кирса, қандайдир жуғрофий-сиёсий кластер пайдо бўлади. Туркия билан Эроннинг муносабатлари рисоладагидан анча узоқ, минтақавий сиёсат борасида ҳам, ислом дунёсидаги етакчилик учун рақобат нуқтаи назаридан ҳам ва ҳк. улар орасида таранглик мавжуд. Шунинг учун ШҲТ таркибида ҳам Ҳиндистон ва Покистон ҳамда Эрон билан Туркия иккилиги юзага келади ва ушбу нуқтаи назардан ШҲТ тузилмаси ва функциясини, ҳатто айтиш мумкинки, бу ташкилот миссиясини ҳам анча-мунча мураккаблаштиради.
Туркиядан кейинги қадам қайси мамлакат бўлишини тасаввур қилинг – Озарбайжон, ушбу мамлакат президенти ҳам саммитда иштирок этди. У ҳолда яна бир – бу сафар ижобий – кластер пайдо бўлади, чунки Туркия, Озарбайжон ва Марказий Осиёнинг ШҲТга аъзо бўлган 4 та мамлакати жорий йил бошида ташкил топган яна ташкилот – Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) ҳам аъзодир. Агар бу айтганларимиз юз берадиган бўлса, яъни Туркия билан Озарбайжон ШҲТга аъзо бўлиб кирса, ШҲТ таркибида ТДТнинг барча аъзоларидан иборат бутун бошли кластер қарор топади – мана шундай мураккаблашган тузилма юзага келади.
Эронга қайтиб, ушбу мамлакат Марказий Осиё мамлакатлари учун транспорт коридорлари – даҳлизларини, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ранг-баранглаштириш нуқтаи назаридан муҳим деб гапираётганимизда, бу гаплар ҳаммаси тўғри эканига қарамай, лойиҳа икки томонлама алоқалар даражасида амалга оширилаётганидай муҳим жиҳатни таъкидлаб ўтиш зарур бўлади, яъни ШҲТнинг бундай лойиҳаларга қўшаётган ҳиссаси жуда оз. Қандайдир транспорт артериялари, темирйўллар, газ ёки нефт қувурлари тилга олинганда, тегишли давлатлар ўртасидаги икки томонлама битимлар ҳақида ҳам гап кетаётган бўлади, яъни ШҲТсиз ҳам Эрон билан музокаралар кўп йиллардан бери давом этиб келмоқда. Эслаб ўтиш жоизки, масалан, Каримов президент бўлган кезлар ҳам Ўзбекистон Туркманистондан Эронга ва ундан Яқин Шарққача Сарахс – Машҳад темирйўл тармоғини қуриш ташаббусини илгари сурган эди. Эрон ҳудудидан фойдаланишга оид бунақа ташаббуслар анчадан бери мавжуд бўлган. Шунинг учун Эроннинг аъзолигига Ғарбнинг навбатдаги мухолифининг ўзига жуғрофий-сиёсий ишораси деб қараш мумкин. Аммо қайсидир ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатига кўра ШҲТ деярли кўзга ташланмайди ва у муайян хабарларни жўнатиш форуми бўлиб қолаверади.
Саммит доирасида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон термирйўли қурилиши лойиҳаси бўйича энг муҳим ва узоқ кутилган битимга қўл қўйилгани эътиборга молик. У – минтақа учун муҳим лойиҳа. Унинг истиқболини қандай баҳолайсиз? Бу йўл бизга, яъни Марказий Осиё мамлакатларига нима беради? Лойиҳанинг бу сафар амалга ошиш имкониятлари қандай?

Download 110.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling