Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника
Download 5.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта
21.2. Кишининг ташкилотга кириб келиши
Ҳар бир киши ҳаётида ташкилотга кириш жараё- нини бир неча марта «бошидан» ўтказиши мумкин. Ташкилотда бўлиш, унинг аъзоси бўлиш ва ташки лотга кириш бир хил нарса дегани эмас. Ташкилотга кишининг кириб келиши бир қанча муаммоларни ечиш билан боғлиқ. Масалан, киш и нинг янги қамровга ўрганиши, киши хулқининг ўзга- риши, ташкилотда бу ўзгариш ўзига хослиги каби- лар ташкилотда кишининг қандай фаолият кўрсати- шига боғлиқ. Ташкилотга янги келган кишининг муваффақи- ятли ишлаб кетишига муҳим шартлардан бири ушбу ташкилотнинг қимматли тизимини, қоида, меъёр ва хулқий тарзларни ўрганишдир. Буларга: ташкилотнинг бош ва асосий мақсадлари; ташкилотнинг мақсадла- рига эришиши учун афзал воситаларнинг ишлати- лиши; ташкилотнинг нуфузи, обрўси ва ўзига хос образи; таш килотнинг бир бутун организм бўлиб фаолият кўрсатишидаги тамойиллар, қоида ва меъ- ёрлар; киши ўзига оладиган мажбуриятлари; киши ўз бурчини бажариши учун зарур бўлган хулқий стан дартлар киради. 284 www.ziyouz.com kutubxonasi Ташкилотга кириб келиши билан киши ўзи учун қандай меъёрларга риоя қилишини, кимлар билан қандай муомала қилишини, ташкилот фаолиятини қандай шар\лаши ёки изоҳлаши кераклигини, раҳ- барга қандай шаклда ва қайси саволлар бўйича муро- жаат қилиши кераклигини, ишда қандай кўринишда юриш қабул қилинганини, ишчи вақгини қандай тақ- симлаш қабул қилинганлигини билиши керак. Ишга қабул қилинган киши, ташкилот унга нима учун кераклигини ва фойда бўлишини, маълум аҳами- ятини билиши лозим. Шу боис ташкилотда киш и нинг ишда ушлаб турилиши ва унинг меҳнат шарои- тига ўргатилиши ўта муҳим масала. Бу масаланинг муваффақиятли қал бўлиши кўпгина ҳолларда таш килот бошқарувчисининг жавобгарлигига боғлиқ. Бу босқичда қуйидаги уч масала бир вақтда ечилгани мақ- садга мувофиқ: — кириб келувчи кишининг аввалги хулқий меъё- рини бузиш; — ташкилотдаги ишга уни қизиқтира билиш; — унга янги меъёрий хулқларни сингдириш. Ушбу жараёнлар ўзаро боғлиқликда кечади ва маъ лум усуллар ва одатлар орқали эришилади. Ташкилотда ишлашга келган киши ташкилот ол- дидаги масъулият ҳиссини кучайтириши керак. Ташкилотга янги аъзо қўшилишининг якуний бос- қичи уни ташкилотга тўла ҳуқуқли аъзо бўлиб ўтиши билан якунланади. ^ Ташкилот қадриятини ва меъёрларини киши то монидан қанчалар ўзлаш тирилганлиги ва қабул қилинганлигига қараб ходимнинг ташкилотга қўшил- ганлик даражасини белгилаш мумкин. Download 5.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling