Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

Муҳокама учун саволлар
1. Таш килотда ахборот алмаш иш нинг моҳияти ифодалан- 
син.
2. Ахборот алм аш иш нинг асосий вазиф алари саналсин.
3. Ахборот алм аш иш ж араён и н и н г андозасини қандай 
тасаввур қиласиз?
4. Ахборот алмаш иш тармоқларига таъриф берилсин.
5. Ахборот алмашиш одатларига нималар киради?
6. Сўздан бош қа символ билан ахборот алмашиш мум- 
кинми? У нинг турлари келтирилсин.
1 1 - б о б
МЕНЕЖМЕНТ ЖАРАЁНЛАРИДА ЕЧИМ 
ҚАБУЛ ҚИЛИШ
11.1. Умумий тушунча
Бош қариш қарорлари ёки ечим қабул қилиш, 
юқорида кўриб ўтилган ахборот алмашиш каби ҳар 
қандай бошқарув фаолиятининг муҳим қисмидир. Агар 
ахборот алмашиш ташкилот фаолияти бўйлаб ўзига 
хос ўзаги ёки негизи бўлса, менежмент жараёнида 
ечим қабул қилиш — бу «марказ», атрофида ташки­
лот ҳаёти айланиб туради. Ечимни бошқариш меҳна- 
тининг маҳсулоти деб қараш мумкин, уни қабул 
қилиш эса ушбу маҳсулотнинг яратилишига олиб 
келувчи жараёндир.
Ечим қабул қилиш мавжуд вариантлардан ёки аль­
тернатив (муқобил) ҳаракатлар йўналишидан таш­
килотнинг ҳозирги ва истиқболда исталган ҳолатга 
ҳолатининг фарқини камайтириш учун онгли тан- 
лашни ифодалайди. Ушбу жараён кўпгина ҳар хил 
унсурлардан ташкил топган, аммо унда муттасил 
қатнашувчи унсурлар бор, булар - муаммолар, мақ- 
садлар, муқобиллар ва ечимлар-альтернативни тан- 
лашдир, Бу жараён ташкилот фаолиятини режалаш­
тириш асосида туради (ётади), чунки режа бу неъмат­
ларни жойлаш тириш ва таш килот мақсадларига
170
www.ziyouz.com kutubxonasi


эришиши учун уларни фойдаланишга йўналтириш 
бўйича ечимларни топишдан иборат.
Ташкилотни бошқаришда ечим қабул қилиш ҳар 
хил поғонадаги менежерлар томонидан амалга ош и­
рилади. Ташкилотда ечим қабул қилиш икки поғона- 
га ажралади: индивидуал ва ташкилотли (26-чизма).
26-чизма. Таш килотда ечим қабул қи лиш нин г икки поғонаси
Ташкилотда ечим қабул қилиш қуйидагилар би­
лан тавсифланади:
— инсон томонидан онгли ва мақсадли фаолият;
— далилларга ва ахлоқий қадриятга асосланган 
хулқ;
— ташкилот аъзоларининг ўзаро таъсиридаги жа­
раён;
— ижтимоий ва сиёсий ҳолатдаги ташкилий муҳит 
доирасида альтернативни танлаш;
— умумий бошқариш жараёнининг қисми;
— менежернинг кундалик ишининг ажралмас қис- 
ми;
— бошқаришнинг барча функцияларининг бажа­
рилиши учун муҳим.
171
www.ziyouz.com kutubxonasi


Кўп вақтларда бошқарув жараёнларида ечимлар- 
ни қабул қилиш самарали битимни топиш санъати 
бўлиб қолади. Биридаги ютуқдоимо иккинчисининг 
зиён кўриши билан эришилади. Маҳсулотнинг юқори- 
роқ сифатда бўлиши қабул қилинган ечим сарф-ха- 
ражатларнинг ўсишига олиб келади; баъзи истеъмолчи 
қониқиш олса, бошқаси шунинг арзонроғини хоҳ- 
лайди.
Ташкилотларда автоматик ишлаб чиқариш линия- 
ларини ўрнатиш умумий харажатларни камайтири- 
ши мумкин, аммо бир вақтда ишёқмас ишчиларни 
бўшатишга олиб келади. Технологияни соддалашти- 
риш ташкилотда малакасиз ишчилардан фойдаланиш 
имконини туғдиради. Бир вақтда ишни соддалашти- 
риш толиқишга олиб келиши мумкин, оқибатда сал- 
бий муносабатлар пайдо бўла бошлайди (ишга кел- 
маслик ҳоллари ва ходимлар қўнимсизлиги ошади, 
эҳтимол унумдорлик пасаяди. Шу каби ёқимсиз 
оқибатларни ечим қабул қилаётганда ҳисобга олиш 
лозим.
Қандай тўғри ечим қабул қилиш маълум фанлар 
томонидан ўрганилмокда ва ёритилмокда. Тўғри ечим 
қабул қилиш — бу бошқариш санъатининг соҳаси ва 
жабҳаси. Қобилият ва маҳорат тажриба билан ривож- 
ланади, раҳбар томонидан бутун ҳаёти давомида эри- 
шади. Ечим қабул қилишни юқори даражада эгал- 
лаш, билимли ва маҳоратли бўлиш ҳар қандай раҳ- 
барнинг омилкорлигидир. Омилкорлигининг эришган 
даражасидан келиб чиқиб менежернинг самарали иши 
ҳақида гапирилади.

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling