Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника
Download 5.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта
19.3. Назорат қилиш жараёни
Назоратни ўтказиш тартибида аниқ учта босқич бор: ишланган стандартлар ва мезонлар, улар билан муайян 260 www.ziyouz.com kutubxonasi натижалар, ҳаракатларга зарур ўзгартирилишлар қабул қилишни солиштириб кўриш. Ҳар бир босқичда ҳар хил мажмуи чора-тадбирлар амалга оширилади. Назоратнинг биринчи босқичи — бу стандартлар- нинг ўрнатилиши, яъни муайян мақсадлар ўлчашга мойил бўлиши, вақтинча чегараларга эга бўлиши. Буни бошқача айтганда меъёрий назорат дейилади. Бошқариш учун ташкилот мақсадларини режалаш- тиришда топилган бошқариш объектининг барча бўлинмаларига мос келадиган натижа кўрсаткичла- ри шаклидаги стандартлар керак. Стандартлар — бу аниқ мақсадлар, тегишли таш килотлар томонидан тасдиқланган меъёр, ўлчашда осон ўзгаришдаги тараққиётдир. Бу мақсадлар режа лаштириш жараёнидан аниқ келиб чиқади. Назорат- да қўлланиладиган стандартлар бир қанча мақсад- лардан ва ташкилотнинг устувор фаолиятидан тан- лаб олиниши керак. Назорат учун иш латиладиган стандартлариинг мақсадлари жуда муҳим икки хусусият билан белги ланади. Улар бажарилиши лозим бўлган ишга вақт- нинг етарли бўлганлиги ва ишнинг бажарилиш да- ражасини баҳолашга нисбатан аниқ мезон билан тав сифланади. Назорат қилиш жараёнининг иккинчи босқичи — бу ташкилот маҳсулотларини стандартларда кўрса- тилганлари билан солиштирса бўладиган натижала- рининг солиштирилишидир. Бу босқичда менежер ўзининг кутган натижасига эришган натижалари қан- чалар мос келишини аниқлаши керак. Бунда у яна бир жуда муҳим ечим қабул қилади: аниқланган стан- дартдан қанчалик оғиш мумкин ёки нисбатан хавф- ли. Бу иккинчи босқичда бажариладиган назорат ишига баҳо берилади, у эса ҳаракатни бошлаш ҳақида ечим қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу босқичда назорат қилинаётган фаолият бутун назорат тизимининг энг сезиларли қисми бўлиб ҳисобланади. Бу фаолият оғиш кўламини аниқлаш, натижаларни ўлчаш, ахборотни узатиш ва уни баҳо- лаш билан якунланади. 261 www.ziyouz.com kutubxonasi Назорат қилиш жараёнининг учинчи босқичи — бу ҳаракатлар (ҳеч нарса қабул қилмаслик, оғиш- ларни бартараф этиш, стандартларни қайта кўриб чиқиш) ёки натижаларни ўлчаш. Назорат жараёнига баҳо чиқарилганидан кейин менежер учта йўналиш- дан бирини танлаши керак: ҳеч нарсага киришмас- лик, оғишни бартараф этиш ёки стандартни қайта кўриб чиқиш. Download 5.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling