Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника
Download 5.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта
19.6. Режалаштириш ва назорат қилишда
ахборотли-бошқариш тизими Бошқаришнинг вазифалари орасида режалашти риш ва назорат қилиш ўзаро ўта кучли боғлиқдир. Режалаштириш ва назоратларнинг ўзаро боғликушк- ларини қуйидагилар билан ифодалаш мумкин: — расмий маълумот тизимига зарурат (маълумот- бошқариш тизимининг энг муҳим вазифаси зарур одамга ўз вақтида керакли маълумотни бериш); — компьютер революцияси ва ахборотли-бошқа- риш тизими; — ахборотли-бошқариш тизимини лойиҳалаш; — ахборотли-бошқариш тизимининг самарадор лигини ошириш. Ҳар куни қабул қилинадиган ечимлар учун зарур бўлган маълумотлар норасмий йўллар билан олина- ди. Бошқарувчи бўйсунувчилари билан муомала қила- ди, ҳамкасблари ва мижозлар билан гаплаш ади, рўзномалар ва ишига тааллуқли даврий нашрларни ўқийди. Бу манбалардан у кўпгина фойдали маълу- мотларни билади, аммо бу маълумотлар ҳатто кич- 265 www.ziyouz.com kutubxonasi кина ташкилот учун ҳам бошқариш бўйича ечим қабул қилишга етарли эмас. Корхона фаолиятини муваф- фақиятли олиб бориш учун раҳбарият қўллаши зарур бўлган маълумотлар сони расмий усуллар билан йи- ғилади ва уларга ишлов берилади. Ташкилотнинг катталашиши билан фаолиятни бо- шқаришда маълумотлар сони сезиларли даражада ор- тади. Ички ва ташқи муҳитдаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида маълумот олинмаса, ташкилот учун оқибати оғир кечиши мумкин. Ташкилот ишининг муваффа- қиятли олиб борилиши ва маъмурият самарали ечим қабул қила олишида маълумотлар оқимини удцалаш мақсадида ахборотли-бошқариш тизимидан фойда- ланилади. Ахборотли-бошқариш тизимининг баъзи турларида компъютерсиз юқори суръат ва аниқ иш- ловда маълумот олиб бўлмайди. Компьютер революцияси ташкилотдаги маълумот- ларга ишлов беришда катта ўзгаришларга олиб кел ди. Ташкилотларда компьютерларнинг кенг тарқали- ши барча поғонадаги бошқарувчилар ўз фаолиятла- рида кагга ҳажмдаги маълумотлардан фойдаланишига имкон яратди. Ахборотли-бошқариш тизимининг мақсади баъзи маълумотларга ишлов бериб ва фақат уни фойдала- нишга узатиш билан чекланмайди. Ахборотли-бошқа- риш тизими фойдаланувчига мўлжалланади, яъни маълумот бош қарувчиларнинг эҳтиёжига хизмат қилиши керак. Маълумот тизимини лойиҳалашда бош- қарувчиларнинг ахборотларга бўлган ҳар хил талаб- лари эътиборга олинади. Роберт Н. Энтони бошқарувчиларнинг ахборотли эҳтиёжларидаги фарқни ўрганиш натижасида қуйи- даги уч тоифадаги бошқаришли фаолиятни ажратди: устувор режалаштириш; бошқарувчилик назорати; тезкор назорат. Бу фаолиятларнинг тоифалари олий, ўрта ва қуйи бўғиндаги бошқарувчиларнинг вазифа сига мос келади. Ахборотли-бошқариш тизимининг лойиҳалаш бос- қичлари қуйидагилардан иборат: 266 www.ziyouz.com kutubxonasi — ечим қабул қилиш тизимини та\лил қилиш; — ахборотли талабларни таҳлил қилиш; — ечимларни ажратиш; — ахборотга ишлов бериш жараёнини лойиҳалаш; — назорат тизимини лойиҳалаш ва назорат қилиш. Демак, тизимни шундай лойиҳалаш керакки, у эгилувчан ва мослашадиган бўлсин. Ахборотли-бошқариш тизимини лойиҳалаш савол- ларини муҳокама қилинаётганда унинг самарадор лигини ошириш талабларига эътибор бериш керак. Бунинг учун фойдаланувчилар тизимни лойиҳалаш- да қатнашиш, фойдаланувчиларни ўргатиш жараё ни, харажатлар мезони-самарадорликни ўрганиш, зарур маълумотларни танлаб олиши, хизмат кўрса- тувчи шахе ва ускуналарнинг ажратилиши, тизим лар ва бошланғич маълумотларнинг замонавийлаш- тирилиши мақсадга мувофиқ. Илмий-техника, режа, назорат, ҳисоб-китоб ва тах,лилий ахборотлар олишга йўналтирилган ахборот лар жараёни ахборотлар тизимида бир шаклга кел- тирилган ва электрон ҳисоблаш технологиясига асос ланган ахборотлар ва уларни автоматик тарзда қайта ишлаш меҳнат унумдорлигини оширишнинг муҳим омилидир. Ҳозирги даврда ахборотларни узатиш, тарқатиш ва баҳолашда, шунингдек режалаштириш ва назо ратни амалга оширишда катта ҳажмли ЭҲМ ва шах еий компьютерлардан, митти процессорлардан, те лекоммуникация тизимидан, электрон ёзув машин- к а л а р и , к о м п ь ю т е р л а р ва м и к р о -Э Ҳ М л а р г а ўрнатилган қурилмалардан; матнли ахборотларни автоматик тарзда қайта ишлаш воситаларидан ф ой даланиш катта самара беради. Тезкор бошқаришнинг ишлаб чиқариш тизимида микро-ЭҲМдан қуйидаги мақсадларда фойдаланил- мокда: ишлаб чиқаришнинг тезкор режаларини ту зиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш; ишлаб чиқариш жараёни учун зарур материаллар захираси ҳаракатини назоратда тутиш; иш ҳақини ҳисоблаш; 267 www.ziyouz.com kutubxonasi буюртмалар келишини назорат қилиш; маҳсулот со тиш ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш; тўлов- ларни ўз вақтида келишини назорат қилиш; ҳисоб ва ҳисобот ишларини олиб бориш ва назорат қилиш. ЭҲМдан фойдаланиш ташкилот фаолиятини на зорат қилиш тизимида муҳим ўрин тутади. Назорат жойларида ўрнатилган ЭҲМлар йиғувга келаётган қисмлар ва буюмлар сифатини текширади. Download 5.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling