Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
-11 СИНФ ЎКУВЧИЛАРНИ УЧУН ҲАРАКАТЛИ ЎИНЛАР
Download 276.34 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ставка йук
10-11 СИНФ ЎКУВЧИЛАРНИ УЧУН ҲАРАКАТЛИ ЎИНЛАР.Жисмоний тарбия дастури бўйича 10-11 синфларда ҳаракатли ўинлар киритилмаган бироқ дарсларда, олдинги синфларда ўтилган ҳаракатли ўинлардан фойдаланиш мумкин. Унинг вазифаси шундан иборатки турли-туман ўйин вазиятида ўкувчиларни ҳаракат қилишга ўргатиш кўпроқ мақсадга мувофиқдир ва турли-туман спорт турлари билан шуғулланганда эгаллаган малакаларни мустахкамлайди ва такомиллаштиради. 10-11 синфларда ҳаракатли ўинлар ёрқин ифода қилинган ёрдамчи характердир. Ўқувчилар ўйин шароитида кутилмаганда ижод қилинган ёки эгаллаган малакасни тўғри қўллашга одатланади. Ўкувчиларни спорт ўйинларига бўлган катта қизиқиши хисобга олган холда шуғулланувчиларни сонини кўплиги сабабли жисмоний тарбия дарсида ўтказиш қийин, шунинг учун спорт ўйинларга яқин бўлгани сабабли синфни барчасига ҳаракатли ўйинларни тавсия қилиш мумкин. Мухими, бу ўйиндаги техника ва тактикаси спорт ўйинларидек бир-хил бўлиши керак. Бундайларга қуйидаги ўйинларни киритиш мумкин: “Тўп капитанга”, “Тўп учун кураш” (баскетбол ўйинига тайёрловчи), “Волейболчини тўп узатиши”, “Тўпни узатадингми ўтир” волейбол элементлари билан эстафета, (волейбол ўйинига тайёрлайдиган) “Доирада оёқ билан тўп тепиш”, “Рақибни химоячилари ўртасида” (футбол ўйинига тайёрлайдиган) ва бошқалар. Ставка йукМАКТАБДА ДАРСДАН ТАШҚАРИ ВАҚТДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИННИ ЎТКАЗИШ МЕТОДИКАСИ. Ҳаракатли ўйинлар ўкувчилар билан дарсдан ташқари вақтда тарбиявий – соғломлаштириш ишларини олиб боришда айниқса кичик ва ўрта ёшдаги мактаб ўкувчилари орасида катта ўринни эгаллайди. Улар танаффусларда мактаб жисмоний тарбия жасоасида, мактаб байрамларида, “Саломатлик кунларида”, йиғилишларида, экскурсияга, сайрга чиқканда ўтказилади. Бундан ташқари синфлар ва мактаблар ўртасида ўйин бўйича махсус мусобақалар ташкил этилади ва ўтказилади. Дарсдан ташқари вақтда ўкувчилар билан ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар соғломлаштириш вазифасини ечишга ёрдам бериш керак. Саломатлик холати бўйича 1 ва 2 тиббий гурухларга киритилган, ўқувчилар ўйинни барча турлари билан шуғулланишга қўйилади. Юрак билан касалланган нерв системаси бузилган ўкувчилар узоқ давом этадиган узлуксиз югуриш, кучни таранглашиш, узлуксиз сакрашлар ва бошқа тез ҳаракатланишларга чегара қўйиш билан қатнашишлари мумкин. Дарсдан ташқари вақтда ўтказиладиган ўйинларга ўкувчиларни ихтиёрий равишда жалб қилинади. Ўкитувчилар тарбиячилар, етакчилар ва катта синф ўқувчилари ўйинга тайёрлашга ва ўтказишга раҳбарлик қиладилар. Ҳаракатли ўйинларни синфдан ташқари машғулотларда ўкувчиларни умумжисмоний ривожланиш, жисмоний тарбия дарсларида материалларини мустахкамлш ва такомилаштиришда шунингдек “Алпомиш” ва “Барчиной” тест меъёрни нармативларини топширига тайёрлаш ва эгаллаш учун зарур бўлган сифат малакларни тарбиялашга ёрдам беради. Бундан ташкари улар умумий тарбиявий вазифаларга ёрдам беради: ўқитувчига, етакчига ўзларини болаларини яхшилаб билиб олишига имконият беради, болаларда жасурликни эпчилликни, ўртоқчиликни, уюшқоқликни ташкилийлиги ва бошқа ахлоқий иродавий ҳарактердаги сифатларни тарбиялашга ёрдам беради. Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling