Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


«Картошка экиш» ўйини (16-расм


Download 276.34 Kb.
bet29/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72
«Картошка экиш» ўйини (16-расм). Ўйинчилар 3-4 командага бўлиниб бир қатордан бўлиб алоҳида-алоҳида колонналарга сафланади (старт чизиғи орқасида). Колонналардаги биринчи ўйинчилар 5-10 дона картошка солиб олинган қопчиқ ушлаб туради. Старт чизиғидан 20-30м нарида ҳар бир колонна рўпарасида 5тадан айлана чизилган бўлади. Ўқитувчининг сигнали билан ҳар бир ўйинчи белгиланган айланаларга югуриб бориб, ҳар бир қопчиқни навбатдаги ўйинчига беради, ўзи эса колоннанинг охирига бориб туради. навбатдаги ўйинчилар олган қопчиқларини кўтариб «экилган» картошкани ковлаб олади. Картошкани тез экиб, тез йиғиб олган колонан ғолиб ҳисобланади.




  1. «Кам очко тўплаш» ўйини (17-расм). Уч команда бир қатордан бўлиб алоҳида-алоҳида колонналарга сафланадилар. старт чизиғидан 15-20м нарида учала командланинг рўпарасига доира чизилиб унинг ичига гимнастик таёқача қўйилади. Ўқитувчининг сигналига кўра ҳар бир колоннанинг биринчи чизиғидан айланагача югуриб боради ва ундаги таёқчани олиб, бир учинчи ерга уч марта уради-да, жойига қуяди, сўнгра югуриб старт чизиғига қайтариб келади ва колонна охирига бориб туради. Биринчи бўлиб етиб келган ўйинчи бир, иккинчи бўлиб келган эса икки очко олади. Кейин иккинчи бўлиб турганлар югуради ва ҳоказо. Ўйин охирида энг кам очко тўплаган команда ғолиб чиқади.




  1. «Арғамчи устида сакраш» ўйини. Йўғон арқонча ёки арғамчининг икки учидан икки учидан икки бола ушлаб, навбат кутиб турган болалар томонига бир маромда оҳиста айлантирадилар. Болалар арқончага тегмасдан навбатма- навбат сакрайдилар. Арқончага ким тегиб кетса, ўша арқончани айлантираётганларнинг бири билан ўрин алмашади.

  2. «Зовурдаги бўри» ўйини (19-расм). Зал ўртасига бир-биридан 60- 70см узоқликада иккита парллел чизиқ чизилади, у зовур вазифасини ўтайди. Битта ёки иккита бошқарувчи, яъни «бўрилар» зовурда турадилар. Қолган ўқувчилар «эчки» ҳисобланади. «Эчкилар» залнинг бир томонидаги чизиқларда-ўз уйларида бўладилар. Залнинг қарама-қарши томонига яйловни тасвирлайдиган чизиқлар чизилади. Ўқитувчининг сигналига биноан

«эчкилар» уйларидан чиқиб, зовурдан сакраб, яйловга югуриб ўтадилар.
«Бўрилар» уларни тутишга ҳаракат қилади. Ҳар бир югуришдан сўнг қулга тушганлар санаб чиқилади. Сўнг Янги «бўрилар» сайланади. Энг чаққон ўқувчилар рағбатлантиради.



  1. Download 276.34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling