Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
Download 276.34 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Тўпни оёқлар орасидан узатиш» ўйини (22-расм).
«Байроқчангни топ» ўйини. Ўқувчилар 4-5 командага бўлиниб, бир қатор бўлиб сафланадилар. Командаларда турган биринчи ўқувчилар капитанлар ҳисобланиб, уларга ҳар хил рангда байроқчалар берилади. Ҳар бир команда алоҳида-алоҳида айлана ҳосил қилиб, айланаларнинг ўртасида капитанлар туради. «Тарқал» командаси берилганда ҳамма ўқувчилар майдонча бўйлаб тарқалиб, турли хил ҳаракатларни бажариб ўйнаб юрадилар.
«Тўхта!» командасида эса ҳамма тўхтайди, кўзларини юмиб олади. у пайт ўқитувчининг кўрсатмаси билан команда капитанлари ўз ўринларини алмашиб, байроқчаларни юқорига кўтарадилар, «Байроқчангни топ!» командаси берилгач ҳамма ўйинчилар кўзларини очиб, ўз капитанлари атрофида саф тортадилар. Биринчи бўлиб сафланиб олган команда ғолиб чиқади. ундан кейин Янги капитанлар тайинланиб, уйин давом эттирилади. «Тўпни оёқлар орасидан узатиш» ўйини (22-расм). Старт чизиғи рўпарасида 3-4та команда саф туради. Барча командалар бир-биридан 2-3м масофада туриб, бир қатордан колонна бўлиб турадилар. Ўйинчилар орасидаги масофа 1-2 қадам, улар оёқларини букмаган ҳолда елка кенглигида кериб туришлари лозим. Колонналарда биринчи турган ўйинчиларда баскетбол тўплари бўлади. Улар энгашиб, тўпни ерга тегизиб ушлаб турадилар. Сигнал берилиши билан биринчи ўйинчи тўпни оёқлари орасидан думалатиб орқага йўналтиради. Иккинчи ўйинчи ҳам тўпга фақат бармоқларини тегизган ҳолда уни орқага йўналтиради. Иккинчи ўйинчи ҳам тўпга фақат бармоқларини тегизган ҳолда уни орқага йўналтиради; учинчи, тўртинчи ва бошқалар ҳам шундай қилади. Энг кейин турган ўйинчи тўпни олиши билан туради ва дарҳол оёқларини кериб тўпни илиб югуриб ўз жойига келади ва уни юқорига кўтаради. Ўйинни биринчи тугатган команда ғолиб ҳисобланади. Агар ўйин вақтида тўп ташқарига чиқиб кетса, айбдор ўқўвчи тўпни илиб олиб ўз жойига келади ва қоидани бузмай тўпни йўналтиришда давом этади. Колонна охирида турган ўйинчилар оёқлари орасидан орқага ўтиб кетмаслиги учун қўллари билан тўп йўлини тўсиб туришлари лозим. Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling