Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
«Бургут ва жўжалар» ўйини (26-расм)
Download 276.34 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Мерган овчи» ўйини.
- «Тўпни илиб ол» ўйини
«Бургут ва жўжалар» ўйини (26-расм) . Ўйинчиларидан иккитаси онабоши: бири «бургут, иккинчиси «она товуқ» қилиб тайинланади.
«Бургутдан» бошқа ҳамма ўйинчилар «она товуқ» орқасига, бир-бирларининг белидан ушлаб кетма-кет турадилар. «Бургут» сафнинг охирида турган жўжани ушлашга, яъни унга қўлини тегизишга уринади. «Она товуқ» қўлларини икки ёнга узатиб «бургут»нинг йўлини тўсиб, у ёқ-бу ёққа тез-тез югуради. «Жўжалар» сафларини бузмай, «она товуқ» орқасидан, бургутдан қочиб юрадилар. Агар белгиланган вақтда «бургут» «жўжалар»ни тутолмаса, унда «бургут»нинг ови юришмаган бўлади. Унда улар ўринларини алмаштиришади. Тарбиячи «бургут»нинг айёр бўлиб жўжаларнинг гоҳ ўнг томонидан, гоҳ чап томонидан югуриб алдаб ушлаши кераклигини уқтиради. Агар болалар бу ўйинни биринчи марта ўйнаётган бўлслар, унда тарбиячининг ўзи ёки унинг ўринбосарларидан бири бир-икки марта «бургут» бўлиб ўйнаб бериши мумкин. Агар ўйинда 10 дан ортиқ болалар қатнашаётган бўлса, у ҳолад 2-3 колоннага бўлиниш мумкин. «Мерган овчи» ўйини. Ўқувчилар тўрт қатордан колонна бўлиб сафланадилар. Ҳар бир колонна қаршисида 6-8м нарида шер, айиқ бўри, тулки ёки бошқа ёввойи ҳайвон расми солинган ёки шунга ўхшаш суратлар ёпиштирилган 1х1м шчит қўйилган бўлади. Ҳар бир колонадагилар навбатма- навбат шу шчитга тўп отади. Ҳар бир ўйинчи учтадан тўп отиши зарур. Қайси колоннадаги ўқувчилар ёввойи ҳайвонга тўпни кўп марта тегизса, шу колонна ўинда ғолиб чиққан ҳисобланади. Ўйинни бошлашдан олдин ёввойи ҳайвонлар ҳақида, уларни нима учун овлашлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб бериш лозим. Ўйинни образли қилиб сўзлаб бериш, шунингдек, ўқувчиларни аниқ мўлжалга отишга, команда аъзолари орасида уюшқоқликни сақлашга ўргатиш ҳам жуда зарур. «Тўпни илиб ол» ўйини. Ўқувчилар икки командага бўлиниб қўлларида катта тўпни ушлаб доира ҳосил қиладилар. Ўқитувчининг сигналидан кейин улар тўпни юқорига отиб, илиб олишга ҳаракат қиладилар. Ҳавода ушлаб олинган тўп учун командага 5 очко, ерга урилгандан кейин илиб олинган тўп учун 2 очко берилади. Ўйин бир неча марта такрорланади. Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling