Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


«Тўлки билан наъматак» ўйини


Download 276.34 Kb.
bet35/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   72
«Тўлки билан наъматак» ўйини. Ўқувчилар икки командага бўлинадилар. Биринчи команда ўйинчилари – «наъматаклар» кўзларини юмиб қўлларини ён томонга узатган ҳолда иккинчи командага орқаларини ўгириб залнинг ўртасидаги чизиққа турадилар. Иккинчи команда ўйинчилари-

«тулкилар» эса чизиқнинг ташқарасида залнинг бир томонида турадилар.
«Тўлкилар» залнинг нариги томонига «наъматак» тиканларига тегиб кетмаслик учун овоз чиқармасдан секингина ўтишлари керак. «Наъматак» ка тегиб ўтган «тулки» залнинг бир чеккасига чизилган- доирага – ғорга кириб кетади. Сўнгра ўйинчилари ўз ўринларини алмаштирадилар. Қайси команда ўйинчилари залнинг нариги томонига тинч ва эҳтиёткорлик билан ўтса, шу команда ўйинда ғолиб чиққан ҳисобланади.

  1. «Наъматаклар» ўйин охиригача кўзларини очиб юбормасликлари лозим. «Тулкинлар» «наъматаклар»нинг орасидан ўтадиалр, четлаб ўтиш мумкин эмас. Залнинг бир чеккасида турган ўкитувчининг байроқ кўтариши залнинг у томонига ўтиши учун сигнал ҳисобланади.

  2. «Бўрон» ўйини. Ўкувчилар тўрт қатордан колонна бўлиб сафланадилар. Старт чизиғи қаршисида ундан 10 м нарида ҳар бир колонна рўпарасида биттадан байроқча ўрнатилади. Барча ўйинчалар бир хил ҳаракатни бажарадилар. «Шамол» дайилганда қўлларинии юқорига кўтарадилар. «Чақмоқ» дейилганда ўтирадилар, «Ёмғир» дейилганда чапак чаладилар, «Бўрон» дейилганда югуриб бориб байроқ атрофидан (ўнгдан чапга) айланиб яна ўз жойларига келиб турадилар. Шартни тўғри ва тез бажарган колонна ўйинчилари ўйинда ҳисобланади.

Ўқувчилар байроқ атрофида айланиб келганларидан сўнг яна чизиқ орқасига ўтиб сарфланадилар.

  1. «Овчилар» ўйини. Ўйини олиб бориш учун 2-3 онабоши- овчилар тайинланади. Ҳар бир онабошининг қўлида биттадан тўп бўлади. Қолган ҳамма болалар- «тулкилар» майдончанинг турли ерларида эркин югуриб юрадилар.

Ўқитувчи сигнал бериши билан «тулкилар» тўхтайди, овчилар эса турган ерларида истаган «тулкига» қараб тўп отадилар. Агар тўп «тулкига» тегса, овчи битта очко олади. Тўп отиш натижасини ҳисоблаб чиқилгандан сўнг, янги овчилар тайинланиб, ўйин яна давом этирилади.
Бир марта ҳам тўп тегмаган ёки бошқаларга қараганда тўп кам теккан
«тулки» энг яхши ўйинчи ҳисобланади.
Отилган тўпни илиб олган «тулки»га тўп теккан деб ҳисобланади.
«Тулкилар» ўзларига тўп тегдирмаслик учун турган жойларида эркин ҳаракатлар қилишшлари мумкин.


  1. Download 276.34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling