Факултет декани А. Турғунов


Download 324.5 Kb.
bet4/14
Sana06.04.2023
Hajmi324.5 Kb.
#1330210
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Жаннатхон БМИ

Мактаб — миллатни гули,
Миллат анинг булбули,
Мактабсиз қолган миллат
Бошқа чаманни қули…

деб ёзган эди. Миллатни маърифатли кўриш Ҳамзанинг деярли барча асарларидаги асосий фикр ҳисобланади. Илмсизлик туфайли қолоқлик ботқоғига ботган Туркистонга, она Ватанига шоир дард билан мурожаат қилади:
Тургил, дарддан жисмингни соғла, Туркистон,
Дониш ўтига бағринг доғла, Туркистон.

Нодонлик уйқусида ётиш, ўз ғариб аҳволига бепарволик, тараққиётнинг омили бўлмиш илмга интилмаслик – оғир дард. Шеърнинг лирик қаҳрамони Туркистонни лоқайдлик тўшагидан туришга, жисмини маърифатсизлик деб аталмиш касалликдан қутултиришга ундайди. Шундай қилинсагина «Маърифатга етмоқни чоғлаш” мумкин: Шоир Туркистон дея ўлкага мурожаат этганида, қисм орқали умумни, яъни ўлка аҳолисини кўзда тутади. Шоир ҳайрон: нега бизнинг миллатимиз ғафлат уйқусини бунчалар суяди, ваҳшийликдан, илмсизликдан не яхшилик кўрди эканки, улардан ажралгиси келмайди. Мана шу ҳолатлар уни:
Йиғла, йиғла, Туркистон, йиғла, Туркистон,
Руҳсиз танлар тебрансун, йиғла, Туркистон…

дея нола чекишга мажбур қилади. Шоир шонли ўтмишга эга Туркистондай ўлканинг қанчалик аянчли аҳволга тушиб қолганлигини қуруқ ахборот тарзида айтиб ўтирмай, «йиғла» сўзини такрорлаш орқали ўша аҳволни ифодаловчи бадиий иқлим яратади. Йиғи шундай астойдил ва кучли бўлиши керакки, «руҳсиз танлар тебрансун». Ўқувчи ҳайрон бўлиши мумкин. Нега руҳсиз тан? Жонсизми ёки руҳсиз? Ё бу иккаласи бир хил тушунчами? Аллоҳга кўр-кўрона, шунчаки тоат-ибодат қилиш — руҳсизлик белгиси. Аллоҳни илм ва кўнгил билан танишга интилган, эртанги кунга умид билан қараган кишилардагина руҳ бўлади. Бу келажакка ишонч руҳидир. Шоир талқинича, Туркистон халқи ўзининг аянч аҳволидан шунчалар фиғон чекиши зарурки, бу фиғон, бу йиғи руҳдан маҳрум, яъни умидсиз ва ҳамма нарсага лоқайд кишиларга ҳам таъсир қилсин, тебрантирсин. Шу хилдаги фикрлар шоирнинг “Яхши ҳолин йўқотган оқибатсиз Туркистон» деб бошланувчи шеърига ҳам хос. Янгиликка интилмаслиги, лоқайдлиги туфайли қадимги шуҳратини йўқотган Туркистоннинг ғариблигидан аччиқ куйиниш натижаси сифатида ёзилган мазкур шеърда ота юрт Туркистонга, унинг маърифатсиз халқига қарата аччиқ таъналар айтилади. Ҳамзанинг шу шеъри, қайсидир даражада, куюнчак фарзанднинг айбномаси ҳамдир. Шоир Туркистоннинг шон-шавкати оламга машҳур бўлган замонларнинг ўтиб кетганидан қайғуради:
Эсиз, эсиз Туркистон, қани аввалги ҳоли?
Оламга зиё берган ул хуршиди иқболи?

Шоир юртнинг истиқболидан ҳам хотиржам эмас. Шу аҳволда қолинса, миллат баттар хор бўлади. Шоир юрт катталарини миллатнинг уволи тутмасмикин, дея ўйга толади. Уни қийнаган нарса шуки, халқнинг илмсизлиги, ўз ҳаққини танимаслиги, кашфиётларга интилмаслиги сабаб тараққиёт йўқ. Юртни эса бир тўда нобакор-у келгиндилар эгаллаб олишган:
Ватанга молик бўлди нобакор-у тўнғизлар,
Оёқ остида қолди неча сандек дилсўзлар.

Ҳамза маърифат орқали миллатни озодликка чорлайди, Ватанни босқинчилардан озод қилиш учун ўзини, ўзлигини таниган, ғурурли кишилар, юртнинг чинакам эгалари тарбияланиши кераклигини таъкидлайди. Шеърда нақарот ўрнида келиб, ҳар банддан сўнг такрорланадиган:
Зулмат тоши ёғилса-да кўзи очулмаз,
Руҳсиз тандур, ханжар урса, қони сочулмаз

мисраларида шоирнинг куйинишлари, алам-у изтироблари жуда таъсирчан ифодаланади.
Ҳамзанинг «Дардига дармон истамас» шеъри ҳам руҳи, мавзу йўналиши билан юқоридаги асарларига ҳамоҳанг. Агар тилга олинган шеърларнинг мундарижаси барча Туркистон аҳлига қаратилган бўлса, 1927-йилда яратилган «Ўзбек хотин-қизларига» ғазали бевосита аёлларга қилинган мурожаат тариқасида битилган. Асрий уйқуда ётган, зулм остида эзилган ватандошларига озодлик хабарини етказишга бел боғлаган, уни уйғотишга аҳд қилган шоир бу асарида ҳам маърифат мавзусига қўл уради. Шоир жаҳолатга қул бўлганлар томонидан ислом динининг талабларига зид равишда илм олишдан четлатилган, шу сабабли ижтимоий ҳаётда мавқега эга бўлмаган аёлларга мурожаат қилиб, уларни маърифатга ундайди. Ғазал шаклида битилган бу шеърда аёлларнинг ҳолати образли тарзда таъсирчан ифодаланган. Ҳамзанинг шеърга юклаган асосий фикри аёлларни паранжидан чиқаришгина эмас, балки уларни том маънода очиш, яъни онгини оқартириш, ақлини пешлаш, руҳини уйғотиш, уларда ўзлигини намойиш қилиш истагини пайдо этиш. Шунинг учун ҳам ғазал:
Сен қачон маорифнинг даргоҳига йўл топсанг,
— Нурларин олиб кўзга сурмайи Сулаймон қил,

деган хитоб билан якунланади. Шоир бу шеърида ҳам жаҳолат бағрини илм тиғи бирла қон қилишга умид боғлайди. Ҳамза ҳар қандай тараққиётнинг асоси миллат вакилларига илм ўргатишда эканлигини кўзда тутади.
Боб юзасидан қуйидаги хулосларга келиш мумкин:
Ҳамзашунослик ўтган юз йилдан зиёд давр мобайнида турли туман баҳсларга, зиддиятларга тўла бўлди. Истиқлолгача шу ҳол давом этди. Ҳамзанинг айрим асарлари совет даври ғоялари билан уйғун бўлгани учун у шу даврда “ўзбек совет адабиётининг асосчиси ва яловбардори” деб эълон қилинди. Унинг шу мавқеи янада мустаҳқам бўлиши учун ҳатто 1937 йилда “халқ душманлари” сифатида қатағон қилинган Абдулла Қодирий, Фитрат ва Чўлпонлар 1956 йилда оқланганларидан кейин ҳам узоқ вақтгача адабиёт оламига яқинлаштирилмади.
СССР парчаланиб, совет даври қадриятлари ўз кучини йўқотганидан кейин эса Ҳамза манглайиги ёпиштирилган “ўзбек совет адабиётининг асосчиси ва яловбардори” ёрлиғи унга нисбатан муносабатнинг мустақиллик даврида 180º га ўзгариши ва унутила бошлашига сабаб бўлди.
Узоқ вақт халқ ва жамият томонидан эъзозланиб келган Ҳамза, кутилмаганда, мустақиллик даврида унутила бошланди. Унинг номи метро бекати, театр, кўча ва мактаблардан олиб ташланди. Асарлари нашр этилмай қолди...
Шундай ижтимоий ва маданий шароитда 2018 йилда Ҳамза туғилган куннинг 130 йиллигига бағишланган илмий-назарий анжуман ўтказилди. Кўзланган мақсад унинг ижодига ҳозирги давр кўзи билан қараш, Ҳамза ижодини мустақиллик даври қадриятлари фонида таҳлил ва талқин қилиш эди. Мақсадга маълум маънода эришилди.
Анжуман ва унда кўтарилган масалалар яқин келажакда миллий адабиётшунослик вакилларининг мудроқ ҳолатдан уйғонишига, Ҳамза ва унга сафдош бўлган ўзбек ёзувчилари ижодини чуқур ўрганиб, ХХ аср ўзбек адабиёти фундаментал тарихини яратиш ишига муҳим туртки беради.
Ҳамза маърифат орқали миллатни озодликка чорлайди, Ватанни босқинчилардан озод қилиш учун ўзини, ўзлигини таниган, ғурурли кишилар, юртнинг чинакам эгалари тарбияланиши кераклигини таъкидлайди.

Download 324.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling