раҳнамоси каби кишиларга таъсир кўрсатиш имко-
ниятлари пайдо бўлади.
Шундай қилиб, ташкилот раҳбарлари мансаб ёки
амал ва раҳнамолик масалалари каби норасмий раҳ-
намоларнинг ҳаракатига тегишли муносабатда бўли-
ши лозим. Уларнинг фарқи шундаки, расмий ташки
лотнинг раҳнамосини расмий ваколати қўллайди ва
одатда унга тааллуқли соҳада ҳаракат қилади. Норас
мий раҳнамонинг таянчи — гуруҳца
унинг тан оли-
ниши. У ўзининг ҳаракатини кишиларга суянтиради
ва уларнинг ўзаро муносабатига умид қилади. Норас
мий -раҳнамонинг таъсир доираси расмий ташкилот
нинг маъмурий чегарасидан чиқиши мумкин. Норас
мий раҳнамолигидан қатъи назар, у расмий таш ки
лотнинг бошқариладиган
шахсларидан биридир,
одатда у ташкилот иерархиясида нисбатан юқори
бўлмаган поғонада бўлади.
Норасмий таш килотнинг раҳнамоси бўлишига
имкон берувчи омиллар қуйидагилар: ёши, мансаб-
даги ҳолати,
касбий мослиги, ишчи жойининг жой-
лашиши, ишчи минтақасида эркин ҳаракат қилиши
ва раҳмдиллиги. Баъзи норасмий ташкилотларда кекса
ёшли кишилар ижобий тавсифга эга бўлиши мум
кин, бошқаларда — аксинча.
Норасмий раҳнамо гуруҳ мақсадига
эришишида
ёрдам беради, унинг фаолият кўрсатишини қўллай-
ди ва мустаҳкамлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: