Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Гуруҳ — бу икки ёки ундан зиёд инсонлар бўлиб


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

Гуруҳ — бу икки ёки ундан зиёд инсонлар бўлиб, 
улар ўзаро бир-бирларига шундай таъсир кўрсатади-
269
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларки, улардан ҳар бири бир вақтда бошқача таъсир 
кўрсатади ва унинг таъсирини ўзи ҳам ҳис қилади. 
Расмий ташкилотларда икки турда — гуруҳ тўдаси,
бошқача айтганда гуруҳ жамоаси (раҳбар ва унга 
айнан бўйсунувчилар) ва қўмита ёки мақсадли гуруҳ 
бўлади.
Раҳбарият ўз ихтиёри билан гуруҳларни ташкил 
этади, бунга асосан меҳнатни горизонталига ва вер- 
тикалига тақсимлаш сабаб бўлади. Масалан, ҳар бир 
автотранспорт корхонасида 3—4 кишидан иборат хо­
димлар бўлими, 5—6 кишидан иборат ҳисобчилар, 
3—4 кишилик режа-иқтисод бўлими, 100—150 ки­
шидан иборат автожамланма ва ш.ў. бўлинмалар бор. 
Катта корхоналар эса кўпгина кичик гуруҳпардан таш­
кил топиши мумкин.
Бу гуруҳлар, раҳбариятнинг хоҳиши бўйича, корхо- 
надаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш учун 
ташкил этилади, улар расмий гуруҳлардир, яъни таш­
килотдаги тузилмали бўлинмалардир. Улар қанчалик ки­
чик бўлмасинлар, бу — расмий ташкилот, чунки унинг 
биринчи вазифаси аниқ топшириқлар бажаради ва 
маълум аниқ мақсадларни амалга оширади. Ташки­
лотда учта асосий расмий гурухдар бор: раҳбарлар гу- 
руҳи, ишлаб чиқариш гурухдари ва қўмиталар.
Раҳбарлар гуруҳи раҳбар ва унга айнан бўйсунув- 
чилар, улар ўз навбатида раҳбарлардан иборат.
Ишчи гуруҳ одатда бир топшириқ бўйича ишлов­
чи шахслар. Улар, автокорхонадаги ҳайдовчилар, ав- 
точилангарлар ва ш.ў.
Учинчи турдаги гурух^ар — булар қўмита. М аса­
лан, касаба уюшмаси, хотин-қизлар қўмитаси, ёш- 
лар уюшмаси ва ш.ў.
1924 йилда Хоторн заводида жисмоний меҳнат 
шароити билан меҳнат унумдорлиги орасидаги боғ- 
лиқлик бўйича тадқиқот ўтказилди. Элтон М эйонинг 
хоторн эксперимент ташкилоти ижтимоий тизим 
эканлигини намойиш этди. Хоторн самараси — бу 
шундай шароитки, бунда ишнинг янгилиги ёки унга
270
www.ziyouz.com kutubxonasi


қўшимча эътибрр эксперимент натижаларининг ўзга- 
ришига (ўта муваффақиятли) олиб келади. Ижтимо­
ий ва руҳий омиллар меҳнат унумдорлигига жисмо­
ний омилга қараганда (ишни ташкил этишнинг ўзи 
етарли самарали бўлса) кучли таъсир этади.
Хоторн самараси меҳнат унумдорлигига таъсир 
этди, аммо бу эксперимент (тадқиқот)нинг бир то- 
мони. Олимларнинг фикрича, меҳнат унумдорлиги- 
ни ошириш омилларидан бири назорат қилишдир.
О лимларда меҳнат унум дорлигига ж исм оний 
омилларнинг таъсир этиш даражасини аниқлаш ис- 
таги пайдо бўлди. Оқибатда аниқладиларки, ишни 
ташкил этиш етарлича самарали бўлишига қарамай 
ижтимоий ва руҳий омиллар меҳнат унумдорлиги 
жисмонийга қараганда кучлироқ таъсир этар экан.
Хоторндаги тадқиқотда ташкилий самарадорлик- 
ни такомиллаш тириш учун биринчи бор одамнинг 
хулқи ҳақидаги фан тизими қўлланилди. Бу билан 
иқтисодий эҳтиёждан ташқари иш чиларда ижти­
моий эҳтиёжлар ҳам борлигини намойиш қилди. Бу 
билан одамлар таш килот яна бу ижтимоий тизим 
эканлигини, бунда алоҳида шахслар, расмий ва но- 
расмий гуру\лар_узаро таъсир кўрсатиш ини тушун- 
дилар.

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling